Тошкент Молия институти Магистратураси 5А320701-«Банк иши» магистратура мутахассислиги би-3 гуруҳ магистранти Эргашов Учқун Комилжонович нинг иқтисод магистри даражасини олиш учун ёзилган “Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш
Download 84.5 Kb.
|
илмий раҳ. И.Расулова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий раҳбар: и.ф.н., доц. Д.Саидов
Тошкент молия институти магистратура бўлими 70410501- «Банк иши ва аудити» мутахассислиги БИА-3 гуруҳ магистранти Расулова Ирода Дилшод қизининг “Пул-кердит сиёсатини илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик диссертасиясига илмий раҳбар ХУЛОСАСИ Бизга маълумки, пул-кредит сиёсати макроиқтисодий сиёсатнинг бир қисми бўлиб, Марказий банклар томонидан ялпи пул таклифи ва фоиз ставкаларини бошқариш воситасида инфляцияни паст барқарор даражада бўлишини таъминлаш ҳамда миллий валютага бўлган ишончни мустаҳкамлаш орқали барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида амалга ошириладиган сиёсат ҳисобланади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкалари даражасини пасайтириш ва унинг барқарорлигини таъминлаш имконини берадики, бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш даражаси ошади. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг туб моҳияти макроиқтисодий барқарорликни оширишдан иборат. Демак, бу мақсад сари олиб борилаётган чора тадбирларнинг асл мақсади мамлакатнинг юксакликка эришишини таъминлашдир. Айни вақтда, республикамизда пул-кредит сиёсати такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар мавжуд бўлиб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дисконт ва ломбард кредитлари бериш амалиётининг мавжуд эмаслиги, унинг очиқ бозор оперaцияларини амалга оширилмаётганлиги, қайта молиялаш сиёсати ва мажбурий захира сиёсати ўртасида мутаносибликни мавжуд эмаслиги, мамлакат иқтисодиётининг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасининг паст эканлиги ана шундай долзарб муаммолардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати билан боғлиқ бўлган муаммоларни илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда такомиллаштириш зарурлиги ушбу масалани мустақил диссертатсион тадқиқот объекти сифатида ўрганиш заруриятини юзага келтиради ва мазкур ҳолат ушбу магистрлик диссертасияси мавзусининг долзарблигини белгилайди. И.Расулова томонидан танланган магистрлик диссертатсияси мавзуси айнан шу масалага, яъни, “Пул-кердит сиёсатини илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш” мавзусига бағишланган. Магистрлик диссертацияси таркиби кириш, уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги ва назарий, амалий аҳамияти баён этилган. Тадқиқот ишининг биринчи бобида пул-кредит сиёсатининг мақсади, турлари, назарий асослари ва хориж тажрибаси ўрганилган. Тадқиқот ишнинг иккинчи бобида Марказий банк томонидан пул муомаласини барқарорлаштириш сиёсатининг стратегик мақсадлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг амалдаги ҳолати таҳлил қилинган. Тадқиқот ишининг учинчи бобида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳозирги замон пул-кредит сиёсатининг долзарб муаммолари ва уни илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш йўллари ёритиб берилган ҳамда хулоса ва таклифлар берилган. Ишнинг объекти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисобланади, ишнинг предмети эса, Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган молиявий-иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Магистрлик диссертасиясининг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, ушбу мақсадга эришиш бўйича вазифалар қўйилган ва магистрант томонидан тадқиқот ишини бажариш жараёнида ушбу вазифалар бажарилган. Магистрлик диссертасиясининг илмий янгиликлари сифатида: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш сиёсатининг самарадорлиги ошириш таклифи асослаб берилган; тижорат банкларининг ликвидлилиги таъминлашда Марказий банкнинг монетар сиёсатининг йўналишларидан фойдаланиш таклиф этилган; – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг монетар сиёсати инструментларидан фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида, давлат қимматли қоғозларидан очиқ бозор объектлари сифатида фойдаланиш билан бир вақтнинг ўзида халқаро рейтинг агентликларининг (Standart & Poor’s, Mood’s, Fitch Reytings) юқори кредит рейтингига эга бўлган тижорат банклари ва корхоналарнинг қимматли қоғозлари ҳисобидан Марказий банкнинг очиқ бозор оперaцияларини йўлга қўйиш, Марказий банкнинг овердрафт, муддатли ва кунлик кредитларини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган; – Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсати ва қайта молиялаш сиёсати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўллари ишлаб чиқилган; – мамлакат иқтисодиётининг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини ошириш учун экспансионистик монетар сиёсатни амалга оширшнинг зарурлиги асослаб берилган; – миллий ссуда капиталлари бозори фаолиятининг узлуксизлиги ва унинг ликвидлилигини таъминлаш мақсадида кредит ресурслари таклифи ва уларга бўлган талаб ўртасидаги мувозанатнинг таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган. Магистрант И.Д.Расулова тадқиқот ишини ёзишда банк фаолиятига тегишли Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Марказий банк ва тижорат банкларининг меъёрий ҳужжатлари, мавзуга таалуқли ўқув адабиётлари, журналлар, интернет сайтлари ҳамда тижорат банклари амалий маълумотларидан фойдаланган. Тадқиқот натижалари магистрант томонидан чоп этилган илмий мақола ва конференция тезислари тўпламида ўз ифодасини топган. Хулоса қилиб айтганда, Тошкент молия институти Магистратура ва кечки таълим факултети 70410501-«Банк иши ва аудити» мутахассисиги 2-курс, БИА-3 гуруҳ магистранти Расулова Ирода Дилшод қизининг “Пул-кердит сиёсатини илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик диссертатсияси мустақил бажарилган, тугалланган ва белгиланган талаблар асосида ёзилган бўлиб, у Якуний Давлат Аттестaция Комиссияси олдида ҳимоя қилишга рухсат этилади. Илмий раҳбар: и.ф.н., доц. Д.Саидов Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling