Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти


Download 39.75 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi39.75 Kb.
#1532070
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти


Шимолий Европа давлатларининг иқтисодиёти.


10.1. Шимолий Европа далатларининг умумий таърифи
10.2. Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётининг хозирги холати
10.3. Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётининг структураси


10.1. Шимолий Европа далатларининг умумий таърифи

Шимолий Европа давлатларига скандинавия давлатлари (Швеция, Дания, Норвегия, ва Исландия) хамда Финляндия киради. Ушбу давлатлар нисбатан кам ахолили бўлсада, анчагина катта табиий бойликларга эга. Норвегия ва Дания нефть ва табиий газ қазиб олади, Исландия ва Норвегияда балиқ овлаш ривожланган. Шимолий Европада шунингдек фойдали қазилмалар (темир, рух, қўрғошин, никель, алюминий), бой ўрмон ресурслари (Швеция, Финляндия, Норвегия), геотермал рессурслар (Исландия), гидроэнергетика рессурслари (Норвегия, Исландия) хам мавжуд.


Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётини кўриб чиқишдан аввал, уларнинг “скандинавия социализми” деб ном олган машхур иқтисодий ривожланиш моделини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Скандинавия иқтисодий модели ижтимоий бозор хўжалиги кўринишидан бири бўлиб, бунда давлатнинг иқтисодиётда тутган ўрни айниқса ахолини ижтимоий мухофаза қилиш соҲасида яққол кўзга ташланиб туради.
Ушбу модель скандинавия давлатларининг ўзига хослиги билан боғлиқдир: Марказий Европа давлатларини ларзага солган кўплаб урушлар, революциялар Шимолий Европа давлатларини четлаб ўтган. Ушбу давлатларда марказий Европа давлатларидан фарқли ўлароқ умуман бошқа типдаги капитализм вужудга келган, чунки скандинавия давлатлари иқтисодиётининг ривожланиши жамиятнинг бирлашиши, қирол, дворянлар, буржуазия ва дехқонлар (ахолининг қуйи қатлами) нинг ўзаро муросага келиши йўлидан борган. Ижтимоий–иқтисодий ўзгаришлар даврида зўравонликдан фойдаланилмаган, хукумат жамиятда мувозанатни сақлаб туришга муваффақ бўлган. Шимолий Европа давлатларида капитал жамғариш учун нихоятда қулай шароитлар яратилан, чунки ХIХ аср яримидан улар ўзларини нейтрал деб эълон қилишган ва урушларда иштирок этишмаган.
Скандинавия социализми - шахсий мулк устиворлиги асосидаги аралашган бозор иқтисодиёти, сиёсатда парламентаризм (плюрализм ва демократия), ривожланган ижтимоий инфраструктурадир. Аслида ушбу модель капиталистик ва социалистик ривожланиш йўлларининг энг яхши фазилатларини ўз ичига қамраб олган. Шахсий мулкдорлик ва хусусий тадбиркорлик скандинавия иқтисодиётининг асоси бўлиб қолмоқда. Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 85 % ташкил қилса, давлатнинг улуши 15% дан камроқ. Скандинавия моделида давлатнинг асосий вазифаси шахсий капитални давлатга қарам қилиш, иқтисодиётга тўғридан тўғри аралашиш эмас, балки кучли ва ривожланган шахсий секторнинг яратган ЯИМ сини қайта тақсимлашдир.
Скандинавия моделининг асосий мақсади - асосий қисми шахсий бўлган турли хилдаги ва тенг хуқуқли мулкни (шахсий, давлат, коммунал, кооператив) сақлаб қолишдир. Давлат ушбу системада ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилмайди, балки, иқтисодиётнинг хусусий секторида яратилган даромадни солиқ тизими ёрдамида қайта тақсимлаш орқали бошқаради. Шунингдек давлат хусусий тадбиркиорлик устидан қатъий хуқуқий назоратни амалга оширади, қонунларга риоя қилинишини таъминлайди.
Скандинавия социал-демократиясининг молиявий асоси - жуда юқори бўлган давлат сарф-харажатларини молиялаштирадиган давлат бюджетидир. Ушбу бюджетни молиялаштириш учун катта солиқ бадаллари кўзда тутилган. Жумладан, Швеция, Норвегия, Данияда солиқлар ЯИМ нинг 52-63 %, Финляндия, Исландияда ЯИМнинг 33-36 % ташкил қилади. Яқингача Швецияда максимал солиқ бадаллари 90% ташкил қилган, лекин хозирги кунда 55 % ли шахсий даромад солиғи хам ғарбий Европадаги энг юқори кўрсаткични ташкил қилади. Шундай қилиб скандинавия иқтисодиётининг давлат сектори – иқтисодиётни давлат томонидан тўғридан тўғри бошқариш ва назорат қилиш ёки бутунлай давлат мулкчилиги эмас, балки, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида ЯИМ ни солиқ тизими ёрдамида қайта тақсимлашдир. Шимолий Европа давлатларида ЯИМ ни тақсимлашда давлат секторининг улуши янча юқоридир, масалан Швецияда бу кўрсаткич 70 % ни ташкил қилади.
Скандинавия иқтисодиётида давлатнинг асосий вазифалари узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш (халқ хўжалигидаги устивор йўналишларни ишлаб чиқариш, инвестиция сиёсати, НИОКРни* рағбатлантириш, ташқи иқтисодий стратегия) ва тадбиркорликни хуқуқий мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Скандинавия моделининг ижтимоий йўналиши қуйидагидарни ўз ичига қамраб олади:

  • Иқтисодиётда давлатнинг ЯММ ни қайта тақсимловчилик роли: иқтисодиётга солиқ механизми орқали таъсир кўрсатиш, тадбиркорлар даромадларининг бир қисмини “даромадларни тенглаштириш” мақсадида ёлланиб ишлаётган ахолига тақсимлаш, ахолини ижтимоий мухофаза қилиш;**

  • жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий йўналишда фаоллиги: амалда ишчиларнинг, касаба уюшмаларнинг ва тадбиркорларнинг ижтимоий иттифоқи;

  • давлатнинг иқтисодий сиёсати: биринчи навбатда ижтимоий муаммоларни бартараф қилиш, жумладан ишсизларнинг сонини камайтириш;

  • мехнат этикасининг юқори даражаси ва тадбиркорлик маданияти: скандинавия давлатлари ахолисинингнинг жуда юқори даражадаги одоб-аҲлоқи ва маданияти.

Скандинавия социализмини ривожлантиришда энг юқори даражадаги кўрсаткичларга Швеция эришган.Шунинг учун Ҳам “Швецияга тенглашинг!” шиори пайдо бўлган.
1980 йилларда скандинавия иқтисодиёти ижтимоий химояга қаратилган Германия ва Франция иқтисодиёти каби бирмунча қийинчиликларга дучор бўла бошлади. Юқори даражадаги солиқ тадбиркорликни ривожланишига тўсиқ бўлиб турарди, ахолининг кучли ижтимоий мухофазаси ёлланма ишчиларнинг мехнатга бўлган иштиёқини камайтирар эди. 1970 йилда иқтисодий ривожланиш бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган Швеция 1996 йилда ўн олтинчи ўринга тушиб кетди. Ривожланган иқтисодиётлар орасида рейтингнинг тушиб кетишининг асосий сабабчиси деб Швеция иқтисодий модели топилди.Бунга яққол мисол тариқасида Швецияда иқтисодий фаол ахолининг камайиб кетишини кўрсатиш мумкин. Агар 1990 йилда 8,5 млн. ахолили давлатда 4,5 млн. ишловчи бўлса, 1997 йилда 8,9 млн. ахолига бор йўғи 3,9 млн. ишловчилар тўғри келган. Турар-жой бозорида хам етишмовчиликлар сезила бошлади, чунки турар-жой эгаларини давлат томонидан кафолатланган арзон ижара Ҳақлари (ижарачининг иш хақидан 20% юқори бўлмаган) қониқтирмас эди.
Мехнатга бўлган иштиёқнинг сўниши нафақат ёлланма ишчиларда, балки етиштирилмаган хосил учун давлатдан жуда катта миқдордаги дотациялар олган фермерлар, хамда давлат фойдасига улкан ижтимоий суғурта ажратмалари ва солиқлар тўлашга мажбур бўлган тадбиркорларда хам кузатилди. МеҲнатнинг юқори солиққа тортилиши натижасида шведлар илгариги катта иш хақига ишлашдан бош торта бошладилар. Машхур “Швед социализми” инқирозга учрай бошлади, авваллари кучли бўлган мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардош позицияларни йўқотиши хавфи пайдо бўлди. Швециянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши хамда 90-йиллар бошида жахон иқтисодиётида хукм сурган неоконсерватизм тўлқини мамлакат зиммасига мавжуд иқтисодий моделга ўзгартиришлар киритиш вазифасини юклади.
Швеция иқтисодий сиёсатида давлатнинг иқтисодиётга хаддан ташқари аралашувидан воз кечиши кузатилди. Давлат секторининг иқтисодиётдаги ўрни бошқача тус олди: шахсий ва корпоратив даромад солиқлари камайтирилди, давлат бўйлаб хусусийлаштириш жадаллаштирилди, давлат сарф-харажатларини қисқартиришга қаратилган “қаттиқ тежаш” сиёсати қўлланилди. Швециянинг Европа иттифоқига аъзо бўлиши бозор иқтисодиёти механизмларини жадаллаштиришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди: давлатнинг иқтисодий сиёсати бирлашган Европа талабларига мослаштирилди, давлат молиясига (жамғармасига) валюта конвергенцияси тамойиллари қўллана бошлади.
Шимолий Европанинг бошқа давлатлари макроиқтисодий сиёсати деярли Швеция моделининг ўзгинасидир. Исландия, Дания, Норвегия, Финляндияларда хам ижтимоий мухофазанинг жуда кучли тизими мавжуд, давлат билан тадбиркорлик эса иқтисодий системада тенг хуқуқли шериклардир.Швеция бошидан кечираётган қийинчиликлар юқорида қайд қилинган давлатларга хам хосдир. Норвегия ва Исландия ўзининг юқори турмуш даражасини миллий иқтисодиётнинг унумдорлиги хисобига эмас, балки табиий бойликларни экспорт қилишдан олинган даромадларни барча ахоли ўртасида қайта тақсимлаш хисобига ушлаб туришга муваффақ бўлиб келмоқда. Дания ва Финляндия иқтисодиёти нисбатан рақобатбардош (47 та ривожланган давлатлар ичида мос равишда 3 ва 8 ўрин) бўлсада, улар хам ижтимоий мухофазага қаратилган сарф-харажатлар билан кучсизланган. Ушбу салбий кўрсаткичларга қарамасдан скандинавия модели ўзига хос бўлган хусусиятларга эгадир ва айнан Шимолий Европа давлатларига мосдир, чунки ушбу минтақанинг барча давлатларда юқори даражадаги ижтимоий-сиёсий ривожланиш стандартларини ушлаб туришга керакли маданият, сиёсат ва иқтисодиёт мавжуддир.
Шимолий Европа давлатлари иқтисодиётининг ўзига хос жиҲатлари қуйидагилардан иборатдир:

Download 39.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling