Ялпи хизмат назариясини қЎллаш режа


Download 61.69 Kb.
bet1/4
Sana14.12.2022
Hajmi61.69 Kb.
#1004274
  1   2   3   4
Bog'liq
modellashtirish Xoliqov X mustaqil ish


ЯЛПИ ХИЗМАТ НАЗАРИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ
Режа:
1. Эҳтимоллик омилларини ҳисобга олишнинг зарурати
2. Эҳтимоллик назариясининг элементлари
3. Ҳодиса
4.Эҳтимоллик назариясида частота тушунчаси

1. Эҳтимоллик омилларини ҳисобга олишнинг зарурати

Автомобиль транспорти ишида тасодифий омилларнинг роли сезиларли даражада юқоридир. Масалан, об-ҳаво ўзгариши, йўлдаги тирбандликлар автомобиль ҳаракатланиш тезлигига таъсир этади. Тасодифий омиллар натижасида автомобиллар линиядан носозлиги туфайли, маълум давр ичида эҳтиёт қисмларнинг эскириши сабаб бўлиб автокорхонага эрта қайтиб келиши автомобиллардан фойдаланиш самарадорлиги камайтиради. Ҳайдовчиларнинг касаллик туфайли ишга чиқмаслиги ҳам тасодифий ҳолатлардан бири ҳисобланади. Жуда кўплаб транспорт жараёнлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳам ҳар хил омилларга боғлиқ тасодифий ҳодисалардан ҳисобланади. Агар бу тасодифий ҳолатларнинг юзага келиш қонуниятларини билсак, режалаштиришда уларни ҳисобга олиш имконияти ҳосил бўлади.




2. Эҳтимоллик назариясининг элементлари

Эҳтимоллик назариясининг асосий элементларига “ҳодиса”, “ҳодисанинг эҳтимоллиги” ,” частота”“тасодифий катталик” тушунчаларини киритиш мумкин.


Ҳодиса синов ёки тажриба ўтказиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган ёки умуман юзага келмаслиги мумкин бўлган воқеликдир. Масалан, карьерда шағални экскаваторда юклаш вақтида биринчи қатновда автомобилга юкни юклаш вақти меъёр асосида, кейинги қатновда эса меъёрдан катта бўлиши мумкин. Мисолимиздаги бу ҳодиса вақтида асосий факт белгиланган юкни ортиш вақт меъёрига амал қилиш бўлиб, у маълум тасодифий ҳодиса саналади.
Ҳодисанинг эҳтимоллиги – бу ҳодисанинг ҳақиқий юзага келиш чораси ҳисобланиб, у сонли рақам билан ўлчанади. Агар ҳодиса катта имконият даражасида амалга ошса катта сонга эга бўлади. Ҳодисанинг эҳтимоллигиги ўлчовсиз бўлиб, у 0 ва 1 оралиғида ўзгаради.
Частота деганда ҳодиса содир бўлгандаги синов ёки тажрибалар сонини умумий ўтказиладиган синов ёки тажрибалар сонига нисбатидир. Масалан, пойдевор ётқазиш учун қазилган чуқурдан тупроқ ташишда автомобиллар 10 та қатнов бажарганлигини кузатилди. Шундан 8 та қатновда автомобилларга тупроқни юклаш вақти меъёрда бўлиб, уни 8:10 = 0,8 деб баҳолаш мумкин. Агар автомобилларга яна 10 та қатнов режалаштирилса бу баҳолаш 0,8 дан катта ёки кичик томонга ўзгариши мумкин. Қатновлар сони 100 та бўладиган бўлса эҳтимоллик частотаси яна ҳам кичик бўлиши кутилади.
Тасодифий катталик – тажриба ёки синов даврида олинадиган айнан у ёки бу қийматларни қабул қилиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан билиш мумкин бўлмаган катталикдир. Масалан, автомобилга пойдевор ётқазиш учун қазилган чуқурдан тупроқни ташишда ҳар бир қатнов давомида автомобилга тупроқни ортиш вақтини айнан қанча вақт талаб этишини аниқлаб бўлмайди, чунки бу тупроқнинг қаттиқ-юмшоқлиги, экскаваторнинг чуқурлик олдида қандай қулайликда жойлашганлиги, автомобилни тупроқни ортиш жойига тўғри жойлаштириш ҳолати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳодиса”

Ҳодиса синов ёки тажриба ўтказиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган ёки умуман юзага келмаслиги мумкин бўлган воқеликдир. Масалан, карьерда шағални экскаваторда юклаш вақтида биринчи қатновда автомобилга юкни юклаш вақти меъёр асосида, кейинги қатновда эса меъёрдан катта бўлиши мумкин. Мисолимиздаги бу ҳодиса вақтида асосий факт белгиланган юкни ортиш вақт меъёрига амал қилиш бўлиб, у маълум тасодифий ҳодиса саналади.

Ҳодисанинг эҳтимоллиги”


Ҳодисанинг эҳтимоллиги – бу ҳодисанинг ҳақиқий юзага келиш чораси ҳисобланиб, у сонли рақам билан ўлчанади. Агар ҳодиса катта имконият даражасида амалга ошса катта сонга эга бўлади. Ҳодисанинг эҳтимоллиги эҳтимоллигиги ўлчовсиз бўлиб, у 0 ва 1 оралиғида ўзгаради.




Download 61.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling