2-мавзу: пахта, луб, жун, ипак ва тошпахта толаларининг олиниши, тузилиши ва хусусияти


Download 0.56 Mb.
bet1/8
Sana06.05.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1435515
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
C1D7DE9F-9478-4944-A911-2DB27B3CDD5C.ТМШ Презентация-2 8-21 сиртки

  • Маъруза мавзусининг режаси: а) пахтанинг агротехник хоссалари;б) поя пўстлоғидан олинувчи толалар; в) зиғир поясининг ривожланиши ва уни йиғиштириш;г) толали пояларнинг тузилиши; д) дағал толали пояларнинг тузилиши ва поя пўстлоғини дастлабки ишлови. жун толасининг ривожланиши ва хоссалари;
  • жун толасининг олиниши, тузилиши ва хусусияти;
  • пиллани етиштириш агротехникаси;
  • табиий ипакнинг олиниши, тузилиши ва хусусияти;
  • тошпахта толасининг олиниши ва хусусияти
  • Диққат! Дарс бошланди.
  • Ғўза энг қадимги деҳончилик экинларидан биридир. Ғўза экиш ва унинг толасидан газламалар тўқиш билан дастлаб Ҳиндистон, Хитой, Африка, Перу, Мексика, Бразилия аҳолиси шуғулланган. Ўрта Осиёда эски шаҳарларни археологик қазилмаларидан топилган. Газлама 4 минг йил аввал пахта ипидан тўқилганлиги аниқланган.
  • Ғўза кўп йиллик, иссиқликни ёқтирувчи дарахтсимон ўсимлик. Кўп йиллар давомида пахта экиш тажрибасини қўллаш натижасида энг яхши турларни танлаб олиш йўли билан бир йиллик, тола сифати яхши, серҳосил, маҳаллийлашган ғўза навлари вужудга келган. Ғўзанинг тарқалиш доираси шимолий кенгликнинг 47 градус параллелидан жанубий кенгликнинг 35 градус параллелидан ўтмайди.
  • Пахта етиштирувчи давлатлар Ўзбекистон, Миср, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Австралия, Аргентина, Бразилиядир. Бу давлатларнинг пахта толаси дунё бўйича ишлаб чиқариладиган пахта толасининг 80 %ини ташкил этади. Ҳозирги вақтда ғўзанинг 4 маданий ва 50 дан ортиқ ёввойи турлари мавжуд. Ғўзанинг авлоди «Госсипиум бўлиб, гулхайрилар оиласига киради. Госсипум сўзи лотинча «Госсипиум, яъни пахта берувчи дарахт деган маънони билдиради. Пахта толасини берадиган ғўзанинг 4 тури мавжуд бўлиб улар қуйидагилар: госсипиум хирсутум - ўрта толали; госсипиум барбадензе - узун толали; госсипиум арбореум - дарахтсимон; госсипиум хербацум - ўтсимон пахта.
  • Ўзбекистонда етиштириладиган пахтанинг 95 %и ўрта толали пахтани ташкил этади. Чунки, пахтанинг бу тури агротехника кўрсаткичлари ва толасининг физик-механик хусусиятлари бўйича ишлаб чиқариш талабларига жавоб беради. Ўрта толали ғўзанинг баландлиги 90-130 см, поялари бақувват, ётиб қолмайди. Кўсаклари 4-5 чаноқли. Ҳар бир чаноқ бўлагида-7-9 чигит ҳосил бўлади. Бир кўсакдаги чигитли пахтадан толанинг чиқиши 35-37 %ни ташкил этади. Толасининг штапел узунлиги 29-33 мм, чизиқий зичлиги (йўғонлиги) 180-200 мтекс, солиштирма узилиш кучи 23-24 сН/текс, ҳосилдорлиги 25-35 ц/га, пишиб етилиши 120-150 кун.
  • Бугунги кунда асосий экиладиган селекция навлари Тошкент-6, Бухоро-6, Самарқанд-3, Наманган-77, Ан-Боёвут-2, Хумпор, С-4727, С-6530, Наврўз ва ҳоказолар.
  • Госсипиум барбадензе-узун толали пахта, Ўзбекистонда асосан жанубий вилоятларда экилади. Чунки, ғўзанинг пишиб етилиши ўрта толали ғўзага нисбатан 15-20 кунга кечроқ.
  • Пахтанинг бу тури Барбадос оролидан топилган. Шунинг учун бу пахтанинг номи орол номи билан юритилади. Асосан Туркманистонда, Тожикистонда, Мисрда, Жанубий Америка ва Африка давлатларида экилади. Бу пахтанинг афзаллиги - толаси узун ва ингичка. Бу толадан майин, юпқа, нафис газламаларни ва ғалтак ипларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Ғўзанинг баландлиги 130 сантиметргача, кўсаклари 3-5 чаноқли, бир кўсакдаги чигитли пахтанинг массаси 3,5-4,5 гармм, чигитли пахтадан толанинг чиқиши 33-35 %ни ташкил этади. Толасининг штапел узунлиги 35-50 миллиметр, чизиқий зичлиги 125-165 мтекс, солиштирма узилиш кучи 30-35 сН/текс.
  • Госсипиум арбереум - дарахтсимон кўп йиллик пахта. Толаси калта ва дағал, асосан Ҳиндистонда, Хитойда, Покистонда ва бошқа иссиқ иқлимли давлатларда экилади. Пахта дарахтининг баландлиги 3-6 метр бўлади.
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling