Тўланмаган иш ҳақи сабаб машиналар жарима майдончасига қўйилди


Download 1.13 Mb.
Sana29.12.2022
Hajmi1.13 Mb.
#1071317
Bog'liq
ПРЕСС-РЕЛИЗ-512 (Иш хаки)


Тўланмаган иш ҳақи сабаб машиналар жарима майдончасига қўйилди
Нарпай туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тумандаги 37-МТМдан иш билан таъминлаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақини ололмай сарсон бўлиб юрган фуқаро К.Ш. амалий ёрдам сўраб судга мурожаат қилган.

Мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2021 йил 5 ноябрь куни кўриб чиқилгач, суд қарорга асосан, МТМ га нисбатан буйруқни бекор қилиш, иш билан таъминлаш, мажбурий прогул кунлари учун 2 млн. 168 минг сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, туман МТМ бўлимига қарашли иккита “Damas” машинаси хатланиб жарима майдончасига қўйилди. 
Соҳиб ШЕРНАЗАРОВ,
Бюронинг Нарпай туман
бўлими давлат ижрочиси.
Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling