Таркибида пектин кўп бўлган ўсимликлардан пектин олиш


Download 26.58 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2023
Hajmi26.58 Kb.
#1219434
  1   2   3   4
Bog'liq
ТАРКИБИДА ПЕКТИН КЎП БЎЛГАН ЎСИМЛИКЛАРДАН ПЕКТИН ОЛИШ


ТАРКИБИДА ПЕКТИН КЎП БЎЛГАН ЎСИМЛИКЛАРДАН ПЕКТИН ОЛИШ


1Р.C.Дехқонов, 2С.А.Маматқулова, 3Асқаров И.Р.
1-Наманган давлат университети,
2-Фарғона давлат университети,
3-Андижон давлат университети.

Қандолатчилик махсулотларига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда чикитларни кайта ишлаб, улардан фойдали махсулотлар олиш хам экологик, ҳам ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни хал этишга олиб келади. Хозирги кунда саноатнинг энг мухим муаммоларидан бири, бу ишлаб чиқаришда хосил бўладиган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва бунда хосил бўлган махсулотларни бошқа сохаларда қуллаш масаласидир.


Вилоятимизда кўплаб консерва заводлари мавжуд бўлиб, уларда йилига катта миқдорда мева ва сабзавот чиқитлари чиқарилади. Уларни утилизация қилиш, яъни чиқит таркибидаги хар-хил зарур моддаларни, хусусан пектин моддаларини ажратиб олиш ўта долзарб масаладир. Чунки пектин моддалари хозирги кунда озиқ-овқат саноати ва қандолатчилик махсулотлари (мармелад, крем, джем, музқаймоқ, повидло, мурабо ва бошқаларни ) тайёрлашда ҳамда тиббиётда (турли жарохатларни даволашда, қатор тиббий моддалар тайёрлашда) ишлатилади.

  • Ошқозон-ичак системаси касаллигини даволашда.

  • Қон тўхтатувчи восита сифатида.

  • Қон плазмасини ўринбосарини тайёрлашда.

  • Шикастланган яраларнидаволашда.

  • Оғир металлар билан захарланганда даволашда.

Пектин моддаларини кўплаб миқдорда ажратиб олиш ёки кўп миқдорда пектин моддасини тутган ўсимликларни излаш ва уларни кимёвий таркибини ўрганиш долзарб муаммолардан биридир.


Ушбу тадқиқотда ернок ва лавлагидан пектин моддалари ажратиб олинди ва баъзи бир физик-кимёвий хоссалари ўрганилди. Бунинг учун аввало хом ашёни майдалаб порошок холига келтирилди ва тозалаб, (сикмаларини) ювиб тажрибага тайёрланди. Аввало пектин моддасини турли экстрогентлар асосида ажратиб олишнинг оптимал шароитлари танланди. Сўнг уларнинг эфирланиш даражалари аниқланди. Олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган.



Download 26.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling