Товарлар экспертизаси ва Ресторан иши хизматларини такомиллаштиришнинг инновацион йўллари


Download 16.45 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi16.45 Kb.
#1116774
Bog'liq
Axborot xatii


АХБОРОТ ХАТИ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2019 йилнинг 27 март куни “Товарлар экспертизаси ва Ресторан иши хизматларини такомиллаштиришнинг инновацион йўллари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий анжумани ўтказилади.


Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича муҳокамалар ўтказилиши
кўзда тутилган:
1. Истеъмол товарлари экспертизаси хизматларини такомиллаштиришнинг инновацион йўллари.
2. Ресторан хизматлари сервисини такомиллаштиришда замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш масалалари.
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатини баҳолаш муаммолари.
4 .Овқатланиш корхоналарининг иқтисодиёти ва менежменти масалалари.
5. “Товарлар экспертизаси” ва “Ресторан иши” хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш муаммолари.

Анжуман ўз ишини ўзбек, рус ва инглиз тилларда олиб боради.




Маъруза матнларини расмийлаштирилиши бўйича талаблар:

  • Маъруза матнлари Times New Roman, Times New Roman IRO ҳамда 14 ўлчамдаги шрифтларида, 1 интервалда, 3-5 варақгача бўлган ҳажмда ёзилган бўлиши лозим;

  • Маъруза матнлари анжуман йўналишларига мос келиши лозим;

  • Тезис матнини жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқоридан-2 см, пастдан-2 см, ўнгдан-2 см, чапдан-2 см;

  • Аннотация ва калит сўзларни (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) курсив, Times New Roman 12 шрифтда ёзилади. Мақола материаллари албатта саҳифа юзини тўла эгаллаши, саҳифа рақамлари қўйилмаган бўлиши керак.

  • Маъруза тезислари 2 нусхада ва электрон вариантда дискетада RTF форматда тақдим этилади;

  • Маърузалар мавзусидан кейин муаллифнинг исми, шарифи, илмий унвони, иш жойи кўрсатилиши керак;

  • Муаллифлик бадали ҳар бир саҳифа учун 10000 сўм миқдорида тўланади;

  • Маърузалар 2019 йилнинг 23 мартигача қабул қилинади.



Эслатма: Мақола анжуманнинг қайси йўналишга мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилиши лозим. Тегишли талабларга жавоб бермайдиган ва кечикиб топширилган ишлар анжуман материалларига киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Пластик орқали тўловни амалга оширувчилар қуйидаги пластик картага тўловни амалга оширишни сўраймиз: 8600140282341974 рақамли Абдурайимов Уктамнинг пластик картаси.

Конференция материалларини Самарқанд иқтисодиёт
ва сервис институтининг «Хизматлар кўрсатиш, сервис ва уни
ташкил этиш» кафедрасига топширишингиз лозим


Мурожаат учун ташкилий қўмита: Самарқанд шаҳар, А.Темур кўч., 9 уй. Хизматлар кўрсатиш, сервис ва уни ташкил этиш кафедраси, Шукуров Иззатулло (+998906004677), Мамарасулов Зокиржон (+998937253176), Абдурайимов Уктам (+998932379090).
Download 16.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling