Каноп поясидан тола олиш - Жут пояси тола олинувчи бир йиллик ўсимлик бўлиб, биологик нуқтаи назардан қараганда канопга ўхшаш, қатор кўрсаткичлари бўйича унга яқиндир (5-расм). Жутнинг ҳам пояси узун (3-4 м) ва йўғон (10-15 мм), толалари ҳам каноп толаси сингари дағал, унинг толасидан ҳам каноп толасини ишлатиш мақсадлари каби фойдаланилади. Ўзбекистонда жутни тажриба тариқасида экилганда, унинг ҳосилдорлиги паст ва толасининг сифати талабга жавоб бермаганлиги аниқланган, шу сабабли мамлакатимизда экилмай қўйилган. Жут фақат иссиқ мамлакатларда-Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш давлатларида етиштирилади.
- 6-расм. Луб пояларининг тузилиши.
- 1-кутикула; 2-эпидермис; 3-устица; 4-колленхима; 5-паренхима; 6-эндодермис; 7-перецикл; а-тола тўдаси; 8-флоема; б-иккиламчи тола тўдаси; 9-камбий; 10-ёғоч қисми; 11-поянинг ўзаги.
- Бутун дунёда етиштириладиган жут толасининг 90 %ини шу давлатлар ишлаб чиқаради. Жут толаси кам миқдорда Хитойда ва Африка давлатларида етиштирилади. Бутун дунё бўйича ишлаб чиқариладиган поя пўстлоғи толасининг 50 %ини жут толаси ташкил этади. Жут толаси асосан арқон, мебел, қоп-гилам ва бошқа техникада қўлланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
- Поя пўстлоғидан тола олинувчи ўсимликларнинг барчасининг поя тузилиши бир хил турда бўлади. Улар ўзининг ривожланиши ва биологик таркиби бўлмиш поя атрофини ўраган халқалари билан фарқланади. Пишган пояларнинг кўндаланг кесим юзаси микроскоп орқали қаралганда, уларнинг пояси асосан учта қисмдан иборатлиги кўринади: биринчиси - поядан тола олинувчи ўсимликларга дастлабки ишлов бериш технологияси ибораси билан айтганда, қобиқ яъни пўстлоқ қатлами. Одатда бу қисм эгилувчан, мустаҳкам бўлади. Иккинчиси - ёғоч қисми, бу қисм қаттиқ ва мўрт бўлади, учинчиси - ўзак қисми. Тўқимачилик саноатида қўлланувчи толалар поянинг қобиқ (пўстлоқ) қисмида жойлашган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |