Тасдиқлайман” Мактаб директори М.Қурбонов “15 ” март 2023 йил


Download 41.5 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1404798
Bog'liq
2. Йиғилиш баёни


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Мактаб директори
________М.Қурбонов
15 ” март 2023 йил


Ховос туман 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг
педагогика кенгаши йиғилиши
БАЁНИ № 14

2023 йил 15-март

Ховос туман



Йиғилиш раиси:

Мактаб директор – М.Қурбонов



Қатнашдилар:

Директор ўринбосарлари ва ўқитувчилар (рўйхат бўйича)



КУН ТАРТИБИ:
1. “Давлат мукофоти”га номзод тавсия қилиш тўғрисида
( М.Қурбонов, мактаб раҳбар ходимлари ва ўқитувчилари )
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, талабларини амалга ошириш, педагогик технологияларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишда катта ютуқларига эришган, таълимни ислоҳ қилишда ўзининг салмоқли хиссасини қўшиб келаётган раҳбар педагогларимизни “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этиш учун қўйилган масала юзасидан йиғилиш раиси М.Қурбонов сўзга чиқди ва мактабда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Худойбердиева Рахима Умматқуловна номзодини кўрсатди.
Шундан сўнг сўзга чиққан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари О.Сулаймонқулов ва касаба уюшмаси раиси Б.Хўжамуродов мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Холназарова Лобар мактабдаги фаолияти, ўқувчиларини “Юрт келажаги” фан олимпиядаси ва бошқа бир қатор эришган ютуқлари, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда турли кўрик-танловлардаги фаол иштирокини айтиб ўтди.
Р.Худойбердиева Халқаро PIRLS тадқиқотида таянч мактаб тренер ўқитувчиси сифатида бир неча йилдан буюн иш фаолият юритиб келмоқда.
2022-2023 йил туман миқёсида хорижий тиллар фани ўқитувчилари ўртасида намунали очиқ дарслар ўтказиб бериб, дарс ўтиш услуби оммалаштирилиб борилди.
Мазкур мактабда Метод бирлашма рахбари сифатида таълим муассасаси ва маҳаллаларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар, йиғилиш ва давра суҳбатларида мунтазам иштирок этиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш борасида ўз хиссасини қўшиб бормоқда. Шундан сўнг йиғилиш қатнашчилари бир овоздан 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Худойбердиева Рахима Умматқуловна номзодини қўллаб қувватлади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб мактаб Педагогика Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Давлат номзоди” билан тақдирлашга тавсия этиш учун Ховос туманидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Худойбердиева Рахима Умматқуловна номзоди кўрсатилсин.


2. “Давлат номзоди” билан тақдирлашга тавсия этиш учун Ховос туманидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Худойбердиева Рахима Умматқуловна тегишли ҳужжатлари туман халқ таълими бўлимига тақдим этилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Котиб: С.Ғайбуллаева
Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling