Янги информацион технология


Download 265 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi265 Kb.
#1548996
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Янги информацион технология


Янги информацион технология
Технология грек тилидан (techne) таржима килганда санъат, махорат, билиш маъноларини англатади, булар эса уз навбатида жараёнлардир. Жараёнлар - бу куйилган максадга эришиш учун маълум харакатлар мажмуасидир.
Информацион технология-объект, жараён ёки ходиса (информацион махсулот) холати хакида янги сифатдаги маълумотларни олиш учун фойдаланадиган маълумотларни (бирламчи) йигиш, ишлов бериш ва узатиш воситалари, хамда усуллари мажмуасидир.
Информацион технологиянинг максади - маълумот ишлаб чикаришдан иборат булиб, инсон тахлил килишига ва у асосида бирор харакатни амалга ошириш учун карор кабул килишга мулжалланган.


Янги информацион технология.

Айни пайтда информацион технология хакида фикр юритганда, купгина «янги», «компьютерий» ёки «замонавий» синоним сузларини кушиб ишлатилади.


Янги информацион технология-бу шахсий компьютерлар ва телекомуникацион воситаларидан фойидаланадиган, фойдаланувчи ишлаши учун «дустона» интерфейсга эга булган информацион технология демакдир.
Янги информацион технологиянинг учта асосий принципини эсда тутинг:

  • Компьютер билан интерактив (мулокот) режимда ишлаш

  • Бошка дастурий махсулотлар билан интеграллашуви

  • Берилган дастлабки маълумотларни, хамда дастлабки ечиладиган масала параметрларини узгартиришга имкон берилиши.



Информацион технология ускуналари

Информацион технологиянинг ускунавий мухити-муайян турдаги компьютерларга мулжалланган битта ёки бир нечта узаро богланган дастурий махсулотлар хисобланиб, унда ишлаш технологияси фойидаланувчи куйилган максадига эришиши учун имкон беради.


Мисоллар: матнли процессор, электрон жадвал, БББТ, электрон календар ва бошкалар.


Информацион технология ва информацион тизимнинг узаро муносабати.

Информацион технология, унга асосий мухит булган информацион тизимлар билан узвий богликдир. Информацион технология-компьютерда маълумотларни ишлов берувчи ходимларнинг муайян максадга йуналтирилган аник харакатлари мажмуаси. Информацион тизим-компьютерий информацион технологиядан фойидаланиб, информацион махсулот ишлаб чикариш ва карор кабул килишни куллаб-кувватловчи одам- компьютер тизимидир.



Download 265 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling