Қўшработ туманидаги мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича шакллантирилган таклифлар


Download 57.29 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi57.29 Kb.
#1775648
Bog'liq
07.Қўшработ


Қўшработ туманидаги мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича
шакллантирилган таклифлар




Мавжуд муаммо

Муаммони ечими бўйича таклиф ва амалга ошириш механизми

Натижа

1.

Қўшработ тумани ҳудудида жойлашган Жонбулоқ, Оқчобсой, Ўртасой, Янгиқишлоқ ва Урганжи маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи “Устук” электр узатиш тармоғининг узунлиги 100 км.га яқин бўлганлиги сабабли, мазкур ҳудудда яшовчи 2500 дан зиёд аҳоли хонадонларида электр кучланишининг пастлиги сабабли (140-150 вт), фуқароларнинг маиший техника ва бошқа ускуналардан фойдаланишида тадбиркорларнинг фаолиятида бир қанча муаммолар вужудга келмоқда.

Мазкур ҳудудларни узлуксиз сифатли электр энергяси билан таъминлаш учун ҳудуднинг маркази бўлган “Урганжи” МФЙ ҳудудидан 10 000 кВАли нимстанция қуриш ва 110 кВАли 40 км тармоқ тортиш.

Натижада ушбу ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларининг ташкил этилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш имконияти пайдо бўлади.

2.

Қўшработ тумани Оқтоғ ва Қоратоғ тизмаларининг Қовунчи, Ўразмат, Пангат, Бойпўришли, Ғужумсой қишлоқлари ҳудудидан йилнинг феврал, март, апрель ойларида (80-100 м3/секунд қисқа муддатли) сел сувлари ҳамда Қўшоғоч, Булоқбоши, Пичот қишлоқларининг булоқ сувлари йил давомида оқиб ўтиб (2-3 м3/секунд), сув ҳажми ўртача 36 млн м3 ни ташкил этади. Туманда об-ҳавонинг қурғоқчилик бўлиши натижасида, ер ости сувларининг сатхи 5-10 метргача пасайиб кетганлиги сабабли, суғориладиган хосилли узумзорларнинг ҳосилдорлиги кескин камайиб кетмокда.

Қиш ва баҳор мавсумларидаги сел ва ёғингарчиликдан ҳосил бўлган сув манбаларини тўплаш мақсадида, Чорлоқ маҳалласи ҳудудидан сиғими
20,0 млн.куб бўлган “Чорлоқ” сув омборини қуриш таклиф этилади.



Мазкур сув оқимларини бир жойга тўплаш натижасида Қўшработ, Оқтепа ҳудуди маҳаллаларида янги 2500 гектар фойдаланилмасдан ётган яйлов ер майдонларини ўзлаштириш орқали 4000 та янги иш ўринларини яратиш имконияти пайдо бўлади.

3.

Қўшработ туманининг олис ҳудудларида жойлашган айрим умумтаълим мактабларида бугунги кунда ичимлик суви мавжуд эмаслиги, ота-оналарнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

3,5 млрд.сўм маблағ эвазига 23 та мактаб ҳамда 1,5 млрд.сўм маблағ ҳисобига 13 та ДМТТда ичимлик суви учун артизиан қудуқлари қазиш ҳамда ичимлик суви тизимини йўлга қўйиш.

Натижада мактаб ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

4.

4Р-55 “Митан-Қўшработ-Нурота” автомобиль йўли 58 км асфальт қопламасининг аксарият қисми эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Шу сабабли, Самарқанд вилоятига
02.02.2019 йилдаги Президент ташрифи йигилиш баёнининг
3.1-бандида Қўшработ ва Нурота туманларини боғловчи давлат аҳамиятидаги 4Р55 “Митан-Қўшработ-Нурота” автомобиль йўлининг 30-75 км қисмини таъмирлаш ишларини 2019 йилда бошлаб, 2020 йилда тугатиш юзасидан 15 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топшириғи берилган бўлсада, лекин хонузгача бажарилмаган.

4Р-55 “Митан-Қўшработ-Нурота” автомобиль йўлининг 58 км қисмини янги асфальт қопламаси билан қоплаш.

Натижада туман ҳудудидан ўтувчи мазкур автомобил йўл 2 томонида 400 та янги умумий овқатланиш, савдо, автотеххизмат, ҳунармандчилик ва бошқа туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали 1000 та янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятлари яратилади.

5.

Туманнинг “Дўстлик” МФЙ, Боқичиғотой қишлоғи, “Хонназар” МФЙ, Сувти қишлоғи, “Чиммос” МФЙ, Тўра қишлоғи, “Пичот” МФЙ, Балиқчи ота қишлоғи, “Намуна” МФЙ, Соҳилбўйи гузари, “Озод” МФЙ, Қорақисмоқ қишлоғи, “Янгиқишлоқ” МФЙ, “Бозоржой” МФЙ, Қирқовул қишлоғи, “Чиноқ” МФЙ, Чиноқ қишлоғи, “Минишкор” МФЙга бориш йўлида кўприк йўқлиги сабабли, ёғингарчилик вақтида аҳолининг ишга, ўқишга ва автомобилларнинг харакатланишида бир қанча муаммолар вужудга келмоқда.

Аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган юқоридаги маҳаллаларда ёғочдан хашар йўли билан қурилган, ҳозирда яроқсиз ҳолга келган 10 та кўприкларни таъмирлаш ва сел йўлларига янгидан кўприклар қуриш.

Натижада ушбу ҳудудларда янги тадбиркорлик субъектларининг ташкил этилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш имконияти пайдо бўлади.

6.

Туманда тадбиркорликни ривожлантириш учун 80 гектарга яқин фойдаланилмасдан ётган, ноқишлоқ ер майдонларида янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан электрон аукцион савдоларига чиқаришда бошланғич нархи қиммат нархланмоқда.
(Мисол учун: Ургунжи ҳудудидаги 500 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича ташкил қилинадиган тикувчилик фабрикаси учун зарур бўлган 1 гектар ер майдоннинг нархи 1,1 млрд сўмдан ошиб кетмоқда. Бу ҳолат мазкур лойиҳани амалга оширмоқчи бўлган ташаббускорнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир этиб, ташаббускор ушбу маблағлар эвазига бино-иншоотлар қуриши мумкинлигини билдирмоқда).
Мазкур ҳудудда тикувчилик фабрикаси қурилиб иш бошлайдиган бўлса, корхона томонидан туман маҳаллий бюджетига қўшимча 3,0 млрд.сўмга яқин (айланма солиқ, ҚҚС ва бошқа солиқлар) тушум таъминланади. Ушбу ер майдонларининг бундай нархланиши туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг молиявий қийинчиликларига сабаб бўлмоқда.
Туманнинг 5-тоифадалигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 22-бандида кўрсатилган савдога чиқарилаётган ер майдонларининг қийматини белгилаш формуласидан ижарага бериш муддатини истисно қилиш ёки сотиб олинган ер майдони нархини ижарага берилган муддат ичида бўлиб тўлаш механизмини жорий этиш.

Натижада Туман ҳудудида мавжуд фойдаланилмасдан ётган ер (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган) майдонларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда қўшимча 1200 та янги иш ўринлари яратилади.

7.

Қўшработ туманида “HIBI GROUPS” МЧЖ қўшма корхонаси (Жанубий Корея) компаниясининг 100 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига “Техник каннабис ўсимлигини етиштиришга ихтисослашган агросаноат кластерини ташкил этиш лойиҳаси”ни амалга ошириш учун ҳокимлик захирасидаги 976 гектар ер майдонини ижара асосида ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилинишида амалий ёрдам бериш.

Лойиҳани амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасини тегишли қарорини чиқартириш лозим.

Натижада туман ҳудудида фойдаланилмасдан турган 976 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, 100 нафар янги иш ўринлари яратилади ҳамда туман маҳаллий бюджетига қўшимча 3,2 млрд. сўмлик солиқ тушуми таъминланади.



Download 57.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling