Тарбиясида асосий роллардан бирини ўйновчи катта куч


Download 468.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana01.04.2023
Hajmi468.23 Kb.
#1316704
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ma-allam-uyim-tarbiya-maskanim



ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 4 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
 
Academic Research, Uzbekistan 457
www.ares.uz 
МАҲАЛЛАМ – УЙИМ, ТАРБИЯ МАСКАНИМ 
Самин Рахимов 
Чирчиқ давлат педагогика институти профессори 
 
АННОТАЦИЯ 
Маҳалла инсоннинг ҳаѐтида, турмуш тарзида, тақдирида, энг муҳими 
тарбиясида асосий роллардан бирини ўйновчи катта куч. Зеро, инсон ҳаѐтининг 
болалик ва ўсмирлик, шунингдек, кексалик йиллари айнан маҳаллада ўтади. 
Ушбу мақолада маҳалла тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари фалсафий 
таҳлил этилади. 
Калит сўзлар: оила, маҳалла, оқсоқол, тарбия, билим, тафаккур, тизим. 
 
Samin Rakhimov 
Professor, Chirchik State Pedagogical Institute
 
ABSTRACT 
Mahalla is a huge force that plays one of the key roles in a person's life, 
lifestyle, destiny and, most importantly, education. After all, the years of childhood 
and adolescence pass in the neighborhood, as well as the old age of human life. The 
article provides a philosophical analysis of the problem of makhalla. The article 
provides a philosophical analysis of the concept of "makhalla" and its specificity. 
Keywords: 
family, mahalla, elder, education, knowledge, thinking, system. 
КИРИШ 
Янгиланаѐтган Ўзбекистонда яратилаѐтган имкониятлар туфайли 
мамлакатимизда халқчил бошқарув тизими маҳалла қайтада кашф этилди. 
Азалий маънавиятимиз ва миллий қадриятларимиз маскани бўлган маҳалла 
бугун кучли тарбия ўчоғи сифатида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси билан 
бойиб, янгиланиб жамият тараққиѐтига тобора самарали, холисаона хизмат 
қилувчи ҳаѐт дорилфунунига айланиб бормоқда. Зеро, маҳалла аҳли 
авваломбор ѐшлар қалбини, онгини “Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши 
фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга кириша олиш” 
орқали забт этишга, эзгу-амалларга, бунѐдкорликка йўналтиришга астойдил бел 
боғланган. 
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг 2016 йил 30 декабрдаги “Республика 
Нуроний жамғармаси фаолиятини тубдан қайта қуриш чора тадбирлари 



Download 468.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling