Температурани улчаш усуллари ва асбоблари. Режа: Асосий тушунчалар


Download 91.5 Kb.
bet1/2
Sana16.12.2020
Hajmi91.5 Kb.
  1   2

Aim.uz

Температурани улчаш усуллари ва асбоблари.

Режа:
1.Асосий тушунчалар.

2. Температура улчов бирликлари.

3. Температура улчаш асбобларининг асосий турлари.
1.Асосий тушунчалар.
Температура – технологик жараёнларнинг мухим параметри булиб, амалда хам паст, хам юкори температуралар билан иш куришга тугри келади.

жисмнинг температураси молекулаларнинг иссиклик харакатидан хосил буладиган ички кинетик энергияси билан белгиланадиган киздирилганлик даражаси оркали характерланади. Температурани улчаш амалда иккаласидан бирининг киздирилиш даражаси маълум булган икки жисмнинг киздирилишини таккослаш ёрдамидагина мумкин булади. Жисмларнинг киздирилганлик даражсини таккослашда уларнинг температурага боглик булган ва осонгина улчанадиган физик хоссаларидан бирортасини узгартиришдан фойдаланилади.



Молекулаларнинг уртача кинетик энергияси ва идеал газ температураси орасидаги богланиш куйидаги формула билан ифодаланади:

бунда К – 1,380 10-23 Ж К1 Больцман доимийси; Т – жисм мутлак температураси, К.

Агар жисмнинг температураси турлича булса, улар бир-бирига тегиб турганида энергияларнинг тенглашуви руй беради. Юкорирок температурага ва молекулаларнинг купрок уртача кинетик энергиясига эга булган жисм уз иссиклигини камрок температурага ва демак, молекулаларнинг камрок уртача кинетик энергиясига булагн жисмга беради. Шундай килиб, температура иссиклик алмашиш, иссиклик утказиш жараёнларининг хам сифат, хам микдорий томонларини характерлайдиган параметридир. Аммо температурани бевосита улчаш мумкин эмас: уни жисмнинг температурага бир кийматли боглик булган кандайдир бошка физик параметралари буйичагина аниклаш мумкин. Температурага боглик параметрларга масалан, хажм, узунлик, электр каршилик, термоэлектр юритувчи куч, нурланишнинг энергетик равшанлиги ва х.к. лар киради. Температура улчайдиган асбобни 1598 йилда Галилей биринчи булиб тавсия этган. Сунгра М.В. Ломоносов, Фаренгейтлар термометр ишлаб чикишган.

Улчанаётган температуранинг сон кийматини топиш учун температуралар шкаласини урнатиш, яъни санок бошини ва температура оралигининг улчов бирлигини таъминлаш лозим.



Кимёвий тоза моддаларнинг осон тикланадиган (асосий репер ва таянч) кайнаш ва эриш нукталари билан чегараланган температура оралигидаги катор белгилар, температура шкаласини хосил килади. Бу температураларга tва t кийматлар берилган. У холда улчов бирлиги

бу ерда t ва t - осон тикланадиган узгармас температуралар: n - t, t таянч нукталар орасидаги температура оралиги, булинадиган бутун сон.



Температура шкаласининг тенгламаси:

бу ерда tва t - модданинг таянч нукталари (760 мм симоб устуни босимида ва огирлик кучининг 980,665 см/с2 тезланишида музнинг эриш ва сувнинг кайнаш температуралари); V ва V - t, t температурадаги модданинг (суюкликнинг) хажми.

Табиатда хажмий кенгайиши ва температураси чизикли богланган суюкликлар булмайди. Шунинг учун температураларнинг курсатиши термометрга солинадиган модданинг бирорта хусусият билан богланмаган ягона температура шкаласини яратиш зарурати пайдо булади. 1848 йилда инглиз физиги Кельвин термодинамиканинг 2-конуни асосида янги температуралар шкаласининг тенгламасини яратди:


бу ерда Q100 ва Q0 – сувнинг кайнаш ва музнинг эриш температураларига мос иссиклик микдорлари; Q – T температурага мос иссиклик микдори.


Download 91.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling