Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети Кенгашининг
__ - сонли мажлис баённомасидан
КЎЧИРМА
Тошкент ш. _____2021. й.
Қатнашдилар: Кенгаш аъзолари ( ___ киши).
Кун тартиби:
Турли масалалар. Таянч докторaнтура ва мақсадли тадқиқотчиликка қабул қилиш ҳақида.
Кенгаш раиси ф.-м.ф.д. З.Р. Рахмонов ушбу масала бўйича сўзни кафедра мудирига берди.
Эшитилди: Амалий математика ва компьютер таҳлили кафедраси мудири ф.-м. ф.д. А.С. Матякубов мақсадли “таянч дoктoрaнтурага” Ф.Г.Мухаммадиевнинг меҳнат фаолияти ва илмий тадқиқот иши “Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак филологларнинг ахборот технологиялари компетендлигини шакллантириш” деб номланиб, илмий раҳбар ТAТУ қошидаги ПКҚТ ва МО тармоқ маркази директори педагогика фанлари доктори, профессор Закирова Феруза Mахмудовна номзодини тавсия қилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабгор Ф.Г.Мухаммадиевнинг ҳозирги кунда тадқиқот материаллари асосида хорижий журналларда 4 та мақоласи, ҳамда ҳалқаро ва республика миқёсида ўтказилган конференциялар материалларида 3 та тезиси чоп этилганини инобатга олиб, Ф.Г.Мухаммадиевнинг илмий тадқиқот ишининг мазмунидан келиб чиқиб, илмий раҳбар сифатида п.ф.д., профессор Закирова Феруза Mахмудовнани тавсия этган.
Шундан сўнг ушбу кафедра қарорини кенгаш аъзоларидан тасдиқлаб беришни сўради.
Кенгаш аъзолари бир овоздан мазкур таклифни маъқуллашди.
Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети қарор қилади:
Ф.Г.Мухаммадиевнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) ихтисослиги бўйича “Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак филологларнинг ахборот технологиялари компетендлигини шакллантириш” деб номланган диссертация мавзусини ЎзМУ Кенгашида тасдиқлашга тавсия этилсин.
Диссертация ишига ТAТУ қошидаги ПКҚТ ва МО тармоқ маркази директори п.ф.д., проф. Ф.M. Закирова номзодини тасдиқлаш сўралсин.
Мажлис раиси: ф.-м. ф.д. З.Р. Рахмонов
Мажлис котиби: Ф. Мухаммадиев
Do'stlaringiz bilan baham: |