Узун мфй ёшлар ўртасида ўтказилган тадбирлар баёни №


Download 1.06 Mb.
Sana09.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1468539
Bog'liq
мИГРАЦИЯДАГИЛАР БИЛАН ИШЛАШ


Узун МФЙ ёшлар ўртасида ўтказилган тадбирлар
БАЁНИ № .
05.09.2022 йил Узун МФЙ
Узун МФЙ миграциядаги ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида Телеграм, Инстаграм, WhatsApp мессенджерлари орқали миграциядаги ёшлар билан доимий мулоқот қилиниб, уларнинг яшаш тарзи, ойлик иш ҳаққилари олишда муаммолар бор ёки йўқлиги, уларнинг саломатлига тўғрисида доимий суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар билан мулоқотдан келиб чиқиб, саломатлиги ёмонлашган Ҳусанбоев Некруз Юлчивой ўғли куричак касаллигига чалиниб,, ҳозирги вақтда даволаниб соғлом ҳолатга қайтаётгани аҳволи анча яхшилиги, тез орада ишга чиқишини таъкидлади.
Толибжонов Самандар Дониёр ўғли айни вақтда Россия Федерацияси Хабаровс ўлкасида қурилиш соҳасида иш олиб бораётганини ва иш вақти белгиланганини, ойликлари ўз вақтида берилаётганини, бўш вақтида спортнинг бокс тури бўйича шуғулланаётганини, келажакда у ердаги олийгоҳлардан бирига кириб ўқишини давом этишини режалаштирганини айтди.
Шоюнусов Дилмурод Дилшод ўғли Россиянинг Москва шаҳридаги цехларнинг бирида ишлаб келаётганини иш унчалик қийин эмаслигини, ойлик маошлари ўз ватида берилаётганлигини ва ўз ишидан нолимаслигини таъкидлади.
Эргашбоев Искандар Сухроб ўғли Росииянинг Челябинск шаҳрида у билан бирга бир неча ёшлар жумладан Ашурбоева Бону, Сагдуллоев Дилмурод, Мирзопулотова Юлдузхон, Шокиров Суҳроб, Бегматова Гулноза, Сагдуллоев Санжар, Саитғаниева Малвина, Ҳикматиллаев Санжар, Мамарозиқов Шерзод, Мамарозиқова Шаҳноза, Тулаганов Шахзод, Тулаганова Зеболар билан биргаликда Испай қишлоғида тўғилиб Россиянинг лидер тадбиркорига айланган Абдурахмонов Шухратнинг ООО”Август” корхонасида ишлаб келатганини шароити яхшилигини шартномага асосан ойлик иш ҳаққи тўланаётганини таъкидлади.
Патуллаев Иброҳим Нурулло ўғли айни пайтда Туркия давлатининг ресторанларининг бирида синглиси Патуллаева Фериде билан биргаликда ишлаб келаётганини айтди. Шароити яхшидиги бирор муаммо йўқлигини таъкидлади.
Журабоев Самиджон Саидмурод ўғли Россиянинг Хабаровск шаҳрида онаси билан биргаликда бозорда ишлаб юрганини, шароитлари яхшилигини кунбай пул топаётганини айтди.
Ёшлар етакчиси: И.О. Маҳкамов

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling