Тасдиқлайман сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази директори
Download 24.42 Kb.
|
2022 феврал
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2022 йил __ февраль Марказ директори ҳузурида ўтказилган ишлаб чиқариш йиғилиши БАЁНИ №_____
- Термиз шаҳри 2022 йил __ февраль
- Йиғилиш раиси: У. Қодиров
- Иштирок этганлар
- Турли масалалар.
- Йиғилиш котиби М. Эркинов
Марказ директори ҳузурида ўтказилган ишлаб чиқариш йиғилиши БАЁНИ №_____
КУН ТАРТИБИ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингнинг 2013 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 272-сонли қарори асосидаги Термиз шахар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 18 февралдаги 41-сонли ёзма кўрсатмасидан белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш тўғрисида Турли масалалар. Йиғилиш раиси, педагогика маркази директор У. Қодиров кун тартибидаги масала билан таништириб, йиғилишни очиб берди ва кун тартибидаги масала юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жумладан, марказда ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусида режалар ҳамда ходимларнинг ушбу йўгалишдаги масъулиятларига тўхталиб, сўзни марказнинг хўжалик ишлари мудири Н.Милиевга берди. Н.Милиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингнинг 2013 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 272-сонли қарори асосидаги Термиз шахар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 18 февралдаги 41-сонли ёзма кўрсатмасидан белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш тўғрисида ахборот берди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан педагогика маркази директор У. Қодиров томонидан билдирилган танқидий фикр-мулоҳазалар ва таклифлардан келиб чиқиб, йиғилиш қарор қилади: 1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан педагогика маркази директор У. Қодировнинг топшириқлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Педагогика маркази бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва барча ходимларига: Иш фаолияти давомида ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этиш; Электр жиҳозларидан ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш; ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича марказ тингловчилари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин. 3. Педагогика маркази хўжалик ишлари мудири Н.Милиевга: Ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича қўйилган талабларни бажариш юзасидан назорат ўрнатиш ва раҳбариятга кунлик ахборот бериш вазифалари юклатилсин. 4. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Йиғилиш котиби М. Эркинов Download 24.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling