Тиркамалар кўтариб-ағдариш мқурилмаси набижонов Абдуллоҳ Содиқ ўғли


Download 62.41 Kb.
Sana09.09.2023
Hajmi62.41 Kb.
#1674799
Bog'liq
Nabijonov A


ТИРКАМАЛАР КЎТАРИБ-АҒДАРИШ МҚУРИЛМАСИ
Набижонов Абдуллоҳ Содиқ ўғли
Андижон машинасозлик институти Автомобилсозлик факультети “Автомобилсозлик ва тракторсозлик” йўналиши 2-курс K-71-21-гуруҳ
Жаҳонда халқ хўжалиги юкларини ташиш уномдорлиги ҳисобига, ёнилғи-мойлаш материаллари, меҳнат сарфи ва бошқа харажатларни камайтириш мақсадида, кузов ҳажми юқори бўлган, турли хил юкларни ташишга ва ағдариб тўкишга мўлжалланган, юк кўтарувчанлиги оширилган универсал трактор тиркамаларини турларини лойиҳалаш асосларига қаратилган бир қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Тиркамалардан халқ хўжалигининг барча тармоқларида фойдаланилади. Айниқса, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (пахта, буғдой, шоли, макка, турли сабзавот ва бошқалар) ни ташишда муҳим аҳамият касб этади. Тиркамалардан фойдаланилганда вақтни тежашга ҳамда маҳсулот таннархини камайтиришга эришилади ҳамда юкларни далалардан тайёрлов пунктларига қадар қоп-қанорсиз уюм ҳолида ташиш имконияти яратилади.
Тиркамалар шасси, кузов ва кўтариб-ағдариш қурилмасидан иборат турли юкларни ташишга мўлжалланган транспорт воситасидир.
Меъёрий ҳужжат (каталог, стандарт) лар ва интернет сайтлари таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда жаҳон мамлакатлакатларида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, турли конструкцияли, юқори юк кўтарувчанликка эга бўлган тиркамалар ишлаб чиқарилмоқда.
Тиркамалар кўтариб-ағдариш қурилмасининг вазифаси юкларни тиркама кузовидан тезлик билан қулай жойга тўкиш жараёнини амалга оширишдан иборат бўлиб, улар энергия узатувчи ва ишчи қисмлардан ташкил топган. Энергия узатувчи қисм механик, гидравлик, пневматик ёки аралаш юритмали бўлиши мумкин. Иқтисодий ва техник жихатидан қулайлиги учун асосан гидравлик юритмалар қўлланилмоқда. Улар қурилманинг гидравлик тизими дейилади.
Платформа қурилманинг ишчи қисми бўлиб, унга турли хилдаги юкларни жойлаштиришга мўлжалланган кузовлар ўрнатилади ва гидравлик юритмалар ёрдамида горизонтга нисбатан қиялик ҳосил қилинади, натижада кузовдаги юкларни тўкилиш жараёни амалга оширилади.
Қурилманинг (трактор гидравлик тизими билан бирга) умумий схемаси 1.1-расмда кўрсатилган.
Тиркамалар кўтариб-ағдариш қурилмаси гидравлик тизими таркибига бир томонлама ишлайдиган плунжерли, телескопик, икки поғонали гидроцилиндр 7, беркитиш клапанлари 1 ва 11, юқори босимли рукавалар 2, 5 ва 8, труба-арматура 3, 6 ва 9, алмашлаб улаш жўмраги 10 ва сақлаш клапани 12 киради. Тизим беркитиш клапани 1 орқали тракторнинг гидравлик тизимига уланади ва ундан ҳаракат олади. Тиркамага бошқа тиркамани уланганда биринчи тиркаманинг беркитиш клапани 11 иккинчи тиркаманинг беркитиш клапани 1 га бириктирилади. Бу ҳолатда ағдариш жараёни ҳар бир тиркамада алмашлаб улаш жўмраги 10 орқали навбатма-навбат амалга оширилади. Тизимда гидравлик босим 18 МПа дан ошганда сақлаш клапани 12 ишга тушиб тизимга мой келишини тўхтатади. Кўтариб-ағдариш жараёнини амалга ошириш учун гидроцилиндрнинг бошқарув дастаси “КЎТАРИШ” ҳолатига қўйилади. Бунда ишчи мой гидроцилиндр томон ҳаракатлади ва унинг ички ҳажмини тўлдириб, штокни суради. Штоклар эса ўз навбатида тиркама платформасини кўтариб ағдариш жараёнини амалга оширади. Платформани ўз жойига тушириш учун даста “ЭРКИН” ҳолатга келтирилади. Бунда мой платформа массасининг кучи ҳисобига трактор гидротизимига қайтади.


1.1-расм. Тиркама кўтариб-ағдариш қурилмаси ва автотрактор гидравлик тизимининг умумий схемаси
1, 11-беркитиш клапани, 2, 5, 8-юқори босимли рукавалар, 3, 6, 9-труба арматураси, 4-махсус гайка, 7-гидравлик кўтаргич, 10-алмашлаб улаш жўмраги, 12-сақлаш клапани, 13-гайка муфта, 14-мой тақсимлагич, 15-шестерняли насос, 16-фильтр, 17-бак, 18-юқори босимли сақлаш клапани.


Ilmiy rahbar: H.R. Baynazarov
Foydalanilgan adabiyotlar

  1. Байназаров Х.Р., Халмерзаев Қ. Тиркамалар кўтариб-ағдариш қурилмасининг иш жараёнига оид тадқиқот ишларининг тахлили // Илм- фан,таьлим ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ривожлантиришдаги замонавий муаммолар мавзусидаги халқаро илмий-амалий конфереция материаллари тўплами. - Андижон, АндМИ, - 2020. – Б. 443-447.

  2. Барский И.Б., Анилович В.Я., Кутьков Г.М. Динамика трактора. – М.: Машиностроение, 1973.– 520с.

  3. Тракторы ТТЗ80.10 и ТТЗ 80.11 Инструкция по эксплуатации и техническому обслуживанию. 80.10-0000010ИЭ. –Ташкент: Ташкентский тракторный завод, 2010. – 95 с.

Download 62.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling