Сифатли таълим — фаровон келажакка кафолат


Download 18.82 Kb.
Sana24.08.2023
Hajmi18.82 Kb.
#1669946
Bog'liq
ролик учун (18.07) (3)


Сифатли таълим — фаровон келажакка кафолат


[Бош саҳифа марказ логоси ва иш жараёни]


Бошловчи: олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида икки босқичли тизим, абитуриентликдан талабаликкача, талабаликдан мутахассисликкача сифатли таълим хизматини кўрсатиш, билим ва кўникмаларни меҳнат бозори талаблари асосида малакага айлантириш, таълим жараёнларига илғор тажрибаларни татбиқ этиш, пировардида, сифатли таълимга эришиш бош мақсадимиз.

[Кадр : Олий таълим муассасалари, қабул жараёнлари, рақамли хизматлар]




Бошловчи: сўнгги даврларда Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини амалга оширишда олий таълимга эътибор давлатнинг устувор сиёсатига айланди. Мазкур ислоҳотларнинг самараси эса энг аввало сифатли таълим ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнларига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, ислоҳотлар аниқ мақсадни кўзлаган тадқиқотлар ва тажрибалар асосига қурилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказини Ўзбекистон олий таълим тизимининг муҳим тадқиқотларт маркази десак муболаға бўлмайди.


[Интервью: Марказ раҳбари]
Марказнинг вазифалари, мақсади ҳақида(қисқа)+инфографика
[Кадр ортидан овоз: тадқиқот олиб бориш йўналишлари, инфографикалар]
[Кадр: марказ бўлимлари билан таништирув]
(Экранда)Таълим сифатини ошириш, норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш бўлими


Масъул: Бўлим олий таълимдаги норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш, таълим сифатини баҳолашнинг ички механизимларидан фойдаланиш, ўқув жараёни узулуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш бўйича тадқиқотлар олиб боради.
(Экранда)Хорижий таълим тизими тажрибасини, норматив-методик асосларини таҳлил қилиш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўлими


Масъул: Бўлим олий таълимни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани тадқиқ қилиш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш масалалари билан шуғулланади. 2023 йилнинг ўзида халқаро ҳамкорлар билан 2 та учрашув ва 3 та вебинар ташкил этилди. Олий таълимда салоҳиятни ошириш бўйича Эрасмус+ халқаро лойиҳалар танловига 2 та лойиҳа тақдим этилди. Буюк Британиянинг Advance HE ташкилоти ҳамда Португалиянинг Лиссабон иқтисодиёт ва менежмент мактабидан стажировка ўташ бўйича 2 та таклиф хатлари олинди. Шунингдек, 2 та методик қўлланма яратилди
(Экранда) Дарслик, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар билан ўқув жараёнини таъминлаш бўлими
Масъул: Олий таълим муассасаларини зарур ўқув адабиётлар билан таъминлаш, профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув адабиётларни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда экспертизадан ўтказиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш бўйича хулосалар беради.
(Экранда) Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолияти ҳамда хорижий ўқув адабиётлари мониторинги бўлими


Масъул: Ахборот кутубхона тизимини рақамлаштириш, фойдаланувчилар сифатли ахборот кутубхона хизмат кўрсатиш ишларини сифатли ташкил этиш ва хорижий ўқув адабиётларни мониторинг қилиш.

[Кадрда: электрон кутубхона платформаси, ундаги бўлимлар, адабиётлар, улардан фойдаланиш тартиби, қулайликлари]




Бошловчи: Рақамли дунёда рақамли хизматлардан фойдаланяпмиз. Шу маънода марказ томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бир нечта электрон платформалар фаолияти йўлга қўйилди.

[Кадрда: электрон платформадан фойдаланётган марказ ходими, уларнинг афзалликлари ҳақида]




Бошловчи: Тажрибалар, янги билимлар қачон оммалашади? Қачон фойдаланувчиларга чин маънода қулайлик яратади? Қачонки, улар содда, тушунарли услубда тайёрланса. Марказ, айни ақидага амал қилган ҳолда халқаро олий таълим маконидаги янги тенденциялар, ўзгаришлар, таълимдаги илғор усул ва технологиялардан фойдаланиш тартиблари акс этган йигирмадан ортиқ ўқув қўланмаларни нашр қилди.


[Кейинги кадрга ўтиш, кадр ортидан овоз:қўлламалар, уларнинг олий таълим профессор-ўқитувчилари иш жараёнида фойдаланаётгани кадри]


Kадрда бирин-кетин марказнинг ёш ходимлари:
5 нафар кетма-кетликда марказнинг мақсад ва режалари хусусида дадил ва ишонли оҳангда гапиради:

1-мақсад: Рақобатли кадрлар Учинчи ренессанс пойдевори!
2-мақсад: рақамли билимдан рақамли малакага !
3-мақсад: сунъий интеллект – сифатли таълим гарови !
4-мақсад: илғор фикрлардан – илғор тажрибаларга !
5-мақсад: Келажакни сифатли таълим билан бирга қурамиз!


[Якуний кадр: ташкилот логоси, алоқа учун маълумотлар]
Download 18.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling