Тизимли дастурлаш таъминотга кириш. Компьютер архитектураси


Download 78 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi78 Kb.
#1476566
  1   2   3   4
Bog'liq
Tizim dasturlash

Тизимли дастурлаш таъминотга кириш. Компьютер архитектураси


Режа:


1. Кириш.
2. Бит ва байтлар
3. ASCII код
4. Иккили сонлар
5. Сонларнинг 16-ли саноқ системаси
6. Сегментлар
7. Регистрлар



Таянч сўзлар ва иборалар:
Машинавий кодлар, бит, байт, стек, регистрлар, ASCII код, 16-ли формат, Сегмент, кодлар сегменти, маълумотлар сегменти, стек сегменти, адреслаштириш


1. КИРИШ.
Ассемблер тилида дастурларни ёзиш учун компьютернинг барча тармоқларнинг тузилишларини билиш керак. Компьютернинг асосида бит ва байт тушунчалари мавжуд. Улар ёрдамида компьютернинг хотирасидаги командалар ва маълумотлар кўрсатилади.
Дастурлар машинавий кодлар кўринишида маълумотларни аниқлаш сегментларидан ташкил топган. Бу сегментлар машина буйруқлари ва адресларини сақловчи стеклардир. Арифметик амалларни, маълумотларни юбориш ва адреслаш учун компьютерда бир неча регистрлар мавжуд.


2. БИТ ВА БАЙТЛАР.
Дастурни бажариш учун компьютер вақтинча шу дастурни ва маълумотларни оператив хотирасига ёзади, вақтинчалик ҳисоб қилиш учун компьютерда бир нечта регистрлар бор.
Бит бу – компьютернинг минимал ахборот бирлигидир. Бит ўчирилган (қиймати “0”) ёки ўз ичига олинган бўлиши мумкин (қиймати “1”). Битлар гуруҳидан фарқли равишда ёлғиз бит кўп ахборотларни кўрсатмайди.
Тўққизта бит бир байт бўлади. Улардан саккизтаси маълумотларни сақлайди, биттаси эса - жуфтликни назорат этади (текширади). Улардан саккизта битлар иккилик арифметик ҳисоблаш асосларини таъминлайдилар ва белгиларни келтириб чиқаради (ҳарфлар ёки “*” белгиси).
Саккиз бит 256 ўчирилган ва ўз ичига олинган ҳолатлар комбинациясини беради: “Ҳамма ўчирилган” дан (00000000) “ҳамма ўз ичига олинган” гача (11111111). Масалан ўчирилган “А” ҳарфини кўрсатиш учун ва ўз ичига олинган битларнинг бирикмаси “*” белгисига эса – 00101010 компьютернинг хотирасида ҳар бир байтда ўзининг бирдан-бир адреси бор (нолдан бошланг).
Ўз ичига олинган байтнинг битлари сони доим тоқ бўлиши керак. “А” ҳарфи учун контрол бит қиймати “бир” бўлади, “*” белгиси учун – “0”. Команда хотира байтга мурожаат қилганида, компьютер шу байтни текширади. Ўз ичига олинган битларни сони жуфт бўлса, компьютер хато тўғрисида ҳабар беради.
Байтда битлар 0 дан 7 гача ундан чапга номерланган:
Байтнинг номери: 7 6 5 4 3 2 1 0
Битнинг қиймати: 0 1 0 0 0 0 0 1
Иккининг ўнинчи даражасида 1024 га тенг. Шунинг учун 1024 байт бир килобайт бўлади ва “К” ҳарфи билан белгиланади.
РС да ва бошқа бир-бирига тўғри келадиган моделларда процессор 16 - битлик архитектурани ишлатади. Шунинг учун у 16 - битлик қийматларга (хотирада ва регистрларда) “Сўз” деб айтилади.

Сўзларда битлар ўнгда чапга 0 дан 15 гача номерлаштирилган:


байтлар сони: 15 14 13 12 11 10 9 8 7 6 5 4 3 2 1 0


битлар қиймати: 0 1 0 1 0 0 0 0 0 1 0 0 0 0 1 1


3. ASCII КОДИ.
Микрокомпъютерларни бир стандартга келтириш ва ахборот алмашиш учун америка миллий стандарт коди ишлатилади. ASCII (American National Standart Code for Information Interchange). Стандарт коди борлиги компьютер ҳар хил қурилмалари орасидаги Маълумотларни олишини енгил қилади.
РС да ишлатиладиган 8- битли кенгайтирилган ASCII коди 256 белгиларни (миллий белгилари билан бирга) таъминлаб кўрсатади.



Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling