Ҳужжат кучини йўқот ган


Download 115.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana24.12.2022
Hajmi115.8 Kb.
#1060762
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
464-I-сон 29.08.1997. Таълим тўғрисида



Ҳужжат кучини йўқот ган 24.09.2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли
«Таълим тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг
ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат
конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун
ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон 
Республикасида 
таълим 
соҳасидаги 
муносабатлар
Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги
қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома
қоидалари қўлланилади.
3-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб
эълон қилинади.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан
иборат:
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-
ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун
очиқлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.

Download 115.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling