Windows мухитида ишлаш


Download 0.95 Mb.
bet1/9
Sana25.02.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1231795
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Windows









95
98
Me
NT
2000
XP




  1. Windows мухитида ишлаш

  2. Windows 95 фойдаланувчилари доираси.

  3. Windows прoграммасига кириш.

  4. Windowsдан чикиш

  5. «Пуск» тугмачаси

  6. «Программы» булими.

  7. «Документы» булими.

  8. «Настройка» булими.

  9. «Поиск » булими

  10. «Справка» булими

  11. «Выполнить» булими

  12. «Остановка» булими

  13. «Завершение работы» булими

  14. Windows 95 нинг параметрлари ( ойна, масалалар, панел, ярлык, пуск тугмачаси)

  15. Windowsнинг асосий тамгалари.

  16. Ойна ва унинг турлари.

  17. Windows да файллар билан ишлаш.

  18. Файллар гурухини ажратиш.

  19. Файлларни кучириш ва нусхасини олиш.

  20. Файллар хакида маълумот куриш

  21. Файлларни излаш .

  22. Каталог (Папка) хосил килиш.

  23. Хужжатни очиш ва саклаш

  24. Стандарт дастурларни Windows 95 да ишга тушириш.



Windows мухитида ишлаш

Windows мухитида фойдаланувчи ишлаши учун купгина кулайликларга эга булади. Бу программада файл ва каталогларнинг нусхасини олиш, кучириш, кайта номлаш, учириш ва хоказо, амаллар тез ва яккол бажарилади. Шу билан бир пайтда бир неча каталог билан ишлаш имкониятига эга. Хозирги кунда Windows программаси энг замонавий программалардан хисобланади ва барча корхоналарда, ташкилотларда, укув юртларида кенг фойдаланилмокда.


Унинг асосий максади – компьютердан фойдаланишни иложи борича содда ва урганиш учун осон, шу билан бирга,фойдаланувчига мумкин кадар кенг имкониятлар яратиш холига келтиришдир.Мазкур талабларга жавоб берувчи MS Windows 95 операцион системаси 1995 йил авгуси ойида ишлатила бошланган булса,унинг русча варианти 1995 йилнинг сентябридан Россияда кулланила бошланди.
MS Windows 95 Windowsларнинг янги версияси эмас, балки ута мураккаб программалар мажмуи булиб, шу билан бирга фойдаланиш учун осон, янги операцион системадир.
Windowsнинг аввалги версиялари (масалан,Windows 3.0, 3.1, 3.11) асос сифатида MS DOSни кабул килган булса,Windows 95 узи мустакил булиб, компьютерда бошка бир операцион системанинг булишини талаб килмайди. Лекин шу билан бирга бу мухитда MS DOS ва Windowsнинг эски версиялари билан ишлаш имконияти сакланган.
Операцион система сифатида MS Windows 95 куйидаги афзалликлага эга;
- узлаштиришда нихоятда содда ва имкониятларидан фойдаланиш кулами кулай;
- у юкори самарадорликка эга ва мазкур хусусияти билан Windowsнинг исталган аввалги версияларидан кескин фаркланади.Хусусан,Microsoft фирмаси янги 32 разрядли ядрони тадбик этиш билан самарадорлик ва ишончлиликни кескин оширишга эришди;
-истеъмолчи атиги битта дастурий таъминот махсулотини харид килиб,катор мухим имкониятларни кулга киритади:уни-версал тармок мижозига айланади,электрон почтадан фойдалана олади,мультимедиа воситаларидан бахра олади ва хоказо;
-содда,программалар мажмуи баркамол,бошка операцион системалар (MS DOS ,Windows)билан мос юкори унумликка эга.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling