Сиёсат майдони


Download 34.65 Kb.
Sana20.11.2023
Hajmi34.65 Kb.
#1789103
Bog'liq
Siyosat maydoni maqolalar talablari krill.docx



Сиёсат майдони” танловининг университет босқичи учун берилган мақолаларнинг ёзилиш талаблари


  • Мақола ёзаётган талабалар мақолаларни ҳайъат аъзоларига топширишдан аввал, илмий раҳбардан мақола учун тақриз олиши зарур.

  • Мақола матни Timer New Roman ва 14 ўлчамдаги шрифт катталигида, 1,5 интервалда, 7-10 бетгача бўлиши лозим.

  • Мақола матнини жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқори ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см.

  • Мақола електрон вариантда Word доcумент форматда тақдим етилади.

  • Файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.

  • Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Мақола мавзусидан юқорида муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий раҳбари исм, фамиляси ва илмий даражаси, иштирокчи талабанинг йўналиши, гуруҳи ва алоқа рақами тўлиқ кўрсатилиши лозим.

  • Бир интервал ташлаб аннотатсия ва калит сўзлар келтирилади, сўнг 2 интервал ташлаб асосий матн ва охирида адабиётлар рўйхати келтирилади.

  • Мақола мазмуни мавзуси ва йўналишларига мос бўлиб, долзарблик асосланиши, таҳлил, амалий тавсиялар берилиши, ҳажми А4 форматда 7-10 саҳифадан иборат бўлиши керак.

  • Юбориладиган файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт; матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс етган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун масъулият муаллиф зиммасида қолади.

  • Барча иқтибослар сатр ости кўринишида берилиб, адабиёт муаллифи, номи ва саҳифаси кўрсатилиши, иқтибослар сони 7 тадан кам бўлмаслиги лозим.



Таҳлилий мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Иштирокчилар ўзларининг сиёсий билими, таҳлилий тадқиқотчилик қобилиятларини, хусусан, манбалар асосида маълумотлар тўплаш, саралаш ва мавзуни тўлақонли очиб бериш, кўтарилган масала йечимига оид таклифлар киритишлари талаб етилади. Мақолалар имло хатоларидан ҳоли, аниқ, тушунарли тилда ва илмий-таҳлилий услубда ёзилиши лозим.
Танловнинг биринчи босқичига тақдим етилган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
- Методология: Мақолада қўлланиладиган тадқиқот методологияси, жумладан, маълумот тўплаш усуллари, намуналар ҳажми ва ишлатиладиган статистик таҳлил усулларининг аниқ тавсифлари мавжудлиги;
- Маълумот манбалари: Мақолада фойдаланилган маълумотлар манбалари алоҳида кўриб чиқилади. Маълумотлар ҳукумат ҳисоботлари, академик тадқиқотлар, тасдиқланган ишончли манбалардан олинганлиги;
- Иқтибослар ва ҳаволалар: Мақолада келтирилган ғоя ва қарашлар, унга тегишли иқтибослар, ҳаволалар ҳақиқатан мавжудлиги;
- Аниқлик ва изчиллик: Мақоланинг тузилиши, тили ва далилларнинг аниқлиги, изчиллиги;
- Мувофиқлиги ва аҳамияти: Мақоланинг сиёсатшунослик соҳасига алоқадорлиги ҳамда унинг мавжуд билимларни бойитишга қўшадиган ҳиссаси, муаллифнинг мақолада тадқиқот камчиликларини кўра олиши ҳамда уларни бартараф етишга оид хулосалари.


Мақолалар қабул қилиш муддати: 2023-йил, 17-24-ноябр (24-ноябр 13:00 гача).


Мақолалар қуйидаги телеграм манзил орқали қабул қилинади: @sh_sharobiddinov


Download 34.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling