Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси 1-мавзу: Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 0.69 Mb.
Sana22.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1377513
Bog'liq
1-мавзу. Такдимот


Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси
1-мавзу: Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Режа:
1. Фалсафа ва унинг билимлар тизимида тутган ўрни.
2. Дунёқараш ва унинг тарихий шакллари.
3. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафанинг соҳалари.
Фалсафа - юнонча «филио» -севаман, «софия»-донолик сўзларидан олинган бўлиб, донолик, донишмандлик билан шуғулланиш
Ўзини «файласуф» деб атаган биринчи шахс
«Ҳақиқий донишманд худодир, биз донишмандликни севгувчилармиз»
Диоген
Шогиртларига мурожаат қилиб, “Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган”, деб уқтиради
Суқрот
“Ўз – ўзини ерга уриш тубанлашиш, ўзлигини англаш, ўзлигини юқори тутиш эса донишмандликдир” деган
Фалсафа фанининг муаммолари
умумий
ўткинчи
азалий
хусусий
Фалсафа инсон, унинг орзу-умидлари, оламга бўлган муносабати, борлиқнинг умумий моҳияти масалаларини қомусий билимлар, амалий тажриба натижалари билан боғлаб, яхлит таҳлил этувчи, шу асосда уларни теран англашга имкон берадиган умумий методологик хулосалар чиқарувчи фандир.
Фалсафанинг баҳс мавзуси борлиқ ва унинг шаклларидир
Фалсафанинг вазифаси борлиқ ҳақидаги билимларни бир-бири билан боғлаб, муайян ижтимоий, маънавий қадриятлар асосида қиёсий таҳлил этиб, оламни бус-бутун ҳолатда тушунишга имкон берадиган умумий хулосалар чиқаришдир.
Абу Наср Форобий
«Фалсафани ўрганишдан аввал ўзингни ҳирс-хаваслардан шундай тозалагинки, сизда маишат, шаҳвоният каби туйғулар эмас, балки камолотга бўлган иштиёқ-ҳавас қолсин. Бунга ҳулқ-аҳлоқни сўздагина эмас, балки амалда такомиллаштириш орқали эришиш мумкин»
Розий Абу Бакр Мухаммад ибн Закарий
«Кимки фалсафани ўрганиш билан машғул бўлса ва унга эътибор бераётган бўлса, у ҳақиқат йўлидан боришга лойиқ. Ҳақиқат ҳам кишиларнинг руҳияти, дунёнинг зулмат ва қабоҳатларидан халос бўлиши ва инсоннинг роҳат-фароғатда яшаши фақат фалсафани ўрганиш орқали бўлади»
Жан Жак Руссо
«Фалсафани ўрганиш жараёнида кишиларда адолатлилик, ҳақгўйлик, инсонпарварлик эътиқоди шаклланади, бошқаларга қайғуриш, ачиниш ҳисси кучаяди». «Одамни файлсуф қилишдан олдин уни инсон сифатида тарбиялаш керак»
Рассел Бертран
«Мен ўз фикримни бошқаларга фалсафани билмаган дўстларимдан кўра, менга душман бўлса ҳам фалсафани билган одамлар тушунтиришини хохлар эдим»
Дунёқараш нима?
Дунёқараш – дунё тўғрисидаги умумий ғоялар, қарашлар, инсоннинг дунёда тутган ўрни, ҳаётий йўналиши, ишонч-эътиқоди, идеали, билим тамойиллари, ўзи ва бошқаларнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб олиши, инсон моҳиятини, ўзлигини англаши ҳақидаги қарашлар тизими
Дунёқарашнинг тарихий шакллари
афсонавий (мифологик)
диний
фалсафий (илмий)
Диний дунёқараш элементлари
  • диний туйғу;
  • диний ақидалар;
  • бирон буюмга, нарсага, ҳайвон ёки дарахтга, кишига ёки худога сиғиниш

Фалсафанинг функциялари
1. Дунёқарашлик функцияси;
2. Методологик функцияси;
3. Гносеологик функцияси;
4. Ижтимоий функцияси;
5. Тарбиявий функцияси.
Фалсафанинг соҳалари
1. Онтология;
2. Гносеология;
3. Праксиология;
4. Аксиология;
5. Методология.
Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling