Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси
Режа
1. Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, уларни ишлатилиши ва ўстириш агротехникаси.
2. Бир йиллик гулли ўсимликларнинг гуруҳланиши.
3. Бир йиллик гулли ўсимликларнинг қисқача таърифи.
4. Икки йиллик гулли ўсимликлар ва уларнинг қисқача таърифи
Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, уларни ишлатилиши ва ўстириш агротехникаси.
Бир мавсум давомида ўзининг манзаравий қийматига эга бўлувчи пишган уруғлар берувчи ва ўсувчи ўсимликлар бир йилликлар дейилади. Ўзининг биологик хусусиятлари бўйича улар фақатгина бир йиллик эмас, балки кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда бир йиллик сифатида икки йилликлар ҳам қўлланилади. Масалан, январ, феврал ойида экилган виола ўсимликнинг ранги, гулининг ва тупининг шакли, гулаш давомийлигининг хилма-хиллиги, унинг ривожланиши, кўчириб ўтқазишнинг турли даврларида яхши тутиб кетиши ва ҳоказолар туфайли бир йилликлар гулчиликда асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Бир йилликлар гуруҳига кўп йиллик гулдонлардан қўлланувчи гиламли ўсимликлар ҳам киради, уларнинг она туплари ойнавон иссиқ бинода қишлайди ва ҳар йили вегетатив кўпаяди, уларга альтернатера, гелиотроп, геран, иризине, кливия ва бошқалар киради.
альтернатера
виола
гелиотроп
ГЕРАНЬ
ИРЕЗИНЕ
КЛИВИЯ
Кўпгина бир йилликлар бизнинг юртимизда географик минтақалардан интродукция қилинган.
Бир йилликларнинг келиб чиқиши турлича бўлганлиги учун уларнинг ўсиш шароитларига муносабати ҳам турлича бўлади.
Кўпгина бир йилликлар узоқ кун ўсимликларидир (василек, хушбўй нўхат, настурция ва бошқалар), аммо қўқонгул, хрезантемалар қисқа кунларда яхши гуллайди.
василек
ҳушбўй нўхот
настурция
қўқонгул
ХРИЗАНТЕМА-ОҚҚУШ ҚЎШИҒИ НАВИ
Бир йилликлар баландлиги билан ажралиб туради. Баландлиги бир метр бўлган ўсимликлардан (космея ва канакунжут), бўйи унча катта бўлмаган ер устидан салгина кўтарилиб турадиган ўсимликларгача (портулак, лобелия ва бошқалар) бўлади. Бир йилликлар ўсиш хусусияти бўйича фарқланади. Бунга ампел (настурция, чирмашувчи хушбўй нўхат ипомея)дан тортиб то тик турувчи ўсимликлар дельфиниум, люпин, канакунжут ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |