Туризмни биргаликда ривожлантирайлик Қозоғистон ва Қирғизистон таклифлари


Download 23.05 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi23.05 Kb.
#1637326
Bog'liq
Туризмни биргаликда ривожлантирайлик


Туризмни биргаликда ривожлантирайлик - Қозоғистон ва Қирғизистон таклифлари
Туркий тилли давлатлар орасида биргаликда сайёҳлик дастурлари ва умумий туристик харита тузиш – Қозоғистон ва Қирғизистон таклифлари.
ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Бугун Қўқонда бўлиб ўтаётган туркий тилли давлатларнинг туризм вазирлари кенгашида Қозоғистон ва Қирғизистон туризм соҳаси вазирлари биргаликда туристик йўналишларни ривожлантириш ва туризмни тарғиб этишни таклиф қилишди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Хусусан Қозоғистон маданият ва спорт вазири А. Раимқулова “Буюк Ипак йўли” йўналиши бўйича биргаликда туристик маҳсулотлар ишлаб чиқиш, ҳамкорликнинг асосий йўналиши бўлиши мумкинлигини алоҳида айтиб ўтди.
1. Хусусан, Ўзбекистон билан биргаликда ишлаб чиқилган, “Олма – Ота – Тараз – Чимкент – Туркистон – Тошкен – Самарқанд – Бухоро – Хива” туристик йўналиши мисол қилиб кўрсатилди.
2. Ундан ташқари, икки давлат туроператорларини биргаликда ишлаш учун фаол жалб қилиш;
3. Шунингдек, туркий тилли давлатлар орасида “Яшил коридорни” кенгайтириш ва визасиз давлатлар сонини ошириш;
4. ЮНЕСКО ва ЕИнинг қўшма лойиҳаси “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эронда Ипак Йўли меъроси” лойиҳасида фаол иштирок этишга таклиф қилди.


Туризм
Туркий давлатларнинг ягона туризм календарини тузиш таклиф этилди
24 Июн, 10:09
Қирғизистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари С.М. Рысалиев ўз навбатида қуйидагиларни таклиф этди:
Турк дунёсининг туристик харитасини тузиш ва унда туркий тилли давлатларнинг бадавлат маданий меъросини акс эттириш;
Қирғиз бренди – “Умумжаҳон кўчманчилар ўйинлари” потенциалидан туркий тилли давлатларда туризмни ривожлантириш учун фойдаланиш. 2022 йилда Туркияда бўлб ўтадиган 4-Кўчманчилар ўйинлари туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиради;
Ўзбекистоннинг, зиёрат туризми ташаббусини қўллаб-қувватлаш, биргаликда қўшма дастурлар ишлаб чиқиш;
Буюк Ипак йўли бўйлаб туризмни ривожлантириш. Қирғизистон ҳудудида Ўш, Узген, Жалол-Обод, Тўқмоқ, Бишкек, Талас ва бошқа тарихий шаҳарлар ушбу йўл бўйида бўлган;
Туркий тилли давлатлар ҳудудида янги темир йўллар қуриш, жумладан "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўлини;
Туркий тилли давлатлар орасида турли транспорт алоқаларини ривожлантириш, йўл бўйи инфратузилма объектларини қуриш;

Туризм
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
24 Июн, 05:50
471
Маълумот учун, Қўқонда 23-24 июн кунлари “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгрия туризм соҳаси вазирлари иштирок этмоқда.
Download 23.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling