Табиий толаларнинг олиниши


Download 163.5 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2023
Hajmi163.5 Kb.
#1230407
  1   2   3
Bog'liq
O\'quv element 1


М атериалшунослик Калава ип ва ипларнинг таснифи

Калава ип ва
ипларнинг таснифи






Мақсад





Ушбу ўқув элементидан асосий мақсад ўқувчиларга калава ип ва ипларнинг таснифи ҳақида умумий тушунча бериш, жумладан йигириш усули, толалар таркиби, пардози ва бўялиши ҳамда тузилишига қараб уларнинг хилма-хиллигини атрофлича тушунтириб бериш. Ўқувчиларни мустақил фикр юритишга йўллаб, уларнинг ўзлаштирган билимлари асосида калава ип ҳамда ипларни бир-биридан ажратиш ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланишга қаратиш.




Калава иплар









Йигириш усули

Пардози ва бўялиши







Толаларнинг таркиби

Тузилиши



Йигириш усули



Йигириш усулига қараб, пахта калава ип аппарат, қайта тараш ва карда калава ипига, жун калава ип - аппарат, қайта тараш, ярим қайта тараш ипига, ипак калава ип - табиий ипакдан йигирилган аппарат ипига, зиҳир калава ип - қуруқлайин йигирилган ва хўллаб йигирилган, қуруқлайин йигирилган таранди ва хўллаб йигирлиган таранди калава ипларга бўлинади.





Толаларнинг таркиби



Толаларнинг таркибига қараб, калава ип бир хил толалардан ташкил топган бир жинсли ҳамда турли толалардан ташкил топган аралаш хилларга бўлинади.





Пардози ва бўялиши



Пардози ва бўялишига қараб, калава ип хом (пардозсиз), оқартирилган, бўялган, мерсеризацияланган, меланж (рангли толалар аралашмасидан йигирилган) ва бошқа хилларга бўлинади.



Тузилиши







Тузилишига (конструкциясига) қараб, калава ип якка, пишитилган, эшилган ва шаклдор хилларга ажратилади.







Якка калава ип йигириш жараёнида буралган айрим толалардан иборат. Якка калава ипнинг бурами бўшатилганда айрим толаларга ажралиб кетади. Пишитилган калава ип икки ёки ундан кўп иплардан бураб тайёрланади. Бундай калава ипнинг бурами бўшатилганда айрим ипларга ажралади. Эшилган калава ип икки ва ундан кўп иплардан бурамасдан тайёрланади. Шаклдор калава ип маълум ташқи эффектли калава ип кўринишида бўлади. Шаклдор калава ип турли узунликдаги ипларни қўшиб бураш йўли билан олинади.



Download 163.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling