Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Тмзни қабул қилишни ҳужжатлаштириш. Материалларни чиқиб кетиши хисоби


Download 39.77 Kb.
bet1/7
Sana28.10.2023
Hajmi39.77 Kb.
#1728586
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-mavzu


6-мавзу. Товар-моддий захиралар ҳисоби

  1. Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари.

  2. ТМЗни қабул қилишни ҳужжатлаштириш.

  3. Материалларни чиқиб кетиши хисоби



  1. Товар-моддий захиралар тушунчаси ва ҳисобга олишнинг вазифалари.

Товар моддий захиралар ўз ичига хом ашё материаллар, тайёр махсулот ва товарларни олади.
Ўз навбатида материаллар: маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захираларидан иборат бўлади.
Материаллар деб, ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашиб ўзининг қийматини тўлалигича махсулот таннархига ўтказиб юборадиган активларга айтилади.
Қишлоқ хўжалиги сохасида боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар хам товар моддий захираларига киритилади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш эса: деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган rорхоналарда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва rорхона томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади.
Корхонада тайёрланган тайёр маҳсулот бу барча ишлаб чиқариш босқичларидан ўтган ва сифат назорати томонидан қабул қилинган - сотиш учун мўлжалланган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши тугалланган активдир.
Бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва корхонанинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб бера-диган активлар киритилади:
а) хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
б) қиймати бир бирлик (комплект) учун хизмат муддатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда бўлган буюмлар. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида уларни инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;
в) кўрпа-тўшаклар;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва
ҳоказо);
д) ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;
е) уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига
киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, матраплар ва ҳоказо).
Товар-моддий захираларнинг бухгалтерия хисобига қўйиладиган асосий талаблар қўйидагилардан иборат:
- ТМЗ ларни харакати (кирими,чиқими, ички харакати)ни ва уларнинг мавжудлигини ёппасига,узлуксиз ва тўлиқ акс эттириш;
- ТМЗ ларнинг харакати билан боғлиқ барча хўжалик муомалаларини дастлабки бухгалтерия хужжатлари билан расмийлаштириш;
- миқдорий хисоб ва захираларни бахолаш;
- захиралар хисобини оперативлиги ( ўз вақтидалилиги );
- ишончлилик;
- захираларни харакати билан боғлиқ омбор ва оператив хисоб маьлумотларини корхонанинг бухгалтерия хисоби маьлумотларига тўғри келиши.
Корхоналар томонидан ТМЗ хисоби компьютер дастурлари воситасида юритилганда, у барча зарурий маьлумотларни, шу жумладан бухгалтерия регистрлари, ички хисобот ва бошқа хужжатларда акс эттирилган кўрсаткичларни қоғозга чиқариш имконини бериши лозим.
ТМЗ нинг бутлигини таьминлаш, уларни назорат қилиш ва хисобга олиш учун корхона рахбарияти қуйидагиларни таьминлаши лозим:
- тегишли тарзда жихозланган омборхона ёки очиқ холда сақланадиган захираларни жойлаштириш учун мўлжалланган махсус жойларни мавжудлиги;
- омбор ичида захираларни секциялар бўйича, уларнинг ичида эса типлар, сортлар, размерлари бўйича шундай жойлаштириш лозимки, бунинг натижасида уларни тезда қабул қилиш, чиқариш ва мавжудлигини текшириш имкони бўлсин. Жойларда сақланаётган хар бир турдаги захирага ушбу захира тўғрисидаги маьлумотлар келтирилган ёрлиқ бириктириб қўйилиши лозим;
- захиралар сақланаётган жойларни тарозилар, ўлчов асбоблари ва ўлчов идишлари билан жихозлаш;
- келишилган графиклар асосида корхона омборларидан цехларга материалларни етказиб беришнинг марказлашган тизимини қўллаш, қурилишларда ортиқча оралиқ омборларни камайтириш мақсадида ТМЗ ни обьектларга бевосита мол етказиб берувчилардан ёки асосий омборлардан комплектловчи қайдномалар асосида етказиб бериш;
- зарур ва мақсадга мувофиқ бўлган холатларда материалларни марказлашган бичиш тизимини ташкил қилиш;
- алохида хисоб бирлиги хисобланган марказий (асосий) ва кўмакчи омборлар рўйхатини тузиб чиқиш;
- материаллар харажатини меьёрлаштириш тартибини белгилаш, меьёрларни тасдиқлаш, корхона бўлинмаларига чиқим қилиш пайтида харажат меьёрларига қатьий риоя қилиш;
- захираларга хисоб бахоларини шакллантириш ва уларни қайта кўриб чиқиш тартибини белгилаш;
- захираларни қабул қилиб олиш ва уларни омборлардан чиқариш, ушбу муомалаларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш хуқуқига эга бўлган ва уларни бут сақланишига жавобгар бўлган шахслар ўрамини аниқлаш, улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузиш, уларни ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш пайтида корхонанинг бош хисобчиси билан келишишни йўлга қўйиш;
- корхона омборлари ва бошқа сақлаш жойларидан захираларни олиш ва чиқариш хужжатларини имзолаш хуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхатини аниқлаш;
- дастлабки хужжатларни имзолаш хуқуқига эга бўлган корхона рахбари ва бош хисобчиси билан келишилган холда тузилган рўйхатига эга бўлиш.

Download 39.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling