Чигитли пахтани толасидан ажратиш усули - Аррали тола ажратгич-аррали жин деб аталади. Бу машиналарда ўрта толали пахта ишланади
- Чигитли пахтани даст-лабки ишлаш техноло-гияси қуйидаги асосий босқичлардан иборат: чигитли пахтани қури-тиш на тозалаш; чигитли пахтадан толасини ажра-тиш; ажратилган толани тозалаш; чигитдан момиқ ва калта момиқ, толани ажратиш; момиқ ва ажратилган чиқинди-ларни тозалаш; тола, момиқ ва тола чиқинди-ларни тойлаш.
- Поя пўстлоғидан оли-нувчи толалар луб тола-лари деб аталади. Луб толалари поя пўстлоғи-дан ташқари барглардан ва мева қобиқларидан олинади.
- Поя пўстлоқларидан олинадиган толалар икки гуруҳга бўлинади: ингичка пояли пўстлоқлардан олинадиган толаларга зиғир ва рами; дағал пояли пўстлоқлардан олинадиган толаларга каноп, жут киради. Барглардан олинадиган толаларга юкка, манилла ва сизал киради. Мева қобиғидан олинадиган толаларга «койр» киради. У кокос пальма дарахти мевасининг пўстлоғидан олинади. Ингичка пояли пўстлоқлардан олинадиган толалардан асосан кийим-бош, уй-хўжалигида ишлатиладиган газламаларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Йўғон иплардан эса техникада ишлатиладиган материалларни, яъни брезент, қоп, эшилган арқон, чилвир ва боғич маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Дағал пояли пўстлоқлардан ва мева қобиқларидан олинадиган толалар қоп-қанор, ўраш материаллари, арқонлар, кемачилик ва балиқчилик анжомлари каби буюмларни ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
- Зиғир бир йиллик, кўкатсимон, унчалик баланд бўлмаган ингичка пояли ўсимлик бўлиб, ўзининг биологик тузилишига кўра уч хилга бўлинади (3-расм). Шу жумладан «Долгунец» (а), «Кудряш» (б, в) ва «Межеумок» (г). Зиғир поясидан олинувчи тола юқори йигирилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, ундан турмушда ишлатилувчи ва техникада қўлланилувчи кўп турдаги газлама маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Зиғирнинг уруғи эса турли хилдаги бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |