Укув лабораторияларида мехнат хавфсизлиги


Download 26.82 Kb.
Sana17.11.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1783183
Bog'liq
O\'quv labaratoriyada mexnat xavfsizligi


Ўкув лабораторияларида мехнат хавфсизлиги
РЕЖА:



  1. Ўкув лабораторияларда мехнат хавфсизлиги турлари.

  2. Ўкув лабораторияларда мехнат хавфсизлигига риоя килиш.

Талабаларни укув лабораториядаги шароитларни ишлаб чикариш корхоналаридан фарк килади. Корхонадаги иш жойлари керакли воситалар билан жихозланиб доимо узгармас шароитда ишлайди. укув лабораторияларда электр жихозлар механик курилмалар турли электр улчаш асбоб ва курилмалар жойлаштирилган булиб, талаба улардан фойдаланишга етарли малакага эга булмаслигихамда иш объекти тез-тез узгариши туфайли турли шикастларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун улардан фойдаланганда хавфсизлик коидаларни яхши билишлари лозим. укитувчи талабани инструктаж утказгандан кейин укув лабораторияда ишлашга рухсат бериши лозим, ва махсус журналга ёзиб кйиш керак. Республикада ишлаб чикилган техника хавфсизлик коидаларига мувофик укув юртларининг рахбарлари хавфсиз иш шароитларини лабораторияда таъминлаб беришлари шарт ва шахсан техника хавфсизлиги коидаларини бузилишига жавобгардирлар.
Лаборатория хоналарининг юзаси 54-72 кв. метрни 12 та иш жойига мулжалланиши керак. Лаборатория иккита хонадан иборат булиши керак. Улардан бири дарс утиш учун иккинчиси лаборатория жихозларини жойлаштиришга мулжалланган булиб юзлари 56 ва 16 кв метрни ташкил килиши лозим. Кабинетдаги мебел ва жихозлар хавосиз иш шароитлари учун кулай булиши керак. Хаво харорати хонада 18 0С дан ошмаслиги ва намлиги ЧО – 60Ч ни ташкил килиши лозим.
укувчилар хоналарда хавфсизлик техникаси коидаларини бажаришлари шарт. Лабораторияларда рухсатсиз приборларни, руберникларни ёкиш, учириш ёки уларга кул билан тегиш ман килинади. Иш бошлашдан олдин, укувчилар топширикларни синчиклаб урганишлари, иш бажариш билан бо²лик булган техника ховфсизлиги коидалари, жихозлар, асбоб ускуналар материаллар ва приборлар билан танишишлари лозим хамда стандартларнинг электр хавфсизлиги, саклаш курилмаларини яроклилиги ту²рисида маълумотлар олишлари лозим. Шунингдек факат топширикдаги вазифанигина бажаришлари лозим. Дарс жараёнида хонада бекор юрмасликлари, лабораторияда чекмасликлари лозим ва олов билан эхтиёт булишлари лозим. Лаборатория хонасида бир кишининг иш бажариши такикланади. Бахтсиз ходиса юз берганда зудлик билан укитувчини огохлантириш лозим. Иш тугагандан сунг иш жойини йи²иштириб куйиши керак.
Лабораторияларда купинча электр токидан жарохатланиш юз беради. Шу сабабли хоналарда электр курилмалар, прибор ва жихозлардан фойдаланиш буйича инструкция ва коидалар булиши керак ва уларга риоя килишлари лозим. Лаборатория стендларида кичик кучланишдан асбобларни ерга уланиши, автоматик учадиган ва шахсий химояланиш курилмаларидан фойдаланиш лозим. Лабораторияларда стол ва жихозларга бериладиган электр симлари бутунлай изолациялашган булиши керак. Симнинг изоляциясини, ерга уланиш курилмаларини хар уч йилда бир марта текшириш лозим.
Лаборатория ишларида электр симларини улашдан олдин укитувчидан рухсат олиш лозим.
Физика электротехника лабораториялари юкори даражадаги электр хавсизлигихоналари хисобланади. Уларда кучланишлар 12В Ч2 Влардан ошмаслиги лозим.
Лаборатория иш тажрибаларида кислота, ишкор тузлар хамда ёнувчи газлардан фойдаланганда улардан захарланиши ёки куйиши холлари булиши мумкин. Уларни олдини олиш учун укувчиларга инструкциялаш ва хавфсизлик коидаларини ургатиш лозимё


Адабиётлар


  1. А.В.Луковников. “Мехнат мухофазаси” 40-56 бетлар.

  2. М.Б.Сулла “Охрана труда” 72-75 бетлар.

  3. www.ziyonet.uz

Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling