Тартибга 2 – илова


Download 43.26 Kb.
bet1/4
Sana20.09.2023
Hajmi43.26 Kb.
#1682387
  1   2   3   4
Bog'liq
Музаффар аъзолик шартнома (2)


___________________________________________________________________________Янгиарик тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўртасида хамкорликда фаолият юритиш тўғрисида


КЕЛИШУВ БАЁННОМАСИ
«______» __________ 202 йил. Янгиарик тумани
Мазкур Келишув баённомаси Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 йилдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўз.Р Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги « Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида ҳамкорликда ва ўзаро мувофиклаштирилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилди. Мазкур келишув баённомаси куйидагилар томонидан тузилди:
___________________________________________________________________________кейинчалик «Ташкилот деб юритилувчи, номидан унинг Устави асосида фаолият юритувчи ташкилот раҳбари ___________________________________ Янгиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, кейинчалик «Жамият» номидан Федерациянинг Устави асосида фаолият юритувчи, раҳбари Р.Рахмонов
Томонлар куйидагиларни:
Жамиятнинг асосий вазифаси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг (кейинчалик «Федерация» деб аталади) ҳудудий ижро этувчи органи сифатида мазкур ҳудуддаги аҳолининг кенг қатламларини ўз сифатида бирлаштирган ҳолда уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисидаги қонунчилик доирасида ва Федерация Устави асосида ҳимоя қилишдан иборат эканлигини:
Ташкилот ўз ишчи–ходимларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан ишлаш малакасига эришишига, товар (Иш, хизматларини) сотиб олишда истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича билимларини шакллантиришга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини ўзлаштиришга хайриҳохлигини:
Ташкилот ва жамият истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини амалга ошириш ҳамкорликда фаолият юритишга тайёр эканликларини инобатга олган холда куйидагиларга келишдилар:
1. Жамият мазкур келишув баённомаси доирасида ўз имкониятларини ва ҳаракатларини мувофиқлаштирган ҳолда; Ташкилот томондан истеъмолчилар товар(иш,хизмат )ишлаб чикариш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятини истеъмолчилар қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олган ҳолда ташкил этишга кўмаклашади:
Ташкилот ишчи-ходимларини ўз сафига жамоа тартибида бирлаштирган ҳамда ташкилот истеъмолчи таянч гуруҳи фаолиятини ташкил этган ҳолда уларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билим савиясини ошириш ва истеъмол маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш:
Федерацияга аъзолик макомига эга бўлган ташкилот ишчи-ходимларининг ҳуқуқларини Федерация Устави ва ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тўлиқ ижросини таъминлайди:
Ташкилотда хизмат қилаётган истеъмолчилар билан тадбирлар ташкил этишда ташкилотнинг ички мехнат тартиби, технология жараёнини бузмаган ҳамда ташкилотнинг ички ишларига аралашмаган ҳолда ва ташкилот раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2. Ташкилот ўз ишчи-ходимларини Федерацияга жамоа тартибда аъзо бўлишлари учун ҳайриҳохлигини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисидаги қонунчиликларини ижросини амалга оширишда Жамият билан ҳамкорликда фаолият юритиш учун ўзининг розилигини тасдиқлаган ҳолда:
Ташкилот хизмат қилаётган истеъмолчи ўртасида Жамият томонидан турли тадбирларни ташкил этишда амалий ёрдам беради:
Ташкилот ишчи-ходимларини Федерация аъзолигига жамоа тартибида жалб этишда якиндан ёрдам беради: Ташкилот истеъмолчилар таянч гуруҳи фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади:
Ташкилот ишчи-ходимларидан Федерацияга аъзо бўлган истеъмолчилар томонидан тўланиши лозим бўлган кириш ва аъзолик бадалларини уларни иш ҳақи ҳисобидан Ташкилот бухгалтерияси томонидан марказлаштирилган ҳолда Жамият хисоб рақамига ўтказиш бўйича амалий ёрдам беради.
3.Томонлар мазкур келишув Баённомасини ижросини таъминлаш учун қуйидаги ваколатли шахсларни белгилайди:
Мазкур келишув Баённомаси томониларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини ижросини амалга ошириш бўйича ҳамкорликда фаолиятлари тартибини белгилайди ва хеч қандай ўзаро молиявий мажбуриятларга асос бўлмайди.
Мазкур келишув Баённомасига ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тайёрланган ва иккала томондан имзоланган кундан кучга кириб, номуайян муддатга амал қилади.

Download 43.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling