Деталлар ва уларнинг вазифаси


Download 1.76 Mb.
bet1/5
Sana07.02.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1172414
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Деталлар ва уларнинг вазифаси


Деталлар ва уларнинг вазифаси.

Сумканинг деталлари формаси ва ўлчамига кўра турли хил бўлади. Деталлар ташқи, ички ва оралиққа бўлинади (4.4-расм).


Ташқи деталлар асосий ва қўшимчага бўлинади.
Ташқи асосий деталларга корпуснинг олдинги, орқа, пастки ва ён томонларини ташкил қилувчилар киради. Улар маҳсулот корпусининг ўлчамини ва шаклини аниклаб беради. Бу деворлар, туби, клинчиклар ёки ботанлардир. Клапанли сумкаларга ташқи деталларга шунингдек клапанлар ҳам киради.
Деворлар – маҳсулот корпуснинг олдинги ва орқа томонларини ташкил қилади – бундан орқа ва олдинги деворлар дейилади. Деворлар турли хил шаклга эга бўлиши мумкин. Деворлар оддий – бирта деталдан ташкил топган (4.4,а-расм), ва мураккаб бир неча қисмдан иборат.
Оддий деворга ташки киссалар ёки декоратив безаклар тикилади (4.4,б-расм).
Мураккаб деворга ташқи киссалар (4.4,в-расм), кокетка (4.4,г-расм), шунингдек қатлар (4.4,д-расм), бурамалар (4.4,е-расм) ҳосил қилувчи деталлар ва бошқа декоратив эффектлар (4.4,ж-расм) киради.
Деворларга қўшимча сифатида фальдалар ҳам бўлиши мумкин. Фальд –бу маҳсулотнинг юқори қисмини ҳажмини оширишга имкон берувчи деталь. Унга молния ёки рамали қулф бириктирилади (4.4,з-расм).
Кокетка деворнинг бир қисми бўлиб, у қўшимча декоратив элемент сифатида хизмат қилади (4.4,г-расм).
Деворларнинг силуэт ва ўлчамлари бутун маҳсулотнинг шакли ва ўлчами билан аниқланади. Улар тўғрибурчакли, трапеция шаклида, овал ёки фигурали силуэтга эга.
Тубиғ маҳсулот корпусининг пастки қисмини ташкил қилувчи ва деворлар орасидаги асосий детал (4.5,а- расм).
Сумканинг пастки қисми орқа ва олдинги деворлардан ташкил топган бўлиб, тубидаги ўрта чизиқ билан бириккан (4.5, б-расм). Айрим сумкаларда орқа, олдин ва пастки қисмлар бирта деталдан ташкил топган (4.5, в-расм) ёки бирта полотнодан тайёрланган (4.5, г-расм).
Клинчик – сумка корпусининг ён қисмини ташкил қилувчи детал. Клинчикнинг баландлиги сумканинг баландлигига тўғри келади, юқори қисмидаги кенглиги унинг катталигини белгилайди, пастки қисмининг кенглиги эса маҳсулотнинг кенглигига тенг. Клинчик сумканинг ён қисмига тўғрибурчак (4.6,а-расм), трапеция (4.6,б-расм) ёки овал (4.6,в-расм) шаклини беради. Ён қисмини шунингдек деворлар (4.5,а-расм) ёки бутун полотно ҳосил қилиши мумкин (4.5,г-расм).


Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling