Зулфия номидаги давлат мукофотига номзод


Download 0.72 Mb.
Sana13.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#999930
Bog'liq
Аннотация Дурдона


Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод
(Фан йўналиши)





Мухторхўжаева Дурдона Муталибжон қизи
Менделеев номидаги Россиянинг кимё – техалогиялар университети Тошкент филиали кимё техналогияси
йўналиши 2-босқич талабаси

2004 йил 11-мартда Андижон шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек.


Фан йўналиши кимё фанидан “Уч ва тетракорбонил бирикмаларининг синтези, тузилиши, нуклеофил реагентлар билан рекациялар ва металл тузлари билан комплекланиш” мавзусида хамда Халқ таьлими олипиадаларга ёшларни тайёрлаш департаментида кимё фанидан халқаро ва жаҳон олимпиадаларига ўқувчиларни тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Келажакда дунёни кимё қутқариб қолишига ишонадиган ва ёш бўлишига қарамасдан бу сохада ўз билмини жаҳон стандартлари талабида олиб бораётган Мухторхўжаева Дурдона Ўзбекистондан буюк алкимёгарлар етишиб чиқишига ва ўзидек билимга чанқоқ ёшлар билан ишлашни яхши кўради.
Бундан ташқари у адабиётни севади, шеър ва ғазалларни маромига етказиб ёд олган. Ватанга бўлган мухаббати сабаб ўсмирлик пайтидаёқ Бўстон туманида мусиқа мактабида дутор чалишни ўрганиб, бир қанча мусобақаларда ғолиб бўлди.
Ривожланиб бораётган келажак касбларидан бири кимё йўналишини танлашига сабаб унинг иннавацион фикрлаши, вирус ва бактерялар , пандемия жараёнлари кескин туртки бўлди.
Қуйида унинг Фан йўналишида эришган ютуқларини қисқача баёни билан таништирамиз.
2019 йили 6-халқаро ChemiCo олимпиадасида кумуш медал сохибаси.
2020 йили Республика миқёсида ўтказилган Innovum олимпиадасида кимё фанидан фахрли 1-ўрин билан тақдирланган.
2020 йили Халкаро олимпиадаларида фаол иштироки учун Ўзбекистон республикаси Инновация вазирлиги томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
2020 йили Халқаро Мега Талант олимпиадасида кимё фанидан 2-ўрин
2021 йили Халқаро Мега Таълант олимпиадасида кимё фанидан 1-ўрин
2021 йили Республика миқёсида ўтказилган Innovum олимпиадасида кимё фанидан фахрли 1-ўрин.
2021 йили Республика миқёсида ўтказилган Akfa университети томонидан ўтказилган олимпиадада кимё фанидан 2- ўрин.
2021 йили Тошкент шахрида ўтказилган шаҳар олимпиадаси кимё фанидан 1-ўрин
2021 йили Республика Фан олимпиадасида фаол иштирок етгани учун Фахрий ёрлик билан тақдирланди
2021 йили Халқаро кимё олимпиадасига саралаш босқичларидан ўтиб Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибига киргани учун сертификат билан тақдирланди.
2021 йили Венгрия давлатида бўлиб ўтган 55-Менделеев номидаги
Халкаро кимё олимпиадаси Кумуш медали соҳибаси бўлиб, Ўзбекистон шарафини кимё фанидан юқори натижалар билан ҳимоя қилди.
2021 йили Ўзбекистон шарафини кимё фанидан бутун жахон мамлакатлари ичида берилган ишончни оқлаб Японияда ўтказилган 53 –Жахон кимё олимпиадада бронза медал соҳибаси бўлди.
2021 йили Маҳаллий ва Халқаро олимпиадаларда фаол иштироки учун Президент, ижод ва иҳтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
2021 йили Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўқишдаги муваффақиятлари ва наъмунали хулки учун” Кумуш медали билан тақдирланди
2021 йили Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди
2022 йили Ўқувчиларидан Хакимова Шахзода 18-Халкаро ёшлар табиий фанлар буйича ўтказилган олимпиадада бронза медали сохибаси, Назиров Азизбек Фаррухбек ўғли 56-Халқаро Менделеев олипиадасида бронза медали сохиби бўлди ва устози сифатида Мухторхўжаева Дурдона давлатимиз томонидан 9 млн.сўм миқдорида пул мукофооти билан тақдирланди.
2022 йили Ўқувчиси Боймахаммадов Икромиддин 54-Жахон олимпиадасида кумуш медали сохиби бўлди ва устози сифатида Мухторхўжаева Дурдона давлат томонидан 75 млн. сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди.

Компьютерда Microsoft Windows, Microsoft Office Word, Microsoft Office Excel, Microsoft Office Power Point, PhotoShop, Paint дастурларида ишлаш малакасига эга. Интернет тармоғидан мустақил фойдалана олади.


Шу билан бирга, Мухторхужаева Дурдона инглиз тилида мустқил сўзлаша олади.
Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling