Эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишни тарбиялаш мактабгача таълим муассасаларининг энг мухим вазифаларидан бири хисобланади


Download 26.08 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi26.08 Kb.
#1518208
Bog'liq
эхтиёткорлик билан муносабатда булиш


эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишни тарбиялаш мактабгача таълим муассасаларининг энг мухим вазифаларидан бири хисобланади. Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништириш жараёнида табиатга нисбатан эхтиёткорлик билан муносабатда булишни таркиб топтиришга катта эътибор берилади.
Болалар табиат хакида жуда булмаганда илк билимларни эгаллаб, усимликларни усти-риш, хайвонларни парвариш килишнинг од-дий усулларини урганиб, табиатни кузатиш, унинг гузалликларини кура олишни билиб олган такдирдагина уларда табиатга нисбатан эхтиёткорлик ва FамхУрона муносабатда булишни тарбиялаш имконияти ^илади. Болаларда табиат, жонажон улка, она Ватанга мухаббат худди мана шу аснода шаклланади.
Болаларни табиат билан таништириш ишининг мазмуни ёритилиб, жонли ва жонсиз табиат, Ер курраси, хайвонот дунёси, усимликлар дунёси хақида тасаввурларга эга бўлиш билим, малака ва куникмаларни шакллантириш йўналишлари белгилаб куйилган. Бу талаблар болаларни биринчи навбатда уларнинг ўзларига қадрдон бўлган, улар туғилиб ўсган ўлкаларнинг табиати билан таништирилгандагина бажарилиши мумкин, чунки мактабгача ёшдаги боланинг билимини шакллантириш уни ўраб олган борлик билан бевосита муносабатда булиши жараёнида амалга оширилади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик тарбияси мухим ахамиятга эга бўлиб, худди мана шу ёшда болада маънавий маданиятнинг бир қисми хисобланган шахсий экологик маданиятнинг пойдеворлари шаклланади. Болаларнинг экологик тарбияси - мақсад сари йуналтирилган педагогик жараёндир.
Шахсни экологик тарбиялаш, табиатни мухофаза килиш муносабатларига ижобий ёндашиш, табиат билан боғлик бўлган фаолиятни амалга оширишда экологик мухофаза нуқтаи назаридан йуналтирилган интизом, экологик онгнинг юзага келиши билан тавсифланади.
Шахснинг экологик маданияти экологик тарбиянинг натижаси бўлиб хисобланади. Мактабгача ёшда боланинг шахсий экологик маданиятининг таркибий қисми - табиатни билиш бўйича билим ва унинг экология нуктаи назаридан йўналтирилганлигини кундалик турмуш, турли-туман фаолиятларда (уй ша-роити, мехнат жараёни ва турли хил ўйинларда) фойдаланиш ташкил қилади.
Табиатга нисбатан аклий, эстетик муносабатлар бола томонидан ўзлаштирилаётган билимларнинг мазмуни билан якиндан боғликдир. Экологик мазмун билан боғлик бўлган билим табиатда болалар фаолияти ва уларнинг ўзини тута била олиши, интизомини бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. Табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб борувчи табиат конунлари бўйича билим ало-хида ўрин эгаллайди. Табиатга нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш (машғулот, экскурсия, сайр қилиш каби хаётий вазиятлар) боланинг маънавий-ижобий, руҳий кечинмаларига асосланган педагогик жараённи ташкил қилиш билан якиндан боғлик.
Тарбиячи болада тирик жонзотга нисбатан ачиниш, уни асраб-авайлаш, жонли табиат билан учрашганда ундан баҳра олиш, қувониш, таажжубланиш, ўзининг қилган ишидан мағрурланиш, қониқиш хиссини уйғота билиши керак.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни табиат, йилнинг турли фаслларида унда руй бериб турадиган ўзгаришлар билан таништириб борилади. Хрсил килинган билимлар асосида табиат ходисаларини аниқ тушуна билиш, қизиқувчан бўлиш, кузата билиш, мантикан фикр юрита олиш, жамики тирик нарсага завк-шавк билан қараш каби фазилатлар шаклланиб боради. Табиатга меҳр қўйиш, уни эхтиёт килиб эъзозлаш, тирик жониворлар тўғрисида ғамхўрлик килиш табиатга қизиқиш ўйғотибгина қолмай, балки болаларда ватанпарварлик, мехнатсеварлик, табиат бойликларини ардоқлаб, кўпайтириб бораётган катталарнинг мехнатига хурмат билан қараш каби энг яхши хусусиятларни шакллантириб боришга хам йўл очади.

Мактабгача таълим муассасасининг хона усимликлари ва баъзи хайвонлар парваришлаб бокиладиган табиат бурчаги болаларни табиат билан таништириш, унга мехр-мухаббат уЙFо-тишга ёрдам беради.


Экологик таълим-тарбия - инсоннинг та-биатдан онгли равишда фойдаланиш, психологик ахлок-одоб юзасидан халкимизнинг табиатга нисбатан эътибор билан карайдиган урф-одатлари, анъаналари асосида ёшларни тарбиялаш, улар онгида табиат, унинг бойлик-ларига мехр-мухаббат уЙFотиш, уларни тежам-корликка ва табиий бойликларни асраб-авай-лашга ургатишдан иборат.
Яшил олам инсон саломатлигини сак-лашда нихоятда катта ахамиятга эга экан-лиги, шунинг учун хам хар биримиз уз таъ-лим даргохимиз, ховлимиз, куча ва хиё-бонларни кукламзорлаштириш ишида фаол катнашишимиз, кучат утказиб, уларни парва-риш килиш оркали атроф-мухитнинг мусаффо булишига хисса кушишимиз кераклигини тушунтиришимиз лозим.
Хозирги давр усиб келаётган ёш ав-лод онгида табиатга нисбатан онгли муно-сабатда булиш хиссини шакллантириш ва ривожлантиришни такозо этмокда. Табиатнинг келгусида гуллаб-яшнаши ёки экологик муам-моларнинг глобаллашиб бориши ёш авлод-нинг табиатга нисбатан муносабатига бевосита ва билвосита боFликлигини ёш авлод онгига сингдириш долзарб вазифалардан бири хисоб-ланади.
Бугун утмишда табиатга етказилган зарар-нинг чукур асоратларини тугатиш, экологик хавфсизлик ва атроф-мухит мухофазасига алохида эътибор каратилаётган бир пайтда экологик маданият деган тушунчани ёш авлод онгида шакллантириш ва ривожлантириш мухим ахамият касб этади.
Табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни мухофаза килиш масалаларини онгли равишда хал этиш учун оила, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб болаларда табиат неъматларига мехр-мухаббат рухини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар онгига сингдириш ёш авлодни келажакда атроф-мухитни мухофаза кила оладиган ва табиатдан унга зарар келтирмаган холда фой-далана оладиган булиб вояга етказишда мухим омил булиб хизмат килади.
Мактабгача таълим муассасаси экология йуналишида иш олиб бориб, болаларга кунда-лик хаётларида жонли ва жонсиз табиат буйича таълим бериб бориши лозим. Хар бир гурухда ривожлантирувчи мухитда экологик билимларни ташкил этиш керак. Бизни ураб турган теварак-атрофга туFри муносабатда булиш, жонли табиатни парвариш килиш ва
уни мухофаза килишга каратилган тарбиявий ишларни мунтазам олиб бориш лозим.
Экологик тарбия ва гузаллик билан тар-биялашда табиат билан маFрурланиш хиссини тарбиялаш зарур. Табиатдаги гуллар, утлар, хашаротларнинг хаммаси болаларни узига жалб этади. Болаларимизни табиат сок-чилари килиб тарбиялашимиз зарур. Тар-биячи болаларга илк ёшдан табиат билан таажжубланиш, маFрурланиш хиссини синг-дириб бориши лозим. Илк ёш сенсор тарбия бериш учун теварак-атроф хакида тасаввур-ларни йиFиш учун энг кулай даврдир.
Илк ёшдаги болалар билан ишлашда бизнинг вазифамиз: теварак-атроф, табиат хакидаги бирламчи тасаввурларни сингдириш, усимлик, хайвонлар хам жонли эканлиги, уларнинг нафас олиши, сув ичиши, овкатланиши, инсонлар каби оFрикни хис этиши хакида тушунчалар берилади.
Мактабгача таълим муассасаларида табиат оламини урганиш учун гурухларда экотизимни урганиш буйича марказлар яратиш, яъни хар бир гурух табиат бурчагида жонзотлар, доривор ва маданий усимликлар, идишларда сув, кум, тошлар булиши керак. Болалар уларнинг хусусиятларини уйин фаолияти ёрдамида урганиб борадилар, узларининг ижодий сифат-ларини намоён киладилар, хаёлий ва сенсор кобилиятларини хамда майда моторикани ривожлантирадилар.
Экотизимни урганиш марказларида кичкин-тойлар турли тажрибалар утказадилар: идиш-ларга сув куядилар, уни тиндирадилар, кандай нарсалар сувда чукиши ва чукмаслигини билиб оладилар, кумдан нималар ясаш мумкинлигини курадилар ва тушунадилар. Тажриба ва куза-тишлар кайтарилиб ва мураккаблаштириб борилади.
Мактабгача таълим муассасаларида экологик тарбияда инсонлар билан табиат урта-сида узвийлик, инсонга булган таъсир бора-сида маълумотлар бериб, машFулот утиш жа-раёнида болалар табиат хакида билиши керак булган тушунчалар сингдирилиши лозим.
Мактабгача таълим муассасаларида экологик тарбия буйича куйидаги тушунчаларни бериш максадга мувофикдир:
- мактабгача таълим муассасаларида болалар табиатда узларини кандай тута билиши, коидаларга амал килиб табиат хакидаги би-
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 5
лимлаpни pивожлантиpиш кyникмаcини шакл-лантиpиш;
- экологик тyшyнчалаpни тypли фаолият-лаpда куллай олиш;
- болалаpнинг табиат билан килган муло-к1отлаpини туплаб боpиш.
Mактабгача таълим мyаccаcалаpи пeдагог-лаpи 6у маcалалаpни хал килишга мyайян peжалаp оpкали эpишадилаp:
- таpбиячилаp болалаpга экологик таълим-таpбия бepишга тайëp бyлишлаpи шаpт;
- катталаp ва болалаp экологик таpбия бyйича аник йyналишлаpга эга бyлишлаpи кepак;
- болалаpнинг табиат билан мулокотини мунтазам ташкил этиш заpyp;
- мактабгача таълим мyаccаcалаpида экологик pивожлантиpyвчи мухитни т^и ва тулик ташкил килиш лозим;
- ота-оналаpни экологик таълим-таpбияда фаол иштиpок этишга жалб этиш ^ак.
Mактабгача таълим мyаccаcалаpида экологик таpбия буйича куйидаги машfyлотлаp ути-лиши кузда тутилади: кyзатyвлаp, экологияга оид машFyлотлаp утиш, табиатда тажpибалаp утказиш.
1абиатдаги мeхнат болалаpда тиpик мавжу-дотлаpга pахм-шафкатли булиш хи^ини таp-биялайди. Бу уз навбатида yлаpнинг pyхан
cоFлом бyлишлаpини таъминлайди. Болалаp табиатда килган мeхнатлаpи натижалаpидан xypcанд бyладилаp, табиатга ниcбатан дустона мyноcабатлаpини намоён этадилаp.
Mактабгача таълим мyаccаcалаpида таp-бияланаётган болалаp тypли жонзотлаp, ycимликлаpни паpваpишлаганлаpидан cyнг, yлаpнинг кайфиятлаpи кyтаpилиб, маънавий озука оладилаp. 1абиат хакида болалаpга китоб укиб бepиш оpкали табиат хакидаги билим, куникма ва малакалаp ошиpиб боpилади.
Экологик таълим-таpбия мактабгача ёшдаги болалаpнинг экологик маданиятли булиб вояга eтишида мухим ахамият каcб этади. Жумладан:
- болалаpнинг узи яшаб тypган шахаp, кишлок, махалла, xонадонига булган мeхp-мухаббат тyЙFycи, ватанпаpваpлик pyхини шакллантиpади;
- болалаp она табиатни ceвиш, аpдоклаш, ундан Fypypланиш pyхида таpбияланади;
- болалаpда cyвни ифлоc ва иcpоф кил-маcлик тyшyнчалаpи pивожланади;
- болалаpда кузатувчанлик, атpоф-мyхит гузаллигини англаш билан боFлик булган кизи-кишлаp pивожланади;
- болалаp ycимликлаp, хайвонлаp табиатнинг биp ^ми, инcон у билан боFликлиги, табиатни аcpаб-авайлаш заpypлигини тушуниб eта-дилаp.
Адабиётлар:
1. Узбeкиcтон Pecпyбликаcи Kадpлаp тайëpлаш Mиллий даcтypи. 3.3.1- ва 3.3.2-бандлаp. II Узбвки^ои Pecпyбликаcи Олий Mажлиcининг Axбоpотномаcи, 1997 й., 11-12-оон, 295-модда.
2. Биpлашган Mиллатлаp Tашкилоти Узбeкиcтонга твгишли иккинчи Aтpоф-мyхит холати шаpхининг 29-cepияcи. 2010.
3. «Болажон» таянч даcтypи. - T., 2010.
4. Mактабгача ёшдаги болалаp pивожланишига куйиладиган Давлат даcтypлаpи. - T., 2008.
5. Иомоилов А., Ахадов P. Экологик таълим-таpбия. - T.: «Укитувчи», 1997.
6. ^и^ья^ А.Г., Гафypова У. Болалаp боFчаcида экологик таpбия. - T.: «Укитувчи», 2002.
7. Умаpова M. Mактабгача ёшдаги болалаpга экологик таpбия бepиш мeтодлаpи. II «Узлу^из таълим», 2004, 5-^4.
Download 26.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling