Спортни бошкаришнинг назарий-методологик асослари


Download 24.45 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi24.45 Kb.
#1533076
  1   2   3
Bog'liq
2-С. бошқ.назар-метод.асосл. Word


Мавзу : СПОРТНИ БОШКАРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ


Режа:


1.Фаннинг максади, вазифалари, ахамияти ва бошка фанлар билан алокадорлиги.
2.Бошқарув ва спорт тушинчалари.
3. Бошқаришнинг асосий томоиллари
4.Узбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг тараккиёти.

Ўзбекистоннинг янгиланган "Харакатлар стратегиясидан - тараққиёт стратегиясигача" концепсияда янги инновацион сиёсат доирасидаги энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири бу жамиятда жисмоний тарбия ва спорт орқали инсон капиталини, унинг жисмоний ва интеллектуал ресурс элементларини ривожлантиришга қаратилган адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш вазифасидан иборат бўлди. Ижтимоий тараққиёт стратегиясининг янги векторига мувофиқ, давлат сиёсатининг асосий вазифаси аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали инсон капитали ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.


Хозирги даврда инсон капитали қимматли ресурс деган нуқтаи назар барчани қамраб олмоқда, чунки мазкур ресурс табиий ресурсдан ёки тўпланган мол-мулк бойлигидан анча муҳимроқдир. Ижтимоий ресурслар, барча ресурслар тизимининг асосини ташкил этади, фақат ижтимоий ресурсларни ривожланиши материал, молиявий, информацион ва бошқаларни ривожланишига ҳамда такомилланишига олиб келади. Шуни таъкидлаш керакки, соғломлик капитали табиий ресур қаторига ҳам киради, чунки у инсонга наслдан ўтади.
Соғломлик ресурси - бу шахс, ҳам жамоа, ҳам давлат даражасида инсон капитали фаолиятининг асоси ва шартидир. Ёшлар – бу келажакнинг асосий эгаси ва инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб, инсон капиталининг ташувчиси сифатида биологик ва ижтимоий хослиги туфайли ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг энг муҳим ресурси бўлиб, у келгуси даврларда инсон капиталини шакллантириш манбаидир.
Маълумки, инсон ресурслари соғломлик капиталини ва иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг таъминлашни асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги енг катта самарага миллий сиёсат инсон ресурслари ривожлантиришнинг афзалликларига асосланган мамлакатларда эришилади.
Инсоннинг саломатлик, билим ва профессионал тайёргарлик кўрсаткичлари - ресурси қанчалик юқори бўлса, ундаги капитални сифати ушбу даражада юқори бўлиши ва миллий бойликни яратиш даври шунчалик узоқ давом этиши кузатилади. Илмий адабиётларда миллий бойликни қайта яратилишида инсон капитали бош омил эканлиги ва у, зарурий элемент сифатида бўлиши кўрсатилмоқда.
Ўзбекистонда соғлом ҳайёт тарзини оммавий равишда аҳолига оммавий спорт орқали сингдириш, айнан, баркамол авлодни вояга етказиш ишларининг узвий ва ажралмас қисми деб эътироф этилди. Чунки, оммавий спорт инсоннинг жисмоний ва камолотга етишида жуда катта аҳамиятга эга, жисмоний фаоллик ақлни ўсиш суратларини ҳамда интеллектни (ақл-идрокни) алоҳида томонларини ривожлантиришга таъсир этади.
Мамлакатни кучли иқтисодий-ижтимоий ривожини, унинг келажагини таъминлаб берувчи асосий манбъа – аҳоли ва ундаги ёшлардир. Чунки, аҳоли қанча соғлом, кўп юқори билимга эга, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топган ва келажакка интилган одамларни бирлаштирган бўлса юқори иқтисодий тарраққиёт босқичига хамда фаровон хаётга шунча тез эришади.
Жисмоний тарбия ва спорт аҳоли саломатлигини яхшилаш омили ҳисобланиб, бу эса ўз навбатида бир қатор аниқ иқтисодий самараларни кўрсатади: узоқ умр кўриш давомийлиги, фаол меҳнат фаолияти даврининг чўзилиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши ва натижада ялпи маҳсулот ҳажмининг қўшимча ўсишига, солиқ солинадиган базанинг кўпайишига, аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажмининг ошишига, давлатнинг ижтимоий харажатларининг пасайишига ва бошқаларга олиб келади. Спортнинг ижтимоий қадриятлари хам саломатлик ва жисмоний такомиллашган шаклида, ҳам меҳнат фаолияти натижаларини ва инсон маданиятини яхшилаш кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин.


Фаннинг максади, вазифалари, ахамияти ва бошка фанлар билан алокадорлиги.

Жисмоний тарбия ва спортни бошкариш махсус ўкув хамда илмий фан сифатида ижтимоий-педагогика фанларининг таркибий кисми хисобланади.


У ахоли ўртасида ташкил килинадиган оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг йулларини ўрганади, шу сохадаги мутахассисларни тарбиялашга бевосита хизмат килади. Шу сабабдан бу фан республика олий укув юртларининг жисмоний тарбия факультетлари, Олимпия уринбосарлари коллежлари хамда педагогика билим юртлари таркибидаги жисмоний тарбия булимларининг укув режасида уз мавкеига эга бўлмоги лозим.
Фаннинг асосий мақсади булажак мутахассисларни жисмоний тарбия ва спорт харакатининг барча фаолиятларини ташкил этиш ва уларга рахбарлик килиш йуллари билан куроллантиришдан иборатдир.
Шу максадда мазкур фан ўз олдига куйидаги вазифаларни куяди:
- фан асослари ва мазмуни билан таништириш;
- давлат ва жамоат ташкилотлари, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги фаолиятларини урганиш;
- юкори ва куйи спорт ташкилотларининг иш мазмунлари хамда уларнинг усулларини узлаштиришни таъминлаш;
- эгалланган назарий билим, амалий кўникма хамда малакаларни ўкув амалнёти жараёнида тажрибадан ўтказиш;
- илмий-назарий тадқикотлар ўтказишга даъват этиш;
-рейтинг тизими талаблари асосида талабаларнинг билимларини бахолаш;
Жисмоний тарбия ва спортни бошкариш фани ўкув режасидаги “Жисмоний тарбия ва спорт тарихи”, “Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти”, педагогика, психология, иктисод назарияси хамда барча мутахассислик фанлари билан чамбарчас богликдир. Чунки бошқаришда доимий равишда таъкидланиб туриладиган спорт тараққиёти, ахолини жисмоний тарбия воситалари ёрдамида тарбиялаш усуллари, спортчиларнинг рухий холатлари хамда барча спорт тадбирларини уюштиришда моддий-техник таъминот сохасидаги билимлар амалий тажрибалар билан узвий богликдир. Шу сабабдан хам фанлар эришган ютукдардан фойдаланиш зарурияти тугилади.
Фаннинг асосий мазмунини куйидаги йуналишлар ташкил этади:
- жисмоний тарбия ва спортни ташкил қилишнинг назарий асослари;
- бошқаришнинг давлат ва жамоат тизимлари;
-. бошқаришдаги асосий вазифалар, усуллар;
- жисмоний тарбия ва спорт харакатидаги асосий тармоқлар;
- хорижий мамалакатларда жисмоний тарбия ва спортни ташкил килиш, халкаро спорт ва Олимпия харакатлари.
Энг мухими, Узбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислохотлар, уларнинг ижобий натижалари сифатида утказилаётган турли хил спорт тадбирлари, спорт иншоотларини қуриш ва бошкаларнинг ўз аксини топиши ифодалаб берилади.
“Жисмоний тарбия ва спортни бошкариш” фани узининг тарихига эга. Мазкур фан, барча ўкув юртларидаги таълим-тарбия жараёнида кўлланилаётган фанлар каби, энг аввало Ўзбекистон Конунлари, Президент Фармонлари ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг кдрорларига таянади. Шу билан бирга, соглом авлодни тарбиялашда хизмат килувчи миллий, маънавий-маърифий, маданий қадриятлар хамда халк педагогикасига асосланади.
Бу фаннинг асосий хукукий таянчи Узбекистон Республикаси Конституцияси хисобланади. Унда фукароларнинг ўз соғликларини яхшилаш, билим ва маданий савияларини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шурулланишлари кафолатланган. Узбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунуни жисмоний тарбия ва спорт харакатини юритиш, унга рахбарлик қилувчи давлат хамда жамоат идораларининг вазифалари, бурчлари ва хукуқларини белгилаб берган. Бу жараёнлар фанни ўрганиш ва мутахассислар тайёрлаш фаолиятида муҳим омил хисобланади.

Download 24.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling