Вазиятли масала №1


Download 203.39 Kb.
Pdf ko'rish
Sana07.03.2023
Hajmi203.39 Kb.
#1243922
Bog'liq
Вазиятли масала 6 (1)



Вазиятли масала №1 
Бемор 58 ёшда, ҚД билан 13 йилдан бери хаста. Бўйи 170см, вазни 104кг. Чап оёқ 
I бармоғи инфицирлангандан сўнг сувли гангрена ривожланагн. Бемор 
гипогликемик мақсадида Манинил 5мг 2 маҳ суткасига қабул қилади. 
Қондаги қанд миқдори: 17 ммоль/л 
1.Ташҳис қўйинг. (0-10-20) 
2.Текшириш режаси ва уларда қандай ўзгаришлар кузатилади? (0-15-30) 
3.
Қандли диабет оғирлик даражаси нимага асосланиб ташҳисланади? (0-25-
50) 
Вазиятли масала №2 
Бемор 36 ёш, ҚД билан 18 йилдан бери хаста. Бемор инсулинотерапияда. Диета 
ва овқатланиш тартибига риоя қилмайди. Анамнезда кўп маротаба кетоацидоз ва 
гипогликемиялар бўлган. 23 ёшидан буён юзида ва оёқларида шишлар, жисмоний 
зўриқишда хансираш кузатилади. Охирги 2 йилда АҚБ 180/100 – 190/110 мм сим. 
уст. 1 ой аввал кўзининг кўриш ўткирлиги камайган. Гипогликемия ҳолатлари 
кўпайган, инсулинга муҳтожлиги пасайган.
1.Ташҳис қўйинг. (0-10-20)
2.Текшириш режаси ва уларда қандай ўзгаришлар кузатилади? (0-15-30) 
3. 
Қандли диабет оғирлиг даражаси нимага асосланиб ташҳисланади? (0-
25-50) 
Вазиятли масала №3 
Бемор Р.47 ёш. Семиз. АКБ юкори 160\100мм.сим.уст. Тугилганда ортикча вазн 
билан тугилган(4кг). Наслида кандли диабет билан огриганлар бор. Глюкозага 
толерантлик тестини утказганда оч коринга 6,1ммол\л, 75 гр глюкоза кабул 
килганда 2 соатдан сунг глюкоза-9,3ммол\л. 
1.Тахминий ташхис: (0-10-20) 
2. 
Қўшимча текшириш режаси. (0-15-30) 
3. 
Глюкозага толерантлик тести ўтказишга кўрсатмалар. (0-25-50) 
Вазиятли масала №4 
Бемор аёл, 28 ёшда. Бўйи 158 см, вазни 54 кг. Ҳомиладорлик 28 ҳафта. Биринчи 
бор қандли диабет аниқланган. Наҳорга гликемия 14 ммоль/л.
1. 
Ташхисингиз. (0-10-20) 
2. 
Қўшимча текширувлар. (0-20-40) 
3. 
ҚД 2 турига олиб келувчи ҳавф омиллари. (0-20-40) 
Вазиятли масала №5 
Бемор С 30 ёш. Шикояти огиз қурушига, чанқашга, тез тез сийдик ажратишга,
ҳолсизликка, озишга, иштаҳа пасайишига, уйқучанликка, кунгил айниши, қусишга, 
қорин соҳасидаги огриққа. Бемор узини 8-10 кундан бери касал деб ҳисоблайди. 3 
ҳафта олдин қизамиқ билан касалланган.


Бемор кам овқат ейди.(бўйи 165 см, оғирлиги 45 кг) юзи гиперимияланган. Тери 
шиллиқ қаватлари қуруқ,оқиш. Нафар чиқарганда ацетон ҳиди келади. Тили қуруқ, 
малларанг караш билан қопланган. Огиз бурчаги бичилган. Қондаги гликемия 17.2 
ммол/л.
1.Тахминий ташхисингиз. (0-10-20) 
2.Қушимча текширувлар ва улардаги ўзгаришлар. (0-15-30) 
3.
ҚД оғирлик даражаси нималарга асосланиб ташҳисланади? (0-25-50) 
Вазиятли масала №6 
 
Бемор 80 ёшда, ўз саломатлиги ҳақида қайғуради. Доимий диспансеризация ўтади. 
Сурункали холецистит бўйича терапевтда даволаниб юради. Доимий спорт билан 
шуғулланади. 
Биринчи бор қандли диабет аниқланган. Қондаги глюкоза – 10 ммоль/л, сийдикда – 
4%, ацетон – манфий. Касалликка хос шикоятлари йўқ.
1. Ташҳисингиз. (0-10-20) 
2. Қўшимча текширувлар ва улардаги ўзгаришлар. (0-15-30) 
3. ҚД 1 ва 2 турлари қиёсий ташҳислаш белгилари. (0-25-50) 
Вазиятли масала №7 
Бемор 27 ёш, 15 йил давомида қандли диабет билан огрийди. 2 кун инсулин 
қилмаган. Аҳволи огирлашган: чанқоқлик кучайган, кунгил айниши пайдо булган, 
қоринда огриқ, қусиш, кейин уйқучанлик ва шифохонага хушсиз ҳолда олиб 
келинган. Курикда: тери, шиллиқ қавати ва тили қуруқ, огизда ацетон ҳиди, нафас 
шовқинли, пулс тезлашган, кам, АҚБ 70/40 мм.сим.уст, куз олмаси ва мушак 
тонуси пасайган.
1.Ташҳис қўйинг. (0-10-20) 
2.
Текширув режаси ва уларда қандай ўзгаришлар тахмин қиласиз? (0-15-30) 
3.ҚД оғирлик даражаси қандай ташҳисланади? (0-25-50) 
Вазиятли масала №8 
 
Бемор К. 56 ёш. Шикоятлари огиз куришига, чанкаш, тез тез сийиш, холсизлик, юрак 
сохасида кийновчи огрик, бошда огрик, бош айланиши, жисмоний зурикишда 
хансираш, куз атрофида халкалар, уйку ёмонлашиши, жунжикиш ва оёк оксашига. 
Шикоятлари стрессдан сунг келиб чикди. Охирги 10 йил давомида АКБ(170\110 
мм.сим.уст.) кутарилади, кон босими кутарилган пайтда гипотензив дори 
воситаларини ичади. Наслий мойиллиги: отаси- гипертония касаллиги, онаси-
кандли диабет. Узи ортикча вазн билан тугилган (4кг). 
Обектив курик: бемор семиз (буйи 162см, огирлиги 99кг). Тили курук, тоза. АКБ 
155\
95 мм.сим.уст., пулс 82 та\мин. Упкаларда везикуляр нафас. Корни юмшок, унг 
ковурга сохаси сезгир. Жигар +1,5см. Оёклари ушлаб курилганда совук. Оёк 
артерияларида пулсатсия сусайган. Сезгирлиги- дистал кисмда «пайпок» типидаги
гипостезия. Конда гликемия 11,2 ммол\л. 
1.Тахминий ташхис. (0-10-20) 
2.Текшириш режаси ва уларда қандай ўзгаришлар тахмин қиласиз? (0-15-30)
3.
ҚД 1 ва 2 турларини қиёсий ташҳисланг. (0-25-50) 

Download 203.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling