Тдиу "Молия ва бухгалтерия ҳисоби" факультети Илмий кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган


Download 156.5 Kb.
bet1/8
Sana26.02.2023
Hajmi156.5 Kb.
#1232955
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молиявий таҳлил фанидан курс иши


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ




Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор
_______________ М.Эшов
2021 йил « ____ » ________



«Молия ва бухгалтерия ҳисоби» факультети

Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси


ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
5230700- Банк иши таълим йўналиши
5231200-Cуғурта иши таълим йўналиши талабалари учун


«МОЛИЯВИЙ ТАХЛИЛ »
фанидан курс ишларини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Тошкент — 2021
«МАЪҚУЛЛАНГАН»
ТДИУ “Молия ва бухгалтерия ҳисоби” факультети Илмий кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган.
Кенгаш раиси________________проф.А.Бурхонов
“_____” ________2021 йил
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН”
“ Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси мажлисининг 2021 йил «____»_____________«____»-сонли баённомаси.
Кафедра мудири ____________ доц. Н.Хажимуратов
Тузувчи:
Ш.А.Тожибоева – ТДИУ, “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.


Тақризчилар:
Б.А.Хасанов – ТДИУ, “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси профессорт, иқтисод фанлари доктори.
М.Х.Ходжаева – ТДИУ, “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси доценти иқтисод фанлари номзоди.

“Молиявий таҳлил” фанидан курс ишларини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма. - Т.: ТДИУ, 2021. – 13 бет .


МУНДАРИЖА

Кириш.....................................................................................................................................4


I. Курс ишининг ахамияти ва мутахассисликни шаклланишидаги вазифалари............4.


II. Курс иши мавзусини танлаш тартиби ............................................................................4


III. Курс ишига раҳбарлик қилиш.........................................................................................5


IV. Курс иши режасини тузиш.............................................................................................5


V. Курс ишларидаги меъёрий ҳужжатлар, махсус адабиётлар ва амалий маълумотлардан фойдаланиш.........................................................................................................5


VI. Курс ишини ёзма тартиби ва расмийлаштирилиши....................................................6


VII. Курс ишининг текшириш ва ҳимояси..........................................................................7


Иловалар.................................................................................................................................8




КИРИШ
Мамлакатимизда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – меҳнат, моддий ва молиявий ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Хўжалик субъектларининг иқтисодий самарадорлиги ошириш ва молиявий барқарорлигинини оширишда молиявий ҳолатини таҳлил қилиш асосий ўринни эгаллайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги 207-сон1 ҳамда «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1013-сон2 қарорини қабул қилиниши ҳам хўжалик субъектларида молиявий таҳлил ўтказишни долзарблигини белгилаб беради.
Молиявий таҳлилининг мақсади фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий фаолиятини уларни бошқарувчиларга яққол кўрсатиб бериш, камчиликларини очиб ташлашдан, корхонанинг асосий молиявий кўрсаткичларига баҳо бериш ва уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳолати барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Булар эса, ўз навбатида янги шароитга мос мутахассислар тайёрлашни тақазо қилади. Бугунги кунда иқтисодчи – ҳисобчилар, иқтисодчи-таҳлилчилар муҳим вазифаларни бажармоқдалар. Корхона мулкини сақлашда, улардан самарали фойдаланишда бухгалтерия ходимлари, иқтисодчи-таҳлилчилар муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Олий ўқув юртларида тайёрланаётган “Банк иши“ йўналишидаги мутахассисларнинг ўқув режасида “Молиявий таҳлил” фанини ўрганиш кўзда тутилган. Мазкур фанларнинг олдига қўйилган мақсади кўп мулкчиликка асосланган корхона ва фирмаларда молиявий таҳлилини ўтказиш усуллари билан бўлғувси бакалаврларни таништириш ва шу йўл билан уларда мутахассисликни шакллантиришдан иборат. Ўқув жараёнида талабалар молиявий таҳлилнинг моҳияти, ташкил қилиниши, молиявий таҳлилни ўтказиш услуби билан яқиндан танишадилар. Ўқув режасига асосан талабалар учинчи курсда ушбу фан бўйича курс иши тайёрлайдилар. Ушбу ишни тайёрлаш “Молиявий таҳлил” фанидаги мавзуларни ўз ичига олди. Мазкур ўқув-услубий ишни тайёрлашда курс ишлари бўйича аввал чоп этилган услубий манбалар намуна сифатида фойдаланилади.



Download 156.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling