Ўқув йили учун мўлжалланган ЎҚув услубий мажмуаси


Download 1.14 Mb.
Sana26.03.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1297803
Bog'liq
рангтасвир

  • CАНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ
  • “Тасвирий ва амалий санъат” кафедраси
  • 5151200 – Амалий санъат (бадиий кулолчилик)
  •  
  • Рангтасвир
  • фанининг
  •  
  •  
  •  

1-Мавзу: Қўл, оёқ (эркак ёки аёл киши) анатомик таҳлили ва ранглардаги уйғунлиги

  • Инсон гавдасини рангтасвирини қай йўсинда, қандай кўринишда ишламанг унда албатта қўл тасвирининг ўрни каттадир. Чунки қўл ҳаракатлари, туриш ҳолати орқали гавда, инсон танаси вазиятлари, ҳаракатли ҳолатлари яққол бўртиб кўринади. Қўл яхши акс эттирилса тасвир эътиборли ва тўкис кўриниш касб этади.
  • Кийимли портретда қўл тасвири ҳатто инсоннинг «иккинчи юзи» деб ҳам аталиши бежиз эмас. У орқали инсон кайфияти, унинг ички руҳий кечинмалари ҳам бўрттириб кўрсатилиши мумкин. Шунинг учун қўлга иккинчи портрет сифатида қараб, худди инсон юзини қандай эътибор билан ишланса уни ҳам шундай диққат билан тасвирламоқ керак.
  • 2. МАВЗУ: Либоссиз ярим қомат тасвири.
  • Рангтасвир тахсили давомида бажарилиши лозим вазифалар билан таништириш. Инсоннинг қиёфасига қараб табиий холатида тасвир этиш жараёнида, тасвир воситаларининг барча унсурлари ўзаро мутаносиб бўлишга, яъни композиция, чизматасвир, ранглар товланиши, харакат ва сокинлик, нур ва соя, фазовий ўлчамларнинг нисбатлари тўғри акс этишига эътибор бермоқ лозим бўлади. Ушбу муаммолар ечими воқеий дунёни жонли ҳис этиш, турли инсон шакл шамойили, феъл атвори, руҳий ҳолатини ишонарли ифодалаб бериш, тасвир мавзуи ва тимсолнинг асосий мохият, етакчи жиҳат ва хусусиятларини тўгри белгилаб, ёрқин ифодалай билишга қаратилмоғи лозим.
  • Ўқув машқ олиб бориш тартиби. Бош ва кийим қисмларининг ёруқлик ва соясининг фонга нисбатан яхлитлигини катга шаклини топиш.
  • 2. Шаклни қисмма-қисм барча бўлакларини ўрганиб, батафсил акс эттириб чиқиш.
  • 3. Умумлаштириш ва тасвири тус-ранг ҳамда тузилиш «конструктив» жиҳатларини яхлит кўриниш ҳолатига олиб келиш.
  • Одам боши тасвирини ишлаш босқичлари. Бош тасвирини ўрганиш одатдагидек чизилаётган шахснинг ўзига хос томонларини «тадқиқ этиш»дан бошланади. Бунинг учун аввал қаламчизмалар, бир нечта кисқа-кисқа муддатли ранглавҳалар бажарилади.

3-Мавзу: Одам гавдаси елка ва қўли билан (голава с верхней свободной конечностей)

  • Одам боши елка қисми билан рангтасвирини ифодалаш энг мураккаб вазифалардан ҳисобланади. Чунки кийим ичида турадиган қуёшда қорайиб ранг олмаган одам териси жуда нозик ранг тусларида бўлади. Уни тасвирлаш, ранг-тусини ўхшатиб ифодалаш анча қийиндир. Одам боши елка қисми билан ҳар хил кўринишларини турли вазиятларда акс эттириш инсон танаси тузилиши, анатомияси, ўзига хос ўрганишни, пластик ечимини топишни тақозо этади. Шунинг учун чизилаётган одам кексами, ёшми гавдасининг конструктив тузилишини аввало қаламсуратини чизиб ўрганилиши керак.

4-Мавзу: Портрет қўллари билан, гризайл усулида.

  • Инсон гавдасини рангтасвирини қай йўсинда, қандай кўринишда ишламанг унда албатта қўл тасвирининг ўрни каттадир. Чунки қўл ҳаракатлари, туриш ҳолати орқали гавда, инсон танаси вазиятлари, ҳаракатли ҳолатлари яққол бўртиб кўринади. Қўл яхши акс эттирилса тасвир эътиборли ва тўкис кўриниш касб этади. Бу машғулотни бажариш вақтида чекланган ранглардан фойдаланилади. Бунинг учун қора, оқ, кулранг, ёки жигарранг қизғиш рангларни қўллаш мумкин.

5-Мавзу: Портрет қўллари билан

  • Кийимли портретда қўл тасвири ҳатто инсоннинг «иккинчи юзи» деб ҳам аталиши бежиз эмас. У орқали инсон кайфияти, унинг ички руҳий кечинмалари ҳам бўрттириб кўрсатилиши мумкин. Шунинг учун қўлга иккинчи портрет сифатида қараб, худди инсон юзини қандай эътибор билан ишланса уни ҳам шундай диққат билан тасвирламоқ керак.

6-Мавзу: Либоссиз қомат (контрапост ҳолатида)

  • Инсон танасини тасвирлаш жараёнида анатомия ва перспективани яхши билишни, танани ҳайкаллар ва нусхалар асосида аввалдан ўрганишни, мутаносибликни тўғри тушиниб олиш қобилиятини талаб қилувчи мураккаб организм ҳисобланади. Мана шу хусусиятларни билиб олгандан кейингина жонли натура устида ишлашни бошлаш мумкин.

7-Мавзу: Либоссиз эркак қомат (мураккаб харакатда)

  • Пропорцияни тўғри топиш. Рангтасвир ишлаш жараёнида талаба диққати нисбат (пропорциялар)га, композиция ва ҳарактерга қаратилади.
  • Ранг муносабатлари, иссик ва совук ранглар. Ранг муносабатларининг ҳолати буюмлар билан атроф-мухитнинг бир-бирига боғликлигини акс эттиради, шунинг учун тасвирланаётган буюмларнинг тусли ва рангли муносабатларининг бирлиги, маъромига етган, колоритли ечимга келишга имкон яратади.

8-Мавзу: Либосиз одам қомати

  • IV семестрда постановкалар мураккаблашади, қомат кучли ҳаракатда ёки оғирлик кўтарган бошқа бирон-бир иш билан шуғулланган мураккаб ракурсда бўлиши мумкин. Мураккаб ҳаракат мушакларга куч тушиши билан боғлиқ ташқи шаклнинг ўзгаришини кузатиш имконини беради.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling