Шундан сўнг кафедра доценти Ш


Download 30 Kb.
Sana29.10.2023
Hajmi30 Kb.
#1732800
Bog'liq
50-мактаб СМ НамМТИ


Наманган вилояти Янгиқўрғон тумандаги 58-сонли ўрта таълим мактабида Наманган мухандислик-технология институти “Муҳандислик технология” факультети “Саноат муҳандислиги" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган “Тарғибот дастури” тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
2022 йил 17 май куни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумандаги 58-сонли ўрта таълим мактаби билан Наманган мухандислик технология институти хамкорлиги доирасидаги масалалардан бири “Тарғибот дастури” ўтказиш максадида “Муҳандислик технология” факультети “Саноат муҳандислиги" профессорлари А.Каюмов, Н.Сафаров ҳамда доцентлар М.Кабулов, Ш.Хидировб О.Маматқуловлар ташриф буюришди. Тарғибот дастурида 17 нафар битирувчи синф ўқувчилар иштирок этдилар.
Тарғибот дастурида кафедра профессори Абдул-малик Каюмов умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларига Пезидентимизнинг 2023/2024 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори лойиҳасини изохлаб берди. Янги ўқув йилидан абитуриентларга фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача йўналишга ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳам кундузги, ҳам сиртқи ва кечки таълим шаклларини танлаш имконияти яратилиши, абитуриентлар эндиликда барча таълим шаклларига ҳужжат топшириша олишлари, абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлга қадар (15 июл куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорлари хақида маълумотлар етказди. Ўкувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг кафедра доценти Ш.Хидиров сўз олиб 2023-2024 ўкув йилида умумтаълим мактабини тамомлаётган ўқувчиларга Наманган муҳандислик-технология институтидаги мавжуд таълим йўналишлари, кириш имтихонларига қандай фанлардан тест синовлари ўтказилиши, институтда яраталган шароитлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
58-сонли ўрта таълим
мактаби директори: Н.Аъзамов
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling