Таянч кон босими назарияси режа


Download 381.5 Kb.
bet1/3
Sana10.04.2023
Hajmi381.5 Kb.
#1348223
  1   2   3
Bog'liq
ТАЯНЧ КОН БОСИМИ НАЗАРИЯСИ


ТАЯНЧ КОН БОСИМИ НАЗАРИЯСИ


Режа:

  1. Таянч кон босими тушунчаси.

  2. Тоғ жинси массивининг мустаҳкамлик шароитининг яратилиши.



Таянч кон босими тушунчаси.
Таянч кон босими – табиий шароитдаги кон массивида сунъий бўшлиқ ҳосил этилиши билан пайдо бўладиган тоғ жинси массиви кон босимидир. Бутун юзаси бўйича таянч чегара (массив, целиклар, тўлғазмалар, қулатилган тоғ жинслари ва мустаҳкамлагичлар) яқин атрофида таъсир этувчи қатламга нисбатан нормал сиқувчи кучланишларни ифодалайди. Тоғ жинси кучланганлик ҳолатининг ўзгариши ва қоплаб турган устки тоғ жинслари оғирлиги билан жами эгувчи моментлар ҳамкорлигидаги ҳаракати натижасида массив ялпилигининг бузилиши қазиб ўтилган кон лаҳимлари ёки бошқа бўшлиқлар устида пайдо бўлади. Таянч кон босимининг содир бўлиши муаммолари фойдали қазилма ётқизиқларида узун қазиб олиш ковжойлари қўлланилиши билан пайдо бўлди. Таянч кон босими қазиб олиш ковжойлари атрофида кон босими бошқариш, қазиб олиш ва тайёрлов лаҳимларини мустаҳкамлаш характерларига, асосий жинс шипларининг қулаши, қазиб олиш ковжойларида кўмирларнинг сиқиб чиқарилиши, тезкор кон зарбалари, тоғ жинсларининг кўпчиши ва бошқа ҳолатларга таъсир этиб кон қазиб олиш механизмларининг иш унумдорликларини анча пасайтирди. Таянч кон босимининг ҳудудий ва вақт мобайнида пайдо бўлиши ва ўзгариши анча кон ишларига ноқулайликлар туғдирди. Таянч кон босимлмрининг тарқалиши қулайлик учун ётқизиқ юзасида ва узунлиги ҳамда оғиши кесимларида алоҳида ётқизиқ ҳажмий ҳудудида кўриб чиқилади.
Қазиб олиш ковжойларининг текис ҳаракатланишида қуйидаги таянч кон босимлари ажратилади (1-расм): олд, орқа ва ён (ётиш ва юқорилаш йўналишларида).



1-расм. Таянч кон босимининг нишаб ётқизиқ юзасида тарқалиши умумий характери:
1- таянч кон босими олд ҳудуди, 2- орқа ҳудуди, 3- ён ҳудудлар,
а- таянч кон босимининг динамик пайдо бўлиш ҳудуди, б- динамик кучланишнинг сўниш ҳудуди, в- таянч кон босими статик ёки псевдостатик ҳолатлари ҳудуди.

Бундан ташқари таянч кон босимининг ўзгариш характерига кўра – а- таянч кон босимининг динамик пайдо бўлиш ҳудуди, б- динамик кучланишнинг сўниш ҳудуди, в- таянч кон босими статик ёки псевдостатик ҳолатлари ҳудудларини ажратишади.


Таянч кон босими ҳудудларининг ўзида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади (2-расм).
Аниқ кон-геологик шароитларда таянч кон босимларининг тарқалиши кон ишлари чуқурлиги, нафақат асосий шип балки юқори қатламлар деформацияси ва бузилиши жараёнлари, ётқизиқ ва асос тоғ жинслари хусусиятлари ва бошқаларга боғлиқ. Ҳар бир алоҳида ҳудудда таянч кон босими пайдо бўлиш механизми турлича бўлади. Унда қандай қилиб олд ҳудудда таянч кон босими таъсири ковжойга яқин катта майдонларда қопловчи тоғ жинсларининг осилиб туриши динамикаси билан ифодаланади ва ковжойдан анча узоқлашганда ён ҳудудда бу омил кузатилмайди? Олд ҳудудда таянч кон босими динамикаси анча сезиларли. Тенг шароитларда у чет қисмларда таянч кон босими интенсивлигига, ётқизив механиқ хусусиятлари, контакт текисликларнинг ҳолати ва кучланишнинг таъсир этиш давомийлиги (қазиб олиш ковжойининг силжиб бориш тезлиги) билан белгиланувчи тоғ жинси мустаҳкамлигига (устиворлигига) боғлиқ. Таянч кон босими кўпроқ қазиш ишлари силжиб бориши билан ортда қолган бўшлиқдан кўра бевосита ковжой қисмида юқорироқ бўлиши кузатилади. Чегара ҳудудларнинг вақт мобайнида сиқилиш ва силжиш натижасида деформацияланиши таянч кон босими интенсивлиги ва харкатерини аниқлаб беради. Сиқилиш ва силжиш шип тоғ жинслари бўшлиқ юзасининг ошишига олиб келади ва унинг натижасида олд ҳудуд таянч кон босимининг интенсивлиги ва кенглигининг ошади. Бунда таянч кон босими ковжойдан узоқлашиб максимум кўрсаткичга эришади. Таянч кон босими кўрсаткичлари ўзгарувчан бўлиб, ковжойнинг силжиши билан юқори ўлчамларда ўзгарали. Олд таянч кон босими кенглиги 20-250 м, ковжойдан максимал миқдордаги таянч кон босимигача бўлган оралиқ эса 0-15 м ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Ён таянч кон босими кенглиги 15м дан 30м гача ўзгаради.


Download 381.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling