Ток трансформаторлари


Download 27.41 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi27.41 Kb.
#1469859
Bog'liq
Toktransformatorlari.


Ток трансформаторлари .

РЕЖА:

1.Ток трансформаторлари ва уларнинг вазифаси.


2.Ток трансформаторларнинг аниклик синфлари.
3. Ток трансформаторларининг тузулиши.

Ток трансформаторларнинг вазифалари Ток трансформатори (ТТ) бирламчи токнинг катталигини ўлчов ускуналари ва реле учун энг қулай катталиккача камайтириш, шунингдек, ўлчов занжирларини бирламчи юқори кучланиш занжирларидан ажратиш ва ҳимоя қилиш учун хизмат килади. Ток трансформатори ёпик магнит ўтказгич (1) ҳамда иккита бирламчи (2) ва иккиламчи (3) чулғамларга эга. Бирламчи чулғам ўлчанаётган ток занжирига кетма-кет уланади, иккиламчи чулғамга ток ўтадиган ўлчов ускуналари уланади. Ток трансформатори: а)-ток трансформаторнинг тузилиш; б) -схемаларда кўрсатилиш; в)- вектор диаграммаси. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ Ток трансформаторларининг тузилиши ва вазифалари Ток трансформаторининг трансформация коэффициенти қатъий ўзгармас миқдор бўлмай, балки магнитловчи токнииг мавжудлигидан келиб чиқадиган хатолик сабабли номинал миқдордан фарқ қилиши мумкин. Трансформаторнинг токни трансформациялаш хатосининг қиймати қуйидаги ифодадан аникланади: Ток трансформаторларнинг ташқи кўриниши: а) ТОП-0,66; б)-ТШЛ-0,66. . I K I I I% 100 1 1 2 − 1  = а) б) ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИНГ ТУЗУЛИШИ. ТПОЛ-10 ток трансформатори: а - магнит ўтказгичларда чўлгамларни жойлашуви; б – тузилиши; 1 – магнит ўтказгич; 2 – иккиламчи чулғам; 3 – маҳкамлови ҳалка; 4 – бирламчи чулғам стержени. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ ТФЗМ ток трансформатори: 1-мой кенгайтиргич; 2-бирламчи чўлғамни узиб удагич; 3-кириш Л2; 4-қопқоқ; 5-нам ютгич; 6-кириш Л1; 7-мой кўрсаткичи; 8-бирламчи чўлғам; 9-форфор қопқоқ; 10-иккиламчи чўлғамнинг магнит ўзаги; 11-мой; 12-иккиламчи чўлғамларнинг чиқишлари; 13-цокол; I-чўлғамларни кетма кет улаш; II- чўлғамларни параллел улаш.


Ток трансформаторлари катта қийматли (40Агача) токни кичик қийматли токга ўзгартириб беради ва бирламчи чўлғамдаги ҳар кандай ток қийматида иккиламчи чўлғамдаги ток қиймати 5Адан ошмайди.

Бирламчи чўлғамдаги токнинг қийматига кўра, улар 1 Адан 40 кАгача бўлган 40 градацияга эга. Иккиламчи чўлғам номинал токи 1А, 2А, 2.5А ва 5А бўлиши мумкин. Иккиламчи чўлғамлар бир нечта бўлиши мумкин. Схемада ток трансформатори 1.18– расмда кўрсатилган тарзда белгиланади.

Бирламчи чўлғам (Л12) бир ёки бир неча жуда катта кесимли симли ўрамлардан ташкил топади ва юклама занжирига кетма–кет уланади. Ток ўлчанадиган (U1-U2) иккиламчи чўлғам кичик кесимли симлардан кўп сонли ўрамли тарзда бажарилади ва кичик қаршиликга эга бўлган амперметр ёки бошқа асбоб ғалтагига кетма-кет уланади (ҳисоблагич, ваттметр ва ҳ.к ), яъни ток трансформатори қисқа туташувга яқин бўлган режимда ишлайди. Унинг магнит тизими мувозанатга эга эмас.


Агар бирламчи чўлғамдаги ток ўзгарганида, иккиламчи чўлғам занжири узилса, яъни I2=0 бўлса, I1 камаймайди, у ҳолда магнит занжирида жуда катта магнит оқими ҳосил бўлади, бу ўзакни рухсат этилмайдиган қизишини келтириб чиқаради, хаёт учун хавфли ва иккиламчи чўлғам изоляциясини бузилишига олиб келади. Хавфсизликни таъминлаш учун ток трансформатори иккиламчи чўлғами ерга уланади. Ишлаётган ток трансформаторининг иккиламчи чўлғамларини ажратиб булмайди. U1-U2 занжирга асбоблар шундай уланадики, асбобдаги токнинг мусбат йуналиши назорат қилинадиган занжирдаги ток йўналиши билан мос тушиши керак.


Кучланиш трансформаторлари

Улар кичик қувватли трансформаторлар бўлиб кўп сонли ўрамли (A-X) бирламчи чўлғамлари ўлчанадиган тармоқнинг чизиқли симларига уланади, (а-х) иккиламчи чўлғам эса вольтметрга ёки катта қаршиликка эга бўлган бошқа асбобга уланади (1.19−расм).

Трансформациялаш коэффициенти шундай танланадики, тармоқ номинал кучланишида иккиламчи чўлғам кучланиши 100 В ёки 200 В дан ошмасин.

Кучланиш трансформаторлари шундай уланиши керакки, асбобга бирламчи кучланишга фаза бўйича мос тушадиган иккиламчи кучланиш бериш керак бўлади. Чунки иккиламчи чўлғам қаршилиги етарлича катта бўлганлиги учун кучланиш трансформаторини салт ишлашга яқин режимда ишлайди деб ҳисоблаш мумкин, яъни иккиламчи чўлғамдаги ток 0 га яқин бўлади.


Шундай қилиб, бирламчи ва иккиламчи чўлғам кучланишлари бу чўлғамлар ЭЮКларига тенг бўлган сон жиҳатдан n марттага трансформациялаш коэфициентига фарқ қилади.

Foydalanilgan adabiyotlar


1.O’zbekiston Respublikasining Konstitusiyasi. Toshkent, ,,O’zbekiston", 1992 y.

2. Barkamol avlod - O’zbekiston taraqqiyotining poydevori. Toshkent «SHarq",1998 y.

3.O’zbekiston Respublikasini Mehnat kodeksi Toshkent, 1996 y.

4.O’zbekiston Respublikasining “Mehnatni muhofaza qilish to’g’risida”gi Qonuni Toshkent, 1993 y.

5.V.S.Alekseev, E.O.Murodova, I.S.Davыdova. Bezopasnost jiznedeyatelnosti «Prospekt» Moskva-2006 g.

6.O.Qudratov, T.G’aniev. Hayotiy faoliyat xavfsizligi. Toshkent. «Mehnat»-2004.

7.H.E.G’oipov. Mehnat muhofazasi. Toshkent. «Mehnat»-2000.

8.O’.R.Boynazarov. Hayot faoliyat xavfsizligi. Ma’ruza matnlari to’plami. Qarshi-2000.



9. G’.E.YOrmatov. Hayot faoliyat xavfsizligi (Ma’ruza matnlari to’plami), Toshkent-2003

10. Bezopasnost jiznedeyatelnosti. Pod obщey redaksiey doktora texn. nauk, professora S.V.Belova. Moskva, «Vыsshaya shkola» 2003.
Download 27.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling