«Техника» тушунчасининг моҳияти. Қадимги халқлар маданиятида техника пайдо бўлиши ва ривожи


Download 88 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2023
Hajmi88 Kb.
#1143041
  1   2   3   4
Bog'liq
1481435350 66456


Техника ва технологиянинг фалсафий масалалари

Режа:




  1. «Техника» тушунчасининг моҳияти.

  2. Қадимги халқлар маданиятида техника пайдо бўлиши ва ривожи.

  3. Техника билимининг табиати.

  4. Теника фалсафасини ўрганишдаги муаммолар.

Техника инсон фаолиятининг соҳаси сифатида қадимги даврдан бошлаб файласуфларни қизиқтириб келган. Қадимги Юнон ва Рим, уйғониш даври ва янги давр файласуфлари техникани назарий ҳамда амалий жиҳатдан таҳлил қилишга ҳаракат қилганлар, унинг фалсафий маъносини очиб бериши учун анчагина фаолият кўрсатганлар. Бироқ, «Техника фалсафаси» атамаси Э.Каннинг 1877 йилда Германияда чиққан «Техника фалсафаси асослари» китобида илк бор ишлатилган. Техника юнонча «техне» деган сўздан олинган бўлиб, санъат, устакорлик, бажара олиш каби маъноларни англатади.


Техника фалсафасининг мустақил предметга айланишига сабаб шу бўлдики, ҳозирги даврга келиб техника умумий ҳарактерга эга бўлди. Ҳаётнинг барча соҳаларига таъсири кучли бўлиб иқтисод, сиёсат, экология, фан, социал ҳаёт, турли таълим тизими каби соҳаларда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Техник тараққиёт бутун жамият ҳаётида ҳал қилувчи ролни ўйнай бошлади.
Техникани таҳлил қилиш бугунги кунда икки фалсафий йўналиш нуқтаи назаридан бормоқда:

  1. Фаннинг методологияси нуқтаи назаридан, яъни техник билимларни таҳлил қилиш ва янгича техник тафаккурни шакллантириш.

  2. Антропология фалсафаси нуқтаи назаридан, яъни бунда техниканинг маънавий аҳлоқий, маданий муаммоларини, шунингдек техникани инсонийлик қадрият нуқтаи назаридан талқин қилиш.

Инсоният мавжуд экан техника ва технология доимо мавжуд бўлган. Чунки тарихнинг ўзи, одамлар меҳнат қуролларини яъни содда техникани ишлатишдан олдин пайдо бўлмаган. Бундан ташқари инсоният тарихи ривожи техника ва технология ривожи билан чамбарчас боғлиқдир. Янги тарих давригача бир-бирини ўрнини босиб келган цивилизациялар турлича бўлгани билан яъни турли диний, дунёвий қарашлар бўлгани билан, улар бир хил механизм, техника ва технологияларни ишлатилган. Ҳозирги у ёки бу давлатнинг техник салоҳияти ривожи шу давлатнинг кучини намойиш қилади. Ҳеч қайси бир давлат дунёдаги технологик ривожланиши рад этилмаган. Техника ва технология эътибор бермаслик оқибатида бир давлатнинг иккинчи бир давлат мустамлакасига айланиши мумкин. Мисол учун Хиндистон техникага эътибор бермаганлиги учун техник юксак ғарб давлатларига бўйин экган. Фақат шу йўл билангина техника инсониятнинг янги тарихида юқори универсал фенамик бўлиб қолади.
Техника фалсафаси – фалсафашуносликнинг янги тармоқларидан ҳисобланиб, умумий фундаментал муаммолар билан шуғулланувчи соҳа ҳисообланади. Очиғини айтиш керакки, техникага бўлган фалсафий қарашлар яқиндан пайдо бўлган. Хатто Арасту ҳам техникага фақат кашфиёт назари билан қараган. Фақатгина, техника жамиятда умумий бир демиург бўлиб қолгандан кейингина техниканинг фалсафий қарашларига қизиқиш ортиб кетди. Техниканинг фалсафий маммоларига бағишланган биринчи китоб, ишлар юз йил олдин пайдо бўлган. 1877 йилда Э.Каллонинг «Техника фалсафасининг асосланиш» китоби дунёга келади. П.К.Эйнштейнинг «Техника фалсафаси» китоби 1910-1913 йилда чиққан.
Лекин бу ишлар фақатгина бошланиши эди. Техниканинг фалсафий муаммоларига бўлган хақиқий қизиқиш халқаро файласуфлар конгресларидан бошланади. Бундай конгреслар 1988 йили Венада, 1973 йили Варне, 1972 йили Дюссельдорфда бўлиб ўтган. Ўша вақтдан техника фалсафасига оид бўлган нашрлар тез суратда ўсди. Фақатгина 1960 йилларда техника фалсфаси фалсафанинг мустақил тармоқ сифатида кашф топади.
Техника фалсафий тушунча сифатида «Технико» тушунчасига фалсафий аниқ бир таъриф тушунча ҳозирги вақтгача ҳам берилмаган. Бир қарашдан «техникага» соддагина таъриф ҳам маълум бир қаршиликлар учрайди. Мисол учун техника деб сунъий яратилган буюмларни тушуниш мумкин.
В.В.Аверциев ва бошқа маданиятшунослар айтилишича, ўрта асрлар маданияти асосий нарсадан бошланган. Табиат тушунчаси уч маънони ташқил этади. Табиат «яратилган», «яратадиган» ва «инсон учун табиат» деб тушунилади. Мазмунига кўрадиган бўлсак табиатни ҳудо яратган. Худо табиатни жуда қилиб яратган. Яратадиган массасини кўрадиган бўлсак, табиатдаги барча ўзгаришлар ижобий принципга эгадир. Ўзгаришларни Худо табиат орқали амалга оширади. Ўрта аср файласуфлари фикрича табиат нафақат Худо тамонидан яратилган балки инсонлар ўз ҳаётида қўлланиши учун қўлланилган.
Илм тушунчаси бу нафақат мантиқ ва онтологияни қаноатлантирувчи тушунчадир. Балки мақсад сари йўналтирилган фаолиятдир. Яратлган ва яратувчи сифатида ўрта асрларда илм, табиатдаги ҳодисалар шакллантирилган эди.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling