Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фани Ўқитувчи: Наврўз-зода З. Б


Download 305.74 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi305.74 Kb.
#1149646
  1   2   3
Bog'liq
tarmoq iqtisod

Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фани

Ўқитувчи: Наврўз-зода З.Б

Мавзу: Тармоқлар ва секторлар иқтисодиётининг объекти металлургия саноати мисолида.

06.11.2019 йил

Режа:

  • «Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти» фанининг объекти ва предмети
  • Металлургия саноати тармоқлари ва унинг маҳаллий минерал хом ашё ресурслари негизида ривожланиши.
  • Асосий металлургия марказлари.
  • Олтин қазиб олиш саноатининг ривожланиши ва унинг жойланиши.
  • “Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти“ фани ҳам ўз объектига эга. Унинг объекти иқтисодиёт тармоқлари ҳисобланади. Шу боис энг аввало, ушбу фаннинг объекти ҳисобланган “тармоқ“ ҳақидаги тушунча билан танишиш зарур. Бу масалани саноат тармоқлари мисолида кўриш мақсадга мувофиқдир. Саноат тармоқлари қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ажратилади. Булар: хом ашё бирлиги; ишлаб чиқарилган маҳсулотни қайси мақсадда ишлатилиши ва технологик бирлик.

Бу фан:

  • биринчидан, иқтисодиёт тармоқларидаги сир-асрорларини билиб олишга;
  • иккинчидан, бу тармоқлар иқтисодиётида қўлланиладиган барча иқтисодий тушунчаларни тавсифлашга, улар реал иқтисодий воқеликнинг илмий инъикоси, ифода этилиши эканлигини билиб олишга ёрдам беради;
  • учинчидан, ишлаб чиқариш санъатини эгаллаш бўйича билим ва кўникма беради.

Металлургия саноати 2 га бўлинади:

Қора

Рангли

  • Пўлат
  • Темир-терсак
  • Турли хил трубалар
  • Чўян
  • Ферроқотишмалар
  • прокат
  • мис
  • қўрғошин
  • руҳ
  • волфрам
  • молибден
  • кумуш
  • олтин
  • симоб

Қора металлургия

  • Дунёда йилига 1 млрд.т. Темир рудаси қазиб олинади, шунинг 23% Хитойга, 17% Бразилия ва 13% Aвстралияга тўғри келади. Бундан ташқари темир рудаси Россия, Украина, АҚШ, Италия, Ҳиндистон, Канада, Венесуэла, Франция ва Қозоғистондан қазиб олинади.
  • Teмир рудасини экспорт қилувчи мамлакатларга Бразилия ва Австралия мисол бўлади ва уларга жаҳондаги экспорт қилинадиган темир рудасининг 50%-60% тўғри келади. Kўпчилик мамлакатлар, жумласидан АҚШ, Буюк Британия, Италия, Хитой ўзларидан темир рудасини қазиб олиш билан бирга, четдан темир рудасини сотиб олади.
  • Дунёда энг кўп темир рудасини импорт қилувчи давлатларга АҚШ, Япония, Германия, Хитой, Корея Республикалари мисол бўлади.

Download 305.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling