Таълим ва тарбия психологияси. Абдулла Авлоний ёзганидек «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот -ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир»


Download 20.97 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi20.97 Kb.
#1483248

  • Таълим ва тарбия психологияси.


  • Абдулла Авлоний ёзганидек «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот -ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир». Абдулла Авлоний ёзганидек «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот -ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир».

  • Тарбия жараёни ҳақида тушунча

  • Тарбия шахсни мақсадга мувофиқ шакллантириш учун уюштирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва системали таъсир этиш имкониятини беради

Биологик омил.
Шахс тирик организмдир, унинг ҳаёти биологиянинг умумий қонунларига ҳам, ёшлар анатомияси ва физиологиясининг махсус қонунларига ҳам бўйсунади.
Ҳаётнинг муайян даврларида шахснинг айрим органлари ва бутун бир органлар системасининг тузилишида ва функцияларида ўзгаришлар юз беради

  • Муҳит.

  • Табиий муҳит ёруғлик, иссиқлик, овқат, ҳаво каби компонентлари шахснинг организм сифатида ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.

  • Одамлар, биринчи навбатда тарбияланувчига яқин кишилар, яъни оз сонли оила аъзоларигина эмас, балки унга узоқроқ бўлган кишилар унинг қўни-қўшнилари, маҳалласи, тарбияланувчилар боғчасидаги ўртоқлари, сўнгра эса у бирга ўқийдиган ўйнайдиган, бирга ишлайдиган, турли алоқада бўладиган ўртоқлари ҳал қилувчи рол ўйнайди.

  • Тарбияланувчининг шахсий тажрибаси ва эҳтиёжлари ташқи таъсирга муносабатни белгилаб беради ва унинг хулқига таъсир этади.

  • Тўғри тарбиялаш учун тарбияланувчининг бу фаолиятга нисбатан қалбидан пайдо бўладиган муносабатни, турли хил кечинмаларни қандай англашни, ҳис қилишни ҳамда улардан ўзи учун нималарни мақсад қилиб олганлигини билиш зарур.

  • Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онгигина эмас, балки, ҳис туйғуларини ҳам ўстира бориш, унда жамиятнинг шахсга қўядиган аҳлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва одатларни ҳосил қилиш лозим.

  • Инсон тарбиясида муҳит муҳимми ёки тарбия деган саволни қўйиш мантиқан тўғри бўлмайди.

  • Аммо муҳит шахсга маълум даражада тарбияловчи таъсир кўрсатган тақдирдагина ривожлантирувчи омил бўла олади. Бу таъсир стихияли, тартибсиз кўринишда бўлиши мумкин, бундай ҳолда шахснинг ривожланиши ҳам мауйян мақсадга қаратилмаган бўлади, натижада шахсда жамият учун ҳам, шахснинг ўзи учун ҳам зарарли бўлган шахсий фазилатлар вужудга келади.

  • Тарбия усуллари хақида тушунча

  • Ижтимоий онгни шакллантириш усуллари тушунтириш, суҳбат ва ўрнак кўрсатиш қисмлардан иборатдир.

  • Ҳикоя ва суҳбат

  • Масалан, педагог бошқа гурух жамоаси металлом йиғишда ёрдам берганлигини мароқ билан гапириб берса, бунинг самарадорлиги ўқувчиларнинг қандай қулоқ солишига қараб текшириш мумкин. Агар ўқувчилар “Биз ҳам металлом теришда ёрдам берамиз”-деган умумий истак

  • Рағбатлантириш услуби бирон-бир омилнинг тарбияланувчига таъсирини кучайтириш ҳамда тарбияланувчининг шахсини, хатти-ҳаракатларини активлаштириш мақсадида қўлланилади.

  • Мақтов рағбатлантириш усулидир.

  • Мақтов тарбиячининг алоҳида олинган шахс хусусиятларига ижобий баҳо беришидир. Ўқувчи тарбияланишида мақтовнинг ўрни муҳимдир. Мақтов шахсни ижобий хислатларини таркиб топишга ёрдам беради. Лекин мақтов ҳам талаба хиссиётлари ривожланиши тезлаштириб юборади, унда манманлик, хотиржамлик туйғуларини келтириб чиқаради.

  • Жазолаш усули

  • Жамоа ўқувчининг аҳлоқидан унинг ишга муносабатидан, муомаласидан мамнун бўлмаса, шахснинг ўз ҳулқини тузатиб олишда ёрдам кўрсатиш учун жазо усулларидан фойдаланади. Мақтов сингари жазо ҳам ўқувчининг ўзини ноқулай сезишга, уялишга мажбур қилади.

  • Ўз-ўзини тарбиялаш усуллари

  • Тарбия жараёнида ўқувчи ўз-ўзини тарбиялаши, яъни ўз устида ишлаш, актив иш олиб борсагина тарбияни самарали деб айтиш мумкин.

  • Бугун учун дастур...

  • Мен бугун бахтлиман. Мен Авраам Линколн сўзларини ўзимга дастурамал қилиб оламан: “Аксарият одамлар бахтли бўлишни астойдил ният қилганликлари учун бахтлидирлар”.

  • Бугун мен ўзимни ўраб турган ҳаётга мослашиб олишга ҳаракат қиламан. Мен ўз оиламни, иш-юмушларимни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уларнинг ҳар биридан ўзим учун қандайдир фойдали жиҳатларни ажратиб оламан.

  • Бугун мен ўз ақлим ва фаросатимни ўстиришга ҳаракат қиламан. Бунинг учун бирор фойдали нарсани ўқийман, мушоҳада қиламан. Ақлим заифлашиб кетишига йўл қўймайман. Мен бирор қизиқарли ва фойдали нарсани ўқиб чиқиб, ўз ўй ва фикрларимни бир ерга тўплайман.

  • Бугун мен қалбимнинг тоза, маънавий жиҳатдан бой бўлишига кўмак берувчи иш билан банд бўламан. Бунинг учун мен билдирмаган ҳолда кимгадир яхшилик қиламан. Шундан сўнг қилгим келмай юрган иккита ишни бажараман. Мен уларни “кўнглим учун, бажонидил” бажараман.

  • Мен бугун бир кунда бажарилиши мумкин бўлган ишларгагина кучимни сарфлайман, чунки бирдан ҳамма нарсани ҳал қилиш, бажариш мумкин эмас-ку.

  • Тарбия турлари

  • Ақлий тарбия

  • Ахлоқий тарбия

  • Экологик тарбия.

  • Психология фанлари номзоди- Шамшетова Анжим Карамаддиновна

Download 20.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling