Шарифахон искандарова


Download 34 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi34 Kb.
#1124089
Bog'liq
Аннотация Ё.Хасанова


Давлат мукофотига номзод
Фарғона шаҳар “Фарғона Абдурасул” фермер хўжалиги раҳбари
Хасанова Ёрқиной Нематжоновнага
ТАВСИФНОМА

Мукофотланмаган.


Меҳнат стажи 28 йил. Мазкур вазифада 2006 йилдан ишламоқда.
Ё.Хасанова қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва деҳқончиликни ривожлантириш, бўйича салмоқли ҳисса қўшиб келаётган қишлоқ хўжалиги тизимидаги олима аёллардан биридир.
Ё.Хасанова 1995-йилда Фарғона Маиший хизмат кўрсатиш техникумининг иқтисодчи бухгалтер йўналишини тамомлаганидан сўнг Фарғона шаҳар Оқариқ жамоа хўжалигида ҳисобчи лавозимида фаолият юритган. Жамоа хўжалиги 1999-йилда ширкат хўжалигига айлантирилган. Иш бошлаган даврлариданоқ ўз ҳамкасблари орасида шижоати, меҳнатсеварлиги ва бир қатор ижобий томонлари ўрнак кўрсатган.
Ё.Хасанова 2006-йилдан Фарғона шаҳар “Фарғона Абдурасул” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият кўрсатмоқда.
Шунинг билан бирга Ё.Хасанова Фарғона Бахайр агрофирмасидаги фермер хўжаликлари билан биргаликда Фарғона шаҳридаги қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ишлар олиб бориб, ўзининг ташаббускорлиги ер бўйича керакли тажрибага эга эканлиги билан нафақат шаҳар балки вилоят миқёсидаги фермер хўжаликлари ва агрокластерлари билан ҳам ҳамкорлик ишларини олиб боради.
Ё.Хасанова доимий равишда ўз малакасини, илмий-назарий савиясини ошириш устида қатъият билан ишлайди, билими, дунёқараши, мустақил фикри билан ажралиб туради.
“Фарғона Абдурасул” фермер хўжалигида ҳозирда 8 нафар ходим иш билан таъминланган ва ўз оиласи учун даромад манбаига эга, шу билан биргаликда озиқ-овқат, парранда ва чорва молларини парваришлаб келмоқда.
Фермер хўжалигининг жами 23 га ер майдони боғдорчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, ўрик, гилос, шафтоли, олхўри, бодом, узум, анор, олма меваларини етиштирилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Доимий равишда кўчатлар серхосил янги навларга алмаштириб борилмоқда.
2020 йилда 92 тонна мева йиғиб олиниб, соф даромади 78 млн.сўмни, 2021 йилда 94 тонна мева йиғиб олиниб, соф даромади 89 млн.сўмни, 2022 йилда 138 тонна мева йиғиб олиниб, соф даромади 120 млн.сўмни ташкил этди.
Фермер хўжаликда охирги уч йилда қишлоқ хўжалиги ерларини хосилдорлигини ошириш учун уларни мелиоратив ҳолати яхшиланди. Томчилатиб суғориш тармоғи лойиҳалаштирилди, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларидан фойдаланишдан воз кечган ҳолда “Органик” сертификат олишга тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Ҳозирги кунда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупроқнинг сув-физик хусусиятларини ўрганиш ва республикадаги унумдорлиги паст бўлган ерлардан мақсадли равишда фойдаланиш ва мамлакат қишлоқ хўжалиги тизимини янада ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар олиб бормоқда.
Ё.Хасанова оилали, ибратли оила бекаси. 2 нафар фарзанднинг меҳрибон онаси. 1 нафар набираларнинг меҳрибон бувижониси.
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling