Таълимни ривожлантиришнинг янги боскичида педагогик технологияларнинг мохияти ва муаммолари


Download 82 Kb.
bet1/3
Sana18.01.2023
Hajmi82 Kb.
#1098610
  1   2   3
Bog'liq
foydali fayllar uz talimni-rivojlantirishning-yangi-bosqichida-pedagogik-texnologiyalarning-mohiyati-va-muammolari


Таълимни ривожлантиришнинг янги боскичида педагогик технологияларнинг мохияти ва муаммолари
Режа:


1) Педагогик технологияларни укитиш (таълим)
жараёнига кириб келиши;
2) «Таълим технологияси» назариясининг
ривожланиш боскичлари;
3)«Педагогик технология» тушунчасининг мохиятини очиб берувчи карашлар
4) «педагогик технология»нинг марказий муаммоси.
Таянч сузлар: технология, технологик жараён, таълим
технологияси, педагогик технология.

Илм-фан ва техника ривожининг юксак суръати моддий ишлаб чикариш жараёнини назарий (гоявий) хамда амалий жихатдан бойитиб бориш билан бирга ижтимоий муносабатларнинг янгича мазмун касб этишини таъминлади. Хизмат курсатиш сохаларининг пайдо булиши, янгича турмуш тарзи кишиларнинг моддий ва маънавий эхтиёжларининг ортиб боришига замин хозирлади. Ижтимоий эхтиёжларнинг янгиланиб хамда ортиб бориши уз навбатида уларни киска муддатда ва сифатли кондирилишини таъмин этувчи фаолиятнинг йулга куйилишини такозо этди. Ижтимоий зарурат махсули булган технология сохаси ва унинг такомиллашиб бориши киска вакт оралигида, кам жисмоний куч сарфлаган холда юксак сифатли махсулот ишлаб чикариш имконини берди. Моддий ишлаб чикариш, хом-ашёни кайта ишлаш сохалари (кишлок хужалиги, саноат, транспорт, маиший хизмат курсатиш ва бошкалар)да махсулот ишлаб чикариш жараёнини ташкил этишга нисбатан технологик ёндошув анъанаси юзага келди.


Технологик ёндошув ишлаб чикариш жараёнининг умумий тавсифини ёритишга хизмат килади. Муайян махсулотни ишлаб чикариш максадида хом ашёни танлаш (дастлабки боскич)дан махсулотни истеъмолчига етказиб беришгача булган (сунгги боскич) даврни уз ичига олган жараён технологик жараён сифатида эътироф этилади. Ишлаб чикариш жараёнига нисбатан технологик ёндошув муайян сохаларда ислохотларни ташкил этиш, уларнинг муваффакиятини таъминлаш, эришилган ютукларни бойитиб бориш каби максадларга эришишнинг самарали омили сифатида намоён булади.
Моддий ишлаб чикариш сохаларида илгор технологияларни куллаш шартларидан бири – малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг касбий махоратини доимий равишда ошириб боришга эришиш эканлигидан хам англанадики, ижтимоий, иктисодий ва маданий хаёт бир-бири билан узвийлик, алокадорлик хамда яхлитлик тамойили асосида ривожланиб боради. Жамият ижтимоий хаётида етакчи урин тутган гоя ва карашлар иктисодий ишлаб чикариш ривожига уз таъсирини утказса, уз навбатида, иктисодий усиш ахолининг маданий турмуш тарзининг яхшиланишига олиб келади.
Инсоният цивилизациясининг куйи боскичларида шахсни тарбиялаш, унга таълим беришга йуналтирилган фаолият содда, жуда оддий талаблар асосида ташкил этилган булса, бугунги кунга келиб таълим жараёнини ташкил этишга нисбатан ута катъий хамда мураккаб талаблар куйилмокда. Чунончи, мураккаб техника билан ишлай оладиган, ишлаб чикариш жараёнининг мохиятини тулаконли англаш имкониятига эга, фавкулодда руй берувчи вазиятлар хам юзага келган муаммоларни ижобий хал эта олувчи малакали мутахассисни тайёрлашга булган ижтимоий эхтиёж таълим жараёнини технологик ёндошув асосида ташкил этишни такозо этмокда.
Айни вактда Республика ижтимоий хаётига шиддатли тезликда ахборотлар окими кириб келмокда ва кенг куламни камраб олмокда. Ахборотларни тезкор суръатда кабул килиб олиш, уларни тахлил этиш, кайта ишлаш, назарий жихатдан умумлаштириш, хулосалаш хамда укувчига етказиб беришни йулга куйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири хисобланади. Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбик этиш юкорида кайд этилган долзарб муаммони ижобий хам этишга хизмат килади.
Таълим тизимини технологиялаштириш гояси утган асрнинг бошларида Гарбий Европа хамда АКШда таълим тизимини ислох килиш, таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун муайян шарт-шароитни яратиш борасидаги ижтимоий харакат юзага келган даврда илк бора уртага ташланди. Мазкур гоя 30-йилларда таълим жараёнига «педагогик техника» («таълим техникаси») тушунчасининг олиб кирилиши билан асосланди. Ушбу даврда яратилган махсус адабиётлар «педагогик (таълим) техника(си)» тушунчаси «укув машгулотларини аник ва самарали ташкил этишга кумаклашувчи усул ва воситалар йигиндиси» тарзида талкин этилди хамда укув жараёнига укув лаборатория жихозларининг олиб кирилиши, улардан самарали, унумли фойдаланиш, материал мазмунини курсатмали куроллар ёрдамида тушунтириш каби холатлар таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи етакчи омиллардир дея бахоланди.
ХХ асрнинг 50-йилларида таълим жараёнида техник воситаларни куллаш «таълим технологияси» йуналишини белгилаб берувчи омил дея эътироф этилди, асосий эътибор укувчилар аудиториясини кенгайтириш техник воситалардан фойдаланиш эвазига амалга оширилиши, техник воситаларнинг имкониятларини янада такомиллаштириш, уларнинг ахборот сигимини кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини сифатли ташкил этиш, таълим олишни индивидуаллаштириш каби масалаларга каратилди. Бу борада олиб борилган тадкикотларнинг объекти, таянч нуктаси сифатида техник воситалар имкониятлари, уларни такомиллаштириш жараёни кабул килинди, шунингдек, укув жараёнини «технологиялаштириш»нинг ташкилий жихатларини урганишга алохида ургу берилди.
60-йилларнинг бошларида таълимни дастурлаш асосида таълим жараёнини ташкил этиш «технология» тушунчасининг мохиятини очиб берувчи омил сифатида курила бошланди. Дастурий таълим укувчиларга муайян билимларни алохида кисм холида эмас, балки изчил, яхлит тарзда берилишини назарда тутади. Таълим жараёнини яхлит, макбул дастурга мувофик ташкил этиш таклифи илк бора АКШда фаолият юрита бошлаган «Дастурий таълим ва ургатувчи машиналар буйича бирлашган Кумита» томонидан илгари сурилган. Дастурий таълим узида таълим максадлари, уларни узгартириш ва бахолашнинг мос равишдаги мезонлари хамда таълим мухитининг аник тавсифини камраб олади.
Бизга яхши маълумки, хар бир назария узининг методологик асосларига эга булади. Таълим технологияси назариясининг илк гоялари илгари сурилган даврлардаёк мазкур назариянинг аасослари хам яратила бошланган. Таълим технологияси назариясининг умумий асосларини унинг максади, мазмуни, вазифалари, тамойиллари, объектив (ташки) хамда субъектив (ички) омиллари, объекти, асосий тушунчалари мезонлари ва бошкалар ташкил этади.
Таълим технологияси назариясининг умумий асослари мохияти хусусида суз юритиш учун «таълим технологияси» тушунчасининг туб маъносини англаш талаб этилади.
«Технология» юнонча суз булиб, «techne»-махорат, санъат хамда «logos»-тушунча, таълимот сузларининг бирикмасидан хосил булган. Таълим технологияси тушунчаси эса лугавий жихатдан (инглизча «an educational technology») таълим (укитиш) жараёнини юксак махорат, санъат даражасида ташкил этиш борасида маълумотлар берувчи фан (ёки таълимот) маъносини англатади.
Сунгги йил давомида нуткимизда «педагогик технология», «замонавий педагогик технология», «укитиш технологияси» каби тушунчалар кенг кулланмокда. Аксарият педагоглар «таълим технологияси» хамда «педагогик технология» тушунчалари мазмунан бир маънони англатишини таъкидламокдалар. Бизнинг назаримизда бундай ёндошув у кадар тугри эмас хамда бу борада ягона тухтамга келиш мухимдир.
Юкорида кайд этиб утилганидек, таълим жараёнини технологиялаштириш гояси Гарбий Европа хамда АКШда яратилган эди. Бизга маълумки, Гарбий Европа мамлакатлари ва АКШда «Педагогика» фани мавжуд эмас, шу боис «педагогик фаолият», «педагогик тизим», шунингдек уларга боглик равишда юзага келувчи «педагогик технология» тушунчаси хам истеъмолда йук.
Номлари кайд этилган мамлакатларда шахсга илмий билимларни бериш жараёни «таълим жараёни» сифатида номланади, шахсга билимлар бериш, унинг маълумотини ошириш, таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат килувчи фанлар мажмуи «Методика» деб юритилади. Методика фанларини укитишда асосий эътибор таълим сифатини яхшилаш, унинг самарадорлигини таъминлашга каратилади.
Узбекистон Республикаси (шу жумладан МДХ мамлакатлари) таълим тизими амалиётида укитилиб келинаётган «Педагогика» фанининг предмети шахсни шакллантириш, унинг камолотини таъминлашга йуналтирилган таълимий хамда тарбиявий фаолиятни ташкил этиш жараёнининг мазмунидан иборатдир. Яъни шахснинг етук камолоти икки мухим фаолият – таълимий ва тарбиявий фаолият жараёнининг самараси, натижаси сифатида намоён булади.
Айни уринда «педагогик технология» хамда «методика» тушунчаларининг тавсифи, узига хос жихатларини ёритиш максадга мувофикдир.
Шундай экан, бу уринда «педагогик технология» тушунчасининг кулланилиши, шунингдек, асосий эътиборни факат таълим жараёнини самарали ташкил этишгагина каратмай, балки хам таълим, хам тарбия жараёнининг самарадорлигини таъминлашга бирдек каратиш лозимдир.
«Таълим технологияси» тушунчаси «таълим методикаси» тушунчасига нисбатан кенгдир. Таълим методи – укув жараёнининг мажмуавий вазифаларини ечишга йуналтирилган укитувчи ва укувчиларнинг биргаликдаги фаолияти усули булса, таълим методикаси эса муайян укув предметини укитишнинг илмий асосланган метод, коида ва усуллар тизимини ифодалайди.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling