Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “халқ ижодиёти” факултети м. С. М. Т. Э. Б. ЙЎналиши 4-босқич сиртқи бўлим талабаси асқаров жаҳонгирнинг “маданият тарихи” фанидан


Download 1.66 Mb.
Sana19.06.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1625876
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ “ХАЛҚ ИЖОДИЁТИ” ФАКУЛТЕТИ М.С.М.Т.Э.Б. ЙЎНАЛИШИ 4-БОСҚИЧ СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАСИ АСҚАРОВ ЖАҲОНГИРНИНГ “МАДАНИЯТ ТАРИХИ” ФАНИДАН

ТАҚДИМОТИ

МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ҚАДИМГИ МАДАНИЯТИ

ФАН ЎҚТУВЧИСИ: ИРИСБОЕВА ДИЛНОЗА

Марказий Осиё маданияти жаҳон маданияти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ўрта асрлардаги маданиятига бутун дунё аллақачон муносиб баҳо берган. Ҳатто Бақтрия, Марғиёна, Суғд, Парфия, Фарғона, Хоразм, Чоч халқларининг қадимги маданияти ҳам жаҳонни ҳайратга солмоқда. Марказий Осиё минтақасининг қадимги маданиятини ўрганиш ўн йиллар илгари бошланган бўлсада, тадқиқотчиларнинг бу маданиятининг ўзига хослиги ва бой мазмуни лол қолдирди. Марказий Осиё маданияти ғарб ва Шарқнинг буюк маданият элементларини бир бутунликда уйғунлаштириб ифодалаган ҳолда ўзига хос индивидуаллик касб этадики, бу хусусият кейинги тараққиёт учун ҳам негиз бўлиб қолади.

  • Марказий Осиё халқлари маданиятининг вужудга келиши шароитларини белгилашда даставвал, унинг жуғрофий ўрни ва табиий воситаларига эътиборни қаратиш лозим бўлади. Маданиятшунослик ҳар қандай маданиятнинг шаклланишидаги ўзига хос алфозни жой манзараси, иқлими, биосфера омилларининг аҳамияти борлигига алоҳида эътибор беради. Марказий Осиё минтақасининг табиати турли хиллиги билан катта фарқ қилади. Бу ерда серҳосил водий ва воҳалар, серсув дарёлар, қақроқ чўллар, дашту адирлар, Памир ва Тангритоғининг баланд музофатлари билан ёнма-ён жойлашган. Бундай хусусият деҳқончилик, чорвадор, тоғда яшовчи қабила ва халқлар хўжалик тарзи ва ўзига хос маданиятларининг шаклланиши учун имконият яратди.

«қадимги цивилизация» деб номланган рисолада Марказий Осиё маданиятининг икки хусусияти кўрсатилади: бир томондан, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирида, иккинчи томондан, қадимги цивилизацияларининг бошқа ўчоқлари билан яқин алоқада ривожланиши. Бу хусусиятларни батафсил кузатадиган бўлсак Марказий Осиё маданиятининг шаклланиш жараёнлари яққол намоён бўлади Марказий Осиёнинг серҳосил водийси, чўл ва дашти, тоғларида яшовчи аҳолининг турмуш шароитидаги фарқлар турли хўжаликларнинг эртароқ пайдо бўлиши ўзига хос маданиятлар шаклланишига олиб келди. Бу жараён яқин қўшинчилик муносабатлари асосида содир бўлиб, қабила ва халқларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари туфайли тараққиётнинг эртароқ бошланишига имкон яратди. Энг қадимги даврлардан деҳқончилик, чорвачилик ва тоғ овчи қабилалари ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш Марказий Осиё халқлари иқтисодиётида катта аҳамиятга эга бўлиб, кейинги даврларда ҳам у узоқ сақланиб қолди. Турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятидаги фарқланиш билан бирга минтақа халқларининг этник ва тиллардаги яқинлик жудаям уйғунлашиб кетганлиги қадимги Юнон ва Хитой манбаларида ҳам қайд қилинган. Марказий Осиё халқларининг кучли иқтисодий алоқалари, этник ва тил бирлиги уларнинг бир-биридан айрича яшашига йўл қўймади.

Натижада қадимги Шарқнинг классик маданияти орасида Марказий Осиё қадимги маданияти ажралиб, ўзига хос кўринишда шаклланади. Дастлаб, бу маданиятда икки хил маданият аралашиб кетади: кўчманчилик ва ибтидоийлик олами ҳамда цивилизация олами; Бу ердаги қадимги маданиятларга хос маданиятларнинг ўзаро мулоқотига акс таъсир кўрсатган «ўзининг бетакрорлиги» ҳақидаги тасаввур шаклланмоқда.

Марказий Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи халқларида анча-мунча фарқлар бўлишига қарамасдан илгаридан яқин муносабатлар ўрнатилган. Диний эътиқодлар, урф-одатлар, фольклор, ахлоқий меъёрлардаги умумийлик маданий умумийликнинг шаклланишига олиб келган. Шунинг учун, бундан кейин Марказий Осиёнинг яхлит маданиятини ташкил қилувчи турли субмаданиятлар мавжудлиги ҳақида тўхталиш жоиздир: қадимги давлатлар суб маданияти (Бақтрия, Суғд, Хоразм, Фарғона, Марғиёна), дашт кўчманчилари-сак, массагет, да-коччилар субмаданияти, Памир ва Тангритоғ қабилаларнинг субмаданияти.

  • Марказий Осиё маданиятининг ўзига хослигининг иккинчи жиҳати минтақанинг ўта қулай жуғрофий ўрнашганлиги билан боғлиқ. Минтақа Месопотамия, Ҳиндистон ва Хитой каби учта буюк Шарқ цивилизацияси билан бевосита чегарадош бўлиб, ғарб цивилизациясига хос бешинчи-Греция ва Рим билан алоқада ривожланган. Бундай алоқаларнинг муқаррарлиги туфайли Марказий Осиё маданияти Шарқ ва ғарб ўртасида воситачилик миссиясини бажаришига сабаб бўлди, яъни иқтисодий соҳаларда энг аввало халқаро савдода ва маданий соҳаларда ҳам Марказий Осиё ғарб ва Шарқ ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажарди. Хусусан, Марказий Осиё худуди орқали буддизм бутун дунёга ёйилди, Ҳиндистон ва Хитойга эллинистик маданият кўринишлари ўтди, Шарқдан ғарбга ва ғарбдан Шарқга маданий бойликлар (билим, диний ғоя, кашфиёт, бидиий асарларнинг) алмашиб туришида Марказий Осиё муҳим воситачи бўлиб хизмат қилади.

Шундай қилиб қадимги Марказий Осиё маданияти тараққиёти мобайнида ўзига хос анъана ва ютуқларни сақлабгина қолмасдан, улкан минтақада умумий қадриятларни вужудга келиши, Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатлари билан маданий алоқа муносабатларини ривожлантиришга имконият яратиб маданий юксалишни янги сифат босқичига кўтарди. қадимги Марказий Осиё маданиятининг ривож нуқтаси бўлган Кушонлар маданияти ҳудудий ва мазмун жиҳатидан айро олинган маданият эмас эди. У ўзида Шарқ, Марказий Осиё, Антик дунё ва ҳинд маданиятлари ютуқларини ўзида мужассам этиб, Шарқ ва Жаҳон халқлари маданиятини яна равнақ топишига асос бўлди.

ЭЪТБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ


Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling