O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI
BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI
Iqtisodiyot va turizm fakulteti
“Iqtisodiyot” kafedrasi
3-5IQTIMguruhi talabasi Davronov Elyorning
Iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solish
fanidan bajargan
MUSTAQIL ISHI
Mavzu: Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш, прогнозлаштириш ва режалаштириш.
Tekshirdi:_________________________
Buxoro - 2023
REJA:
КИРИШ.
«Ижтимоий ва иқтисодий прогнозлаш» тушунчаси ва унинг моҳияти
2.Прогнозлар классификацияси, прогнозлаш усуллари ва объектлари
1.Кириш
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий - ижтимоий прогнозлаштириш-бу, ўтмишни, ҳозирги замоннинг ривожланиш қонуниятлари, тенденцияларига асосланган холатда келажакни олдиндан илмий билиш ва истиқболдаги ривожланиш мақсадларини ва вазифаларини аниқлашдан иборат. Прогнозлаштириш мамлакат иқтисодиётини бошқариш назарияси ва амалиётида катта аҳамиятга эга. Бу фан бошқарув ечимларни танлашда асос бўлиб хизмат қилади, келажак мақсадларига эришиш учун ҳозирги пайтда иқтисодий жараёнларга тасир этиш йўлларини аниқлайди. «Прогпнозлаш» - бу, иқтисодиётни тартибга солиш жараёнининг яна бир босқичи ёки мамлакат иқтисодий - ижтимоий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишнинг бир қисмидир. Шу билан бирга бу нисбатан мустақил фан бўлиб, ўзига хос бир қанча белгилари билан фарқланади: прогнозлар директив характерга эга эмас, уларнинг миқдор баҳолари асосан эҳтимоллик характерига эга, улар кўпроқ даражада содир бўлган ривожланиш муамоларини аниқлашга ва уларни ечиш йўлларини излашга қаратилган. «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни прогнозлаштириш» фанининг предмети - прогнозлаштириш объектининг ривожланиш қонуниятини ўтмиши асосида ўрганиб, бутун бир иқтисодий мажмуа ва унинг таркибий қисмлари объектив асосланган ривожланиш ҳолатлари ва тенденцияларининг вақт ва фазодаги миқдор ва сифат даражаларини аниқлашдир. «Иқтисодий ва ижтимоий риаожланишни прогнозлаш» нинг асосий вазифаси жамиятни иқтисодий - ижтимоий ривожланиш йўлларини реал баҳолаш, бу ривожланишнинг мақбул бошқарув ечимларини илмий асослаш учун устивор вариантларни аниқлашдир. Бундан ташқари, у иқтисодиётнинг ривожланиш йўналишларини миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил қилади, муамоларни, янги жараён ва ҳолатларни ўрганади, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг эхтимоли йўналишларини белгилайди, имкониятларни баҳолайди, ижтмоий, иқтисодий, илмий-техник ва бошқа чора - 4 тадбирларни ҳаётга татбиқ этади, самарасини аниқлайди, ижтимоий иқтисодий ва илмий-техник бош йўналишларни асослайди. «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни прогнозлаштириш» фанининг мақсади - прогнозлаштиришнинг асосий усуллари ва тамойилларини жамиятда содир бўлаётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга мослашган ҳолда ўрганишдан иборат.
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |