Танлов жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 босқичда ўтказилади


Download 157 Kb.
bet1/6
Sana28.02.2023
Hajmi157 Kb.
#1236437
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ахборот хати. Танлов


АХБОРОТ ХАТИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015-йил 22-декабрдаги 70-сессиясида 11-февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида расман эълон қилинган.


“Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни”ни нишонлаш илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг турли йўналишларида ихтирочилик, рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, лойиҳачи, дастурчи, шифокор, фармацевт, аграр соҳа вакилалари ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида фаолият юритаётган мутахассис хотин-қизлар ҳамда талаба қизлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтиришга, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашади.
Хотин-қизлар орасидан янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, улар амалга ошираётган лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимизда 6-11 февраль кунлари “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан олима, тадқиқотчи ва талаба қизлар ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида олима, тадқиқотчи аёллар ва талаба қизлар ўртасида танлов ташкил этилмоқда.


Танлов ташкилотчилари:

  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;

  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

  • Рақамли технологиялар вазирлиги;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари.



Танлов жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 босқичда ўтказилади.
1-босқич: 10 январдан-2 февралгача.
Ҳудудлардаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман(шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари томонидан хотин-қизлар томонидан тайёрланган лойиҳа хужжатлари ва аризалар қабул қилинади.
2- босқич: 3-февралдан-7-февралгача.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман(шаҳар) бўлимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Экспертлар кенгаши шакллантирилиб, танлов жараёни ташкил қилинади, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг якуний босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.
3-босқич: 8-февралдан-11-февралгача.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда экспертлар кенгаши тузилади, танлов жараёнларининг якуний босқичи ўтказилади. Танловнинг 2-босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг якуний босқичида қатнашади.
16 та номинация бўйича ҳудудий Экспертлар кенгаши томонидан ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси баҳоланади ва ҳар бир номинация бўйича энг юқори балл тўплаган энг яхши инновацион лойиҳалар муаллифлари аниқланади.
Номинациялар бўйича юқори балл тўплаган 16 та энг яхши инновацион лойиҳа (ғоя) муаллифлари–танлов ғолибалари Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Танловда қатнашиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари томонидан жорий йил 2-февралгача ҳафтанинг душанба – жума кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling