Умумий ўрта таьлим мактабининг информатика


Download 25 Kb.
Sana16.03.2023
Hajmi25 Kb.
#1272643
Bog'liq
мактаб тавсийнома


36-умумий ўрта таьлим мактабининг информатика ўқитувчиси Алиқулов Алишерга
ТАВСИФНОМА


Алиқулов Алишер 2018 йилдан Бойсун туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида информатика фани ўқитувчиси вазифасидан ишлаб келмоқда.
Алиқулов Алишер ўкувчиларни тарбиялаш йўлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли, 451-сонли ҳамда 911-сонли Қарорлари ижросини қониқарли равишда таъминлаб борди.
Алиқулов Алишерга мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни синф ўқувчилари билан ўз вақтида бекаму-кўст, сидқидилдан бажариб келди. Мактабда ўтказилган турли тадбирларда ўқувчилари билан фаол қатнашиб келди.
У ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида синф ўқувчиларини мактаб кутубхонаси ва АРМга аъзолигини ташкил этди, мактабда ташкил этилган фан тўгараклари ва спорт секцияларига мунтазам иштирокини таъминлади ва назоратини олиб борди.
Ўқитувчи мунтазам равишда ўқувчиларнинг ота-оналари билан яқиндан алоқа ўрнатиб, улар билан суҳбатлар ўтказди.
Уқитувчи йил давомида ўқувчилари билан турли хил оммавий тадбирлар, кўрик-танловлар, кечалар ҳамда давра суҳбатларига фаол иштирок этиб келди.
Мактаб маъмурияти Алиқулов Алишерга ўқувчи-ёшларни тўғри тарбиялаб, келажаги буюк Ватанимизнинг равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган ёш авлодларни етказиб беришига ўз ишончини билдиради.


Мактаб директори: Б.Холиқова
ММИБДЎ: А.Жумаев
Download 25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling