ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
“Тасдиқлайман”
Ўзбекистон Миллий университети
ректори___________ А.Р.Марахимов
АТАХАНОВ БАХТИЁР ТУРАБАЕВИЧ
07.00.01-“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ”
Ихтисослиги бўйича
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК КУРСНИНГ
ўқув режаси-дастури
Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович
Тошкент-2019
07.00.01.-“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК КУРС
КИРИШ
ХХ асрнинг сўнгги йиллари ва ХХИ асрнинг бошида Ўзбекистон тарихи учун бутунлай янги саҳифа очилди. У тарихий давр сифатида туб бурилиш ҳодисасини бошлаб берди. Ўзбекистоннинг совет тизими шароитидаги охирги йиллари ва мустақил тараққиёт даври халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихида ўзининг мазмуни, моҳияти, жараёнларининг тезкорлиги, воқеа-ҳодисаларнинг шиддатлилиги билан алоҳида ажралиб туради. Дарсликда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши, янги жамиятга ўтиш даврида сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, фуқаролик жамиятининг шакллантирилиши, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир тадбирлар, маънавий-руҳий покланиш ва миллий қадриятларнинг тикланиши ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши каби масалалар мумкин қадар ўз ифодасини топган. Кўп минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ва ўтмишида катта тарихий силжишлар билан бирга таназзуллар ва инқирозларга гувоҳ бўлган ўзбек халқи ҳаётида ХХ асрнинг охири ва ХХИ асрнинг бошлари муҳим аҳамият касб этди. Ана шу даврда халқимиз яратган буюк бунёдкорликлар, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий соҳадаги беқиёс ютуқлар Ўзбекистоннинг бундан кейинги узоқ келажакка мўлжалланган тараққиётига асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу даврнинг моҳияти – бутунлай янги тузум, янгича турмуш тарзи, замонавий жаҳон сивилизацияси талабларига жавоб бера оладиган ақлий салоҳият, интеллектуал имконият билан боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга. Гарчи мустақиллик даври тарихан қисқа бўлсада, мустабид тузум асоратидан совет тизимидан чиқиб кетиш, бутун бир халқнинг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш каби ғоятда зиддиятли, таҳдидли ва таҳликали, айни пайтда шарафли жараённи бошдан кечирди.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг энг янги тарихидаги ҳар бир демократик ислоҳотлар, ривожланишлар, хорижий мамлакатлар билан ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқаларининг самарали йўлга қўйилганини ўргани асосий масалаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |